|
Касб-ҳунар таълими педагогикаси –
|
bet | 16/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.orgКасб-ҳунар таълими педагогикаси – касб-ҳунар коллежлари ўқув тарбия жараёнига ихтисослашган педагогика фанининг алоҳида тармоғи [30; 58].
Касб-ҳунарга йўналтириш – ўқувчиларга муайян касб-хунар ҳақида маълумот бериш орқали уларни шу касбга қизиқтириш, йўллаш жараёни [30; 58].
Катта ёшдагилар педагогикаси (андрогогика) – педагогика фанининг олий ўқув юрти шарт-шароитларида ёшларни тарбиялашнинг назарий масалалари ва методикасини ишлаб чиқувчи алоҳида тармоғи [30; 58].
Олий мактаб педагогикаси – педагогиканинг олий ўқув юрти шарт-шароитларида талабаларга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари ва методикасини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган тармоғи [30; 88].
Таълим жараёнида фанлараро алоқадорлик бир фан мисолида ўзаро яқин бўлган мавзуларнинг яқинлашиши, бир мавзу юзасидан фанларнинг ўзаро боғланиши, бир муаммо юзасидан фан туркумларининг боғланиши, масаланинг айнан ўқув режа ва дастурга мос бўлиши, таълим жараёнининг шакллантирувчи шакллари асосида назарий билимларни амалда қўллашда ўз ифодасини топади.
Демак, таълим сифатини оширишда фанлараро алоқадорлик педагогик муаммо, принцип, метод, муҳим самарали восита бўлиб хизмат қилади. Интеграция эса жараён сифатида намоён бўлади.
Тадқиқот мавзуси юзасидан фанлараро алоқадорликка доир тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича таҳлил этилган:
– бир фан мисолида алоқадорликни ўрганиш;
– бир ва икки фан мисолида алоқадорликни ўрганиш;
– фан туркумлари асосида фанлараро алоқадорликни таҳлил этиш;
– интеграцияга оид тадқиқот ишлари;
– тадқиқот мавзуси асосида фанлараро боғланиш юзасидан тавсиялар бериш.
«Касб-ҳунар педагогикаси» мавзусидаги ўқув-методик қўлланмада предметлараро алоқадорлик масаласи назария ва амалиётда қуйидаги йўналишларда тадқиқ этилаётганлигини кўрсатади:
Муаммонинг назарий асослари – П.Р.Атутов, С.Я.Батқшев, А.П.Беляева, Ш.И.Ганелин, Р.С.Гурьевич, Н.И.Думченко, Е.И.Мартқнова, И.Д.Зверев, А.А.Кқверялг, В.Н.Максимова, М.И.Махмутов, А.В.Усова, О.Ф.Федорова ва шу кабилар [6. – Б. 123].
Ўқув дастурий ҳужжатлар тузилмасида алоқадорлик имкониятларини тадқиқ этиш – П.М.Бадуева, Г.С.Гуторов, Х.Ф.Рашидов, Б.Ф.Боярчук, И.И.Бабкин, А.П.Беляева, В.И.Андриянова, И.Д.Клочков, Ю.К.Васильев, И.Я.Курамшин, Қ.Олимов, К.А.Зойиров ва уларнинг кўпсонли маслакдошлари [6. – Б. 123 ].
Предметлараро алоқадорлик принципидан фойдаланишнинг турли шакл усул ва воситаларнинг имкониятлари – И.П.Кулягин, В.А.Поляков, Л.В.Савельева, И.Я.Курамшин, А.Алиев, Д.Г.Давқдова, В.И.Паламарчук, В.А.Скакун, Г.Жумашева, Г.С.Гуторов, Ў.Толипов, А.З.Шакирзянов, Б.И.Муранов, Б.М.Мирзахмедов, О.Л.Мусурмонов, Ф.Мусаев, О.Абдухалилов, Г.Ф.Федорец, Н.М.Берулова, А.Ибрагимов, И.Алиев, Р.Зайнобиддинова ва бошқалар [6. – Б. 124].
Мутафаккирлардан Я.А.Коменский, И.Г.Песталоцци, А.Дистервег ва К.Д.Ушинскийлар фанлараро ўзаро алоқадорлик принципига турли хил ёндашувлари билан ўқувчиларнинг дунёни билишга ўргатувчи билимлар системасидаги алоқадорликни, хабардорликни ўқувчилар мушоҳадасига беришга ва шу билан бирга қўйилган таълимий мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилдилар.
М.Н.Скаткин, асосан уч кўринишдаги боғланишни тавсия этади, яъни: 1) олдиндан боғланиш; 2) кейиндан боғланиш; 3) давомли боғланишларга ажратади ва ҳар бир боғланишларни ўзига хос тавсифномасини келтиради. Лекин, Н.В.Верзилин, П.Г.Кулагин, Ю.Кейткевигуслар қараётган тушунчанинг ўқувчилар билиш фаолияти билан алоқадорлигинини эътиборга олган ҳолда, боғланишни икки категорияга, яъни: синхронли боғланиш; асинхронли боғланишларга ажратади. К.П.Королев боғланишларни асосан қуйидаги тартибда белгилайди: 1) тушунча ва фактлар орасидаги боғланиш; 2) текшириш методлари ва илмий тафаккур орасидаги боғланиш; 3) умумий кўникма ва малакаларини шаклланишидаги боғланиш; 4) ўқитишнинг билиш усуллари орасидаги боғланишларга ажратади [35; 23]. Шунингдек, фанлараро алоқадорликда ички ва ташқи алоқадорлик, узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ҳамда интегратив алоқадорлик тушунчаларидан ҳам фойдаланилди. Маълумки, предметлараро алоқадорлик ўрганилаётган объектни ҳар томонлама чуқур ўрганишни таъминлайди. У педагогикада узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ҳамда интегратив алоқадорлик даражаларида талқин этилади.
Бола фақат ўқувчилик йилларида нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ҳақида тушунчага эга бўлиб, уларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини тўлиқ, эркин баён эта олади. В.Г.Белинский гуманитар фанлар (она тили, адабиёт, тарих)ни мактабда ўқитиладиган фанлар орасида энг муҳими: кишиларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга, уларни «одам қилишга» ёрдам берадиган фанлардир, деб ҳисоблар эди [24; 275]. Шу хусусда «Касбий педагогика» фани «Адабиёт» фанларида турли хил жанрдаги асарларни ҳикоя ўқиш, эртак ўқиш, масални ўқиш шеър ва уни ўқиш услубиёти, илмий-оммабоп мақоллар ҳамда ҳадислар, ҳикматлар, тез айтиш ва топишмоқларни ўрганиш асосида касбга йўналтириш ишлари олиб борилди. Мазкур методикаларда касб мазмундаги материаллар танлаб олинди.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлардан “Маданиятшунослик”, “Ҳуқуқшунослик”, “Маънавият асослари”, “Фалсафа”, “Социология”, “Педагогика.Психология”, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Сиёсатшунослик” каби фанларга ҳам катта аҳамият берарилиши касб тўғрисида талабаларга жуда кўп фойдали маълумот бериши жиҳатидангина ғоят муҳимдир. Шунингдек, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлари билан боғланиш мазкур фанни чуқур ўрганишда муҳим ҳисобланади. Юқоридаги фикрларга асосланиб, ҳар бир ўқув фанининг «Касбий педагогика» фани билан алоқадорлиги 1-расмда шакллантирилди:
|
| |