|
-MAVZU Ўрта Осиё мутафаккир олимлари касбий таълим ҳақида
|
bet | 12/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org4-MAVZU Ўрта Осиё мутафаккир олимлари касбий таълим ҳақида
Мутафакирларнинг касб, ҳунарга оид фикр-мулоҳазалари
Мутафаккирлар
|
Касб, ҳунарга оид тушунчалар
|
Яссавия тариқати “Ҳикмат” асари
|
Бу асарда Яссавия таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Аллоҳ таоло висолига етишиш йўлида нисонни ҳам бтинан, ҳам зоҳиран ҳар мтомонлама такомиллаштириш каби умуминсоний қадриятлар ифода этилган.
|
Баҳоуддин Нақшбанд
|
“Дил ба ёру, даст ба кор” (Дил ёрда, қўл иш (меҳнат)да) шиори фикримизнинг ёрқин исботидир. Шунинг учун ҳам Нақшбандия сулукига кирган кишилар меҳнат қилиш эвазига ҳаёт кечирар эдилар. Туну кун тоат-ибодат билан шуғулланиб, оила, жамият юмушларини тарк этиш эмас, балки оилани фаровон, мамлакатни обод этиш йўлида меҳнат қилиш талаб этилар эди.
|
Абу Наср Форобий
|
Таълим – деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касб ҳунар фазилатларини бирлаштириш деган сўздир.
Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакалардан иборат бўлган иш - ҳаракат, касб - ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишидир
|
Амалий фазилатлар ва амалий санъат (касб-ҳунар)лар ва уларни бажаришга одатланиш масаласи”га келганда, бу одат икки йўл билан ҳосил қилинади: булардан биринчиси – қаноатбахш сўзлар, чорловчи, илхомлантирувчи сўзлар ёрдамида одат ҳосил қилинади, малакалар вужудга келтирилади, одамдаги ғайрат, қасд-интилиш ҳаракатга айлантирилади.
Иккинчи йўл (ёки усул) – мажбур этиш йўли. Бу усул гапга кўнмовчи, қайсар шаҳарликлар ва бошқа саҳройи халқларга нисбатан қўлланилади. Чунки улар ўз истакларича сўз билан ғайратга кирадиганлардан эмаслар. Улардан бирортаси назарий билимларни ўрганишга киришса, унинг фазилати яхши бўлади. Касб ҳунарларни ва жузъий санъатларни эгаллашга интилиш бўлмаса, бундай одамларни мажбур этмаслик керак. Чунки шаҳар халқларига тарбия беришдан мақсад – уларни фазилат эгаси қилиб ва санъат аҳлларига айлантиришдир.
|
Абу Райҳон Беруний
|
Энг муҳими, мутафаккир, инсон камолотида, меҳнат ва меҳнат тарбияси ҳақида муҳим фикрларни баён этади. У ҳар бир ҳунар эгасининг меҳнатига қараб турларга бўлади. Оғир меҳнат сифатида бинокор, кўмир қазувчи, ҳунарманд, фан соҳиблари меҳнатини келтиради. Айниқса илм аҳли – олимлар меҳнатига алоҳида эътибор бериш, ҳайрихоҳ бўлишга чақиради, уларни маърифат тарқатувчилар, жамият равнақига ҳисса қўшувчилар деб, билади: шу билан бирга, оғир меҳнат қилувчи кончилар, ер остида гавҳар изловчилар, деҳқонлар ҳақида гапириб, уларнинг меҳнатини рағбатлантириб туриш керак, дейди. Айниқса, подшохлар бундай меҳнат аҳлига ғамҳўр бўлиши кераклигини алоҳида эслатади. Чунки, ана шу меҳнат аҳли улар ҳукмронлигининг таянчи, деб таъкидлайди.
|
Олим болаларни меҳнатга ўргатиш методлари, йўллари ҳақида ҳам фикр юритади. Масалан, болаларни энг кичик ёшидан меҳнатга ўргатиш керак дейди. Меҳнат тарбиясида ўша давр тарбия анъанасига биноан ворисликка катта аҳамият беради.
|
Ҳунармандчиликка оид, шогирд тайёрлаш жараёни, усталарнинг ҳунар ўргатиш методлари ҳақида ҳам қимматли фикрлар баён этилган. Бунда ҳозирги педагогика Фани тили билан айтганда, шахсий намуна методидан фойдалангани, иш жараёни бевосита ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан устахонанинг ўзида бажарилгани шогирдларнинг малакали уста бўлиб етишишида катта аҳамиятга эга бўлган.
