|
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|
bet | 7/14 | Sana | 02.12.2023 | Hajmi | 40,04 Kb. | | #110076 |
Bog'liq 2-19 lobar kkj tayyorПневматик қуриткичлар
Донадор (лекин қовушиб қолмайдиган) ва кристалл материалларни эритилмаган ҳолда қуритиш учун пневматик қуриткичлар ишлатилади. Қуритиш жараёни узунлиги 25 м гача бўлган вертикал трубада олиб борилади. Материалнинг заррачалари иситилган ҳаво (ёки тутунли газ) оқими билан бирга ҳаракат қилади. Бунда ҳаво оқимининг тезлиги қаттиқ заррачанинг ҳаракат тезлигидан катта бўлади (10 ... 30 м/с). Бундай трубасимон қуриткичларда процесс жуда қисқа вақт (1 ... 3 с) давом этади, шу сабабли материал таркибидаги эркин намликнинг бир қисмигина ажралиб чиқади.
Пневматик қуриткичда (102-расм) материал бункердан таъминлагич орқали вертикал труба-қуриткичга тушади. Ҳаво оқими вентилятор ёрдамида калорифер орқали вертикал трубага юборилади. Трубада ҳаво оқими материал заррачаларини ўзи билан бирга олиб кетади. Ҳаво қуриган материал билан бирга йиғувчи амортизаторга киради, кейин циклонга ўтади. Циклонда қуриган материал ҳаво оқимидан ажралади, сўнгра тўкиш қурилмаси ёрдамида ташқарига чиқарилади. Ишлатилган ҳаво фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага чиқарилади. Шундай қилиб, қуритиш жараёни пневмотранспорт режимида олиб борилади.
Пневматик қуриткичларда энергия сарфи анча катта, бу сарф материал заррачасининг ўлчами кичраниши билан камаяди, бироқ заррачаларнинг ўлчами 8 ... 10 мм дан ошмаслиги керак. Катта ўлчамли заррачалари бўлган материалларни қуритиш ҳамда материалдан намликни чиқариш учун пневматик қуриткичларни бошка типдаги қуриткичлар билан бирга ишлатиш зарур. Демак, тузилиши оддий ва ихчам бўлишидан қатъий назар пневматик қуриткичларни ишлатиш чегараланган.
Толали материаллар учун қуриткичлар
Толали материалларни (масалан, пахта чигитини) қуритишга мосланган бир қатор аппаратлар (кўп камерали, мавҳум қайнаш қатламли қурилма, ўзгармас иссиклик майдонидан фойдаланувчи қуриткич, иккита қобиқли перфорацияли шнекли аппарат) мавжуд.
Бир неча секцияси бўлган мавҳум қайнаш қатламли қуриткичнинг схемаси 103-расмда кўрсатилган. Бу қуриткич тўғри бурчакли кесимга эга бўлган 5 та секциядан иборат, дастлабки 4 та секцияда материал қурийди, охирги секция эса қуриган материални совитиш учун мўлжалланган. Камеранинг пастки қисмида, тарқатувчи тўрнинг устида парракли шнек ўрнатилган, бу шнек материални бир меъёрда силжитади ва қатламни қўзғатиб туради.

103- расм. Кўп секцияли мавҳум қайнаш қатламли қуриткич:
а— қуритиш секцияси; б— совитиш секцияси; 1— қуритиш камераси; 2— куракчали шнек; 3— газ тақсимловчи тўр; 4— вертикал тўсиқлар; 5—бункер; 6—шнек; 7— материал тушириладнган шнек; 8— ҳавони тозалаш қурилмаси; 9— циклон; 10— толани узатадиган шнек; 11, 12— вентилятор; 13— буғ калорифери.
Аппарат қуйидагича ишлайди. Нам материал бункер ва таъминловчи шнек орқали қуритиш камерасининг биринчи секциясига берилади. Камеранинг дастлабки 4 та секциясига вентилятор ёрдамида юқори босимли иссиқ ҳаво юборилади. Ҳаво пластинали калориферда иситилади. Ҳаво оқимининг тезлиги материал қатламини мавҳум қайнаш ҳолатида ушлаб туриш учун етарли бўлиши керак. Материал дастлабки секциялардан бир текисда ўтиб қурийди, сўнгра камеранинг охирги секциясига ўтади.
Охирги секцияда қуриган материал совийди, сўнгра аппаратдан чиқиб шнекка тушади ва қуриган материал тегишли жойга юборилади. Ишлатилган хаво бирламчи тозаланиш учун махсус қурилмага тушади, бу қурилма цилиндрсимон кўринишда бўлиб, унинг ичидаги тўрнинг устига шнек ўрнатилган бўлади. Бу ерда материалдан ажралиб ҳаво билан бирга кетиб қолган толалар ушланиб қолинади. Қурилма ичидаги шнек бу толаларни ушлаб қолиб ташқарига чиқаради. Бирламчи тозаланган ҳаво сўнгра циклон орқали атмосферага чиқарилади.

