ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ
87
2-чизма.
Н.О.Жўраева шартли равишда мустақил ишларни уч турга ажратишини айтиб
ўтган:
1. Ёзма мустақил топшириқлар.
2. График мустақил топшириқлар.
3. Амалий характердаги мустақил топшириқлар. [5].
Мустақил ишлар индивидуал-дидактик мақсадларни амалга ошириш нуқтаи
назаридан ҳам 4 гуруҳга бўлинади:
●
билимларни
дастлабки
шаклланишига, идрок қилишга ундайдиган вазифалар.
● ўзлаштиришга ахборот, маълумотларни хотирада сақлаш ва қайта
жонлантириш, қайта ишлашга қаратилган топшириқлар.
● аввал ўзлаштирилган, қолипга тушган,
тажриба тўпланиши
натижа-сидаги
билим, малака, кўникмаларга янгича нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилувчи
топшириқлар.
● ижодий фаолиятга ундовчи топшириқлар [4].
Бакалавр (Профессионал таълим) таълим йўналишлари бўйича
мавжуд
намунавий ўқув режаларида мустақил таълимга ажратилган соатлар миқдорига
тўхталиб ўтайлик. Педагогик (Профессионал таълим) таълим йўналишидаги ўқув
режасига киритилган таълим дастурларида талабаларнинг ўқув
фанларига оид бир
қанча масалалар ва муаммолар бўйича мустақил билим олишлари назарда тутилган.
Барча йўналишдаги каби бакалавр-ўқитувчи тайёрлаш ўқув юкламаси 4 йилга 7200
соат қилиб белгиланган. Шундан аудитория ўқув ишлари ҳажми ҳафтасига 3276 соат
(45,5% и), қолган қисми, яъни 3924 соати (54,5% и) аудиториядан ташқари мустақил
таълим олишга қаратилган.
Фанлар
блоклар номи
Талабанинг иш ҳажми (соатларда)
Умумий
соатлар
Аудитория
машғулотлари
Мустақил
таълим
Мажбурий фанлар
5760
2760
3000
Танлов
фанлари
960
516
444
ЯДА
240
240
Малакавий амалиёт
240
240