|
Тарихий манбаларга касб, ҳунарга оид тушунчалар
|
bet | 11/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.orgТарихий манбаларга касб, ҳунарга оид тушунчалар
Тарихий манбалар
|
Касб, ҳунарга оид тушунчалар
|
Энг қадимги маданий бойликларимизни ўрганишда қуйидаги уч гуруҳга ажратилган манбаларга таянамиз:
Археологик қазилмалар натижасида топилган кўргазмали ашёлар.
Халқ оғзаки ижоди материаллари ҳамда ёзма манбалар.
Буюк адиблар, алломаларнинг ижодий мероси.
|
Дастлабки уруғчилик жамиятидан олдин ҳам инсон яшаш учун курашган, мазкур даврда уруғнинг áарча аъзолари жамоа бўлиб ҳаракат қилганлар. Кейинроқ кишилар меҳнат фаолиятини жамоа аъзоларининг ёш жиҳатларига кўра қуйидаги уч гуруҳ асосида ташкил этганлар:
болалар ва ўсмирлар;
в) ижтимоий ҳаёт ва меҳнатда тўла иштирок этувчилар;
с) кексалар.
|
Ибтидоий жамиятда бола ўзи уддалай оладиган фаолиятнинг ташкил этилишида бевосита иштирок этиб, ҳаёт кечириш ва меҳнат қилиш кўникмаларини ўзлаштирган. Бу ҳолат оғир шароитда кечган. ўғил болалар эркаклар билан ов қилиш, қурол ясаш каби юмушларни бажарсалар, қизлар аёллар томонидан бажариладиган меҳнат сирларини ўзлаштирар эдилар. Ҳеч қаерда ёзилмаган одат ва анъаналарга кўра, ёш болалар кексалар назорати остида маълум тажрибаларга эга бўлардилар. Бола маълум тайёргарликлардан сўнг махсус синовлардан ўтиб, амалий фаолиятда фаол иштирок эта олиш ҳуқуқини қўлга киритар эди. Ушбу анъана, яъни, болаларни маълум ёшгача энага ёки мураббийга топшириш яқин даврларгача сақланиб қолган, ҳатто ҳозирги кунда ҳам кўзга ташланади
Уруғчилик жамоаси босқичида эса болалар меҳнатининг кўлами кенгайиб, касб-ҳунар фаолиятининг турлари кўпайиб боради
|
Тажрибали кишилар болаларни тарбиялаш билан бирга уларни ёзишга ҳам ўргата бошлайдилар. Аста-секин ҳарбий тарбиянинг бошланғич кўринишлари юзага кела бошлайди. Болаларга ҳарбий санъат сирларини ўргатиш анча мураккаб иш бўлиб, ушбу тарбияни ташкил этиш махсус билим ҳамда тайёргарликка эга бўлишни тақозо этар эди. Шу боис махсус ҳарбий билим ва тайёргарликка эга бўлган кишилар болаларга бу борадаги билимларни бериш жараёнига жалб этила бошладилар
|
Жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан тараққий эта бориши болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларининг олдини олиш, кишиларни турли касалликлардан даволаш усулларига оид билимларни беришга бўлган эҳтиёжни юзага келтирди
|
Авесто
|
Зардушт Ахура Маздадан дунёда шодлик ва бахт макони, энг севимли жой қаерда эканини сўраганда, у шундай жавоб беради: у шундай жойки, кишилар у ерда уй-жой қурадилар, оташкада (ибодатхона)лар барпо этадилар, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб, бола-чақали бўладилар; мен ҳар иккала қўли билан меҳнат қилувчи кишини қўллайман, унинг ишига барор, ҳосилига барака бағишлайман, дейди. Бунда меҳнат, деҳқончилик ёвуз кучларга қарши кураш, яхшилик манбаи, таянчи деб кўрсатилади
|
Бироқ бахт-саодатга эришиш учун меҳнат қилиш лозим. Шу боис, бахтга эришишнинг ягона ва ишончли йўли меҳнат қилиш эканлигига алоҳида эътибор қаратилади: “Чорвадорлар тўқ бўлсин учун чорвани муттасил парвариш қилмоқ лозим”
|
Ислом дини
|
Исломий ғоялар одамларни яхшиликка даъват этади, уларни ёмонликдан қайтаради. Инсонпарварликни тарғиб этиб, разолатни қоралайди, одоб-ахлоқ, руҳий-маънавий поклик, меҳнат қилиш ҳамда ер юзини обод ва гўзал этишга ундайди. У адолат, тенглик, тинчлик, эркни тарғиб этади
|
|
| |