104-расм. Ўзгарувчан иссиқлик режими билан ишлайдиган қуриткич:
1-корпус; 2—тишли тароқ; 3—чексиз лента; 4 —тўр: 5— совуқ ва иссиқ ҳаво бериладиган хоналар; 6,7—вентиляторлар; 6’,7’—коллекторлар; 8—калорифер.
Бундай қуриткич бир қатор афзалликларга эга; 1) аппаратда бораётган жараён, қатткқ материал мавҳум қайнаш ҳолатида бўлгани сабабли, катта тезликда кетади; 2) мавҳум қайнаш қатламини бир текисда ушлаб туриш учун қуритиш камерасига парракли шнек ўрнатилган, бу шнек ёрдамида аппаратнинг бутун узунлиги бўйича материал бир меъёрда силжийди; 3) керак бўлганда секцияларнинг сонини ўзгартириш мумкин, бунинг учун силжиб турадиган вертикал тўсиқлардан фойдаланилади, бундай шароитда ҳаво оқими вентиллар ёрдамида бошқарилади; 4) материалнинг аппаратдан
ўтиш вақтини кераклича ўзгартириш мумкин, бунинг учун таъминловчи ва парракли шнекларнинг айланишлар сони ўзгартирилади.
104-расмда ўзгарувчан иссиқлик режимида ишлайдиган қуриткич схемаси кўрсатилган. Қуритиш камерасининг ичида иккита барабан ўртасида перфорация қилинган «чексиз» лента тортилган. Лентанииг тепасида тишли тароқлар ўрнатилган. Камеранинг пастки қисми эса хаво тарқатувчи тўрдан иборат.
Тўрнинг тагида бир неча коллекторлар жойлаштирилган. Коллекторларга вентиляторлар ёрдамида бирин-кетин иссиқ ва совуқ ҳаво оқимлари юборилади. Қалорифер иссиқ ҳаво ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Лентанинг тепаси ҳам, пасти ҳам иш режимида бўлади. Ишлатилган ҳаво аппаратнинг тепа қисмидан чиқарилиб, циклон ва фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага узатилади.
Бу аппаратда қуритиш жараёни қуйидагича кетади. Нам материал лента юқориги қисмининг чап чеккасига берилади. Материал лентанинг ҳаракати ва тишли тароқлар ёрдамида бир текисда қурийди. Қуритиш лентанинг пастки қисмида ҳам давом этади. Камеранинг пастки қисмида жойлашган тўрдан иссиқ ва совуқ ҳаво оқимлари бирин-кетин чиқиб туради. Шундай қилиб, қуритиш жараёни ўзгарувчан иссиқлик майдонида олиб борилади. Иссиқ ҳаво оқими берилганда (иситиш давомида) материал қизийди, яъни материал таркибида иссиқликнинг йиғилиши юз беради. Совуқ ҳаво оқими берилганда
(оралиқ совитиш даврида) эса иситиш даврида йиғилган иссиқлик хисобига намликнинг ўз-ўзидан буғланиши содир бўлади. Ўзгарувчан ҳароратлар майдонидан фойдаланилганда намлик ва ҳарорат градиентларининг йўналишлари бир хил бўлади, яъни иссиқлик таъсирида намлик ўтказувчанлик ҳолати қуритиш жараёнинг боришига ёрдам беради.
Ўзгарувчан ҳарорат майдони ёрдамида ишлайдиган қуриткичлар оддий лентали қуриткичларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. 1) материалнинг қизиш даражаси нисбатан паст; 2) қуриган материалнинг сифати анча яхши; 3) иссиқликнинг сарфи аввалги қуриткичга нисбатан 18 ...
20% кам.
Толали материалларни қуритиш учун мосланган шнекли аппаратнинг схемаси 105- расмда кўрсатилган.

105-расм. Толали материалларни қуритадиган шнекли аппарат:
1 - корпус; 2— перфорацияли тўр; 3— перфорацияли шнек; 4, 5— ички ва ташқи қобиқ; 6- материал бериладиган қурилма; 7— туширувчи тешик; 8— ишлатилган ҳаво чиқадиган штуцер.
Бундай қуриткич қўш кобиқли цилиндрсимон шнекли камерадан иборат. Аппарат бир неча секциядан ташкил топган бўлиши мумкин. Аппарат ичидаги шнек ўрамларининг юзалари перфорация қилинган, қадамлари эса чапдан унгга қараб камайиб боради. Цилиндрсимон корпуснинг пастки қисми ҳам перфорация қилинган. Ички қобиқ юзаси корпуснинг периметри бўйлаб 30 .. 35% ни, ташқи қобиқ эса 60 ... 70% ни эгаллайди. Ташқи қобикқа иситувчи агент (масалан, сув буғи) берилади. Ички қобиққа эса қўритувчи агент (хаво оқими) юборилади. Иситувчи агент ёрдамида ички қобиққа берилаётган ҳаво оқими қиздирилади ҳамда қуритиш камерасида тегишли ҳарорат режими ушлаб турилади.
Нам материал таъминлагич орқали аппаратга берилади, сўнгра шнек ёрдамида бир текисда чапдан ўнгга қараб ҳаракат қилади. Камеранинг пастки қисмидаги тўр орқали исиган ҳаво оқими материал қатламидан ўтади. Ҳаво оқими маълум тезлик билан берилади. Шнекнинг айланма ҳаракати ва Ҳчво оқимининг тезлиги таъсирида материал цатлами бир оз кенгайтирилган ҳолатга келтирилади. Материал билан қуритувчн агент ўртасидаги контактни яхшилаш учун шнек ўрамларнинг юзалари перфорация қилинган. Шнек ўрами қадамининг бир оз камайиб боришн аппаратнинг материал билан тўлиш коэффициентини оширади.
Шнекли қуриткич бир қатор афзалликларга эга: 1) аппарат жуда оддий тузилишга эга; 2) процесс бир оз кенгайтирилган қатламда олиб борилганлиги сабабли қуритишнинг тезлиги анча катта; 3) шнекнинг айланишлар сонини ўзгартириш орқали аппаратнинг иш унумини бошқариш мумкин; 4) қуритиш жараёнини бир текисда олиб бориш имконияти бор.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|