Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti




Download 40.04 Kb.
bet4/14
Sana02.12.2023
Hajmi40.04 Kb.
#110076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2-19 lobar kkj tayyor
Operatsion tizimlar, 2-amaliy, FATXULLA, loyixa, 1-маъруза- Qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishini mexanizatsiyalash, Doc4, 64b8ecef9bd4e117c602cbc9 оферта кошелька (2), asadbek, BUXONKA, Paolo Koelo. Alkimyogar (roman), 7-8-maruza, Mustaqil ish mavzu Mol-mulk solig’i-fayllar.org, 5-taqdimot, Kiberxavfsizlik asoslari (1)
Барабанли қуриткичлар
Бундай аппаратлар атмосфера босими билан узлуксиз равишда турли сочилувчан материалларни қуритиш учун ишлатилади. Барабанли қуриткич цилиндрсимон барабандан ташкил топган бўлиб, горизонтга нисбатан кичик оғиш бурчагида (1 : 15 - 1 : 50) жойлаштирилган бўлади (99-расм).
Барабан бандажлар ва роликлар ёрдамида ушлаб турилиб, электромотор ва редуктор ёрдамида айлантирилади. Барабаннинг айланишлар сони одатда 5 ... 8 мин -1 дан ортмайди. Нам материал таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага берилади, бу ерда материал аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. Сўнгра материал барабаннинг ички қисмига ўтади.

99-расм. Барабанли қуриткич:
1 – барабан; 2 – бандаж; 3 – таянч роликлар; 4 – узаткич; 5 – таянч роликлар; 6 – бункер; 7 – насадка; 8 – вентилятор; 9 – циклон; 10 – туширадиган камера; