• Мустақил иш.
  • Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларининг ишлаб чиқаришга мослашуви




    Download 0,77 Mb.
    bet45/146
    Sana21.01.2024
    Hajmi0,77 Mb.
    #142672
    1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   146
    Bog'liq
    O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org

    Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларининг ишлаб чиқаришга мослашуви.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 40 - сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта махсус, “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисида” ги низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 40-сонли қарори ижро учун қабул қилиниши, “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисида” ги низом иловага мувофиқ амалиётга жорий этилиши, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш билан боғлиқ чора тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий мониторинг олиб бориш жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда амалиётга жорий этиш, касб-ҳунар коллежлари илмий педагогик кенгашларида ўқувчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ натижаларини мунтазам равишда таҳлил этиб бориш каби вазифалар тилга олинган.
    Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан 4.14. Ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожлантиришда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини (марказларини) ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, замонавий ускуналар, аппаратлар ва асбоблар билан жиҳозлаш рағбатлантирилади. Кадрлар тайёрлаш ва биргаликдаги илмий-технологик ечимлар яратишда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда кадрлар тайёрлаш қўллаб-қувватланади. Илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакаси бевосита ишлаб чиқаришда мунтазам равишда ошириб борилади6.
    Мустақил иш.

    Назорат савол ва топшириқлари:
    1. Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида касбий таълим тизими қандай ислоҳ қилинади?


    2. Ижтимоий ҳамкорлар билан фаолият юритишда таълим муасасаларининг мустақиллиги қандай амалга оширилади?

    3. Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларининг ишлаб чиқаришга мослашуви қандай амалга оширилади?
    Мустақил иш топшириқлари:

    1. Қуйидаги “Тоифалаш жадвал”ларини тўлдиринг:


    1-жадвал





    Download 0,77 Mb.
    1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   146




    Download 0,77 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларининг ишлаб чиқаришга мослашуви

    Download 0,77 Mb.