|
Абу али ибн Сино
|
Оила муносабатларига тўхталар экан, айниқса ота-оналарнинг оилада меҳнатсеварлиги билан фарзандларини ҳам касб ва ҳунарга ўргатиши борасида муҳим фикрлар баён этади. Инсоннинг хулқи ва руҳига меҳнатнинг ижобий таъсирини таъкидлаш билан бир қаторда турли касб эгалари: ҳунарманд, деҳқонлар меҳнатини улуғлайди ва қиморбоз, судҳўр кабиларни қоралайди. У меҳнатсиз ҳаёт кечириш инсонга ҳам жисмоний ҳам руҳий томондан салбий таъсир этишини тўғри талқин этади.
|
Юсуф Хос Ҳожиб
|
Инсонга билим нечоғлик зарур бўлса, касб-ҳунар эгаллаш ҳам шунчалик муҳимлигини асарида алоҳида таъкидлайди. Шунга кўра у асарда турли тоифадаги кишилар борасида фикр юритар экан, ҳунармандлар ҳақида ҳам илиқ фикрлар баён этади[; 111].
|
Жамият тараққиёти ва халқ фарованлигида муҳим ўринга эга бўлган деҳқонлар, чорвадорлар, савдогарлар, табиблар, олимлар ҳақида ҳам муҳим фикрлар баён этади ва ҳар бирининг жамиятдаги ўрнини кўрсатиб беради [; 112].
|
Жамиятнинг ривожланишига ҳисса қўшган ҳар бир касб, ҳунар эгасини улуғлайди ва уларни қадрлаш зарурлигини таъкидлайди [; 112].
|
Кайковус
|
... барча фикр ва тушунчаларимнинг сенинг учун китобга ёздим ва ҳар бир илм, ҳам ҳунар ва ҳар пешаким билур эдим, ҳаммасини қирқ тўрт бобда баён этдим
|
Китобда жувонмардлар эгаллаши зарур бўлган қуйидаги йўналишларда таълим-тарбия бериш назарда тутилган:
Кайковус билим олиш ҳақида.
Ҳунар ва турли касб эгалари ҳақида.
Турмуш ва хулқ-одоб қоидалари ҳақида.
Жисмоний етуклик ҳақида.
|
Кайковус илмни учга бўлади: бирор касб-ҳунарга боғлиқ бўлган илм; илм билан боғлиқ касб-ҳунар ҳамда хайр ва далолатга тааллуқли одат.
Биринчисига, яъни бирор касб билан боғлиқ илмларга табиблик, мунажжимлик, муҳандислик, ер ўлчаш, шоирлик ва бошқалар киритилади. Илмга тааллуқли касблар мусиқа асбоблари устаси, ҳайвонларни даволовчи, бинокорлик ва бошқалар бўлиб, ҳар қандай уста бўлса ҳам бу борадаги илмни билмаса, ҳеч иш қила олмаслиги таъкидланади.
|
унинг турли касб-ҳунар вакиллари ҳақидаги фикрлари амалиётга татбиқ этишда ўта муҳимлиги билан диққатга сазовор
|
деҳқончилик илмини эгаллаш, мазкур ишда ерни тарбия қилиш, тезкор ва ғайратли бўлишни таъкидлайди. Бошқа ҳунарларни эгаллашда ҳам ростгўй бўлиш, хиёнат қилмаслик, муҳтожларга ёрдам қилиш каби хислатларга эга бўлишга ундайди. Айниқса, унинг бозор билан боғлиқ касб-ҳунар кишиларига берган ўгитлари қизиқарли. Масалан, у: “Бозор халқи била бозори бўлғил. Тош ва тарозини рост қилғил. Ўз ақчанг ҳақида икки дил ва икки ҳамён бўлмағил. Шерикларингга хиёнат қилмағил, ҳар пешаким қилсанг, унга ҳийла қилмағил ва ҳамиша ҳамма ишингни бирдек қилғил. Агар молдор бўлсанг, муҳтожга қарз бермоқни ғанимат билғил”, — деб тўғри таъкидлайди. Бу пандлар ҳам ҳукмдорга, ҳам оддий фуқарога баб-баравар зарур бўлиб ҳисобланади. Бу билан Кайковус ёшларда меҳнатсеварликни, меҳнаткаш инсонга ҳурмат туйғусини тарбиялайди, жисмоний меҳнат билан ҳам ақлий меҳнат каби шуғулланиш лозимлигини баён этади.
|
Муслиҳиддин Саъдий
|
Улуғ мураббий билим олиш билан бирга ҳунарнинг ҳам инсон учун қай даражада афзаллигини уқтиради. Чунки “...ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлат, дейди у, - агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса, қайғуси йўқдир, чунки ҳунарнинг ўзи давлатдир. Ҳунарманд қаерга борса, қадрланади ва уйнинг тўридан жой олади. Ҳунарсиз одам эса, ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик қилади”
|
|
| |