|
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|
bet | 3/14 | Sana | 02.12.2023 | Hajmi | 40,04 Kb. | | #110076 |
Bog'liq 2-19 lobar kkj tayyorТуннелли қуриткичлар
Бундай типдаги қуриткичлар тўғри бурчак кесимига эга бўлган узун камерадан (коридордан) иборат бўлади (97-расм).

97-расм. Туннелли қуриткич:
1- камера; 2- вагонлар; 3 - вентилятор; 4- калорифер.
Камера ичида вагонеткаларнинг секин ҳаракатланиши учун темир йўл излари ўрнатилган. Коридорга кирувчи ва ундан чиқадиган эшиклар зич ёпилади. Вагонеткаларнинг ичига нам материал жойлаштирилади. Қуритувчи агент (хаво) калориферлардан берилади. Ҳаво оқими вентиляторлар ёрдамида нам материалга нисбатан тўғри ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатга келтирилади. Ваганеткалар эса механик чиғирлар ёрдамида ҳаракатланади.
Туннелли қуриткичларда қуритувчи агент қисман рециркуляция қилинади. Бундай аппаратлар катта ўлчамли донасимон материалларни (масалан, керамик буюмларни) қуритиш учун ишлатилади. Камчиликлари: қуритиш тезлиги кичик, процесс узоқ вақт давом этади, қуритиш бир меъёрда бормайди, қўл кучидан фойдаланилади.
Лентали қуриткичлар. Бундай қуриткичларда материал узлуксиз равишда атмосфера босимида қуритилади (98-расм).
Қуритиш камераси ичидаги иккита барабан ўртасида узлуксиз лента тортилган. Барабанларнинг биттаси электромотор ёрдамида ҳаракатга келади, иккинчиси эса ёрдамчи бўлади. Нам материал лентанинг бир учига берилади, қуруқ материал эса лентанинг иккинчи учидан ажралади. Қуритиш процесси иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар ёрдамида олиб борилади.
Бу типдаги қуриткичлар битта ёки кўп лентали бўлади. Саноатда кўп лентали қуриткичлар кенг ишлатилади. Қўп лентали қуритиш аппаратларида қуритувчи агент нам материалга нисбатан перпендикуляр йўналган бўлади. Материал бир лентадан иккинчисига тушаётганда унинг қуритувчи агент билан контакт юзаси кўпаяди. Бундай қуриткичларда қуритиш процессининг турли вариантларини ташкил қилиш мумкин.

98-расм. Лентали қуриткич:
1 -қуритиш камераси; 2- лента; 3- ҳаракатланувчи барабан; 4- ёрдамчи барабан; 5- калорифер; 6-бункер; 7-таянч роликлар.
Лентали қуриткичлар кўп жойни эгаллайди ва уларни ишлатиш анча мураккаб (ленталарнинг чўзилиши ва барабанда нотўғри жойланиш ҳолатлари рўй бериши мумкин). Бундай аппаратларнинг солиштирма иш унуми кичик, солиштирма иссиқлик сарфи эса катта, пастасимон материалларни қуритиш мумкин эмас.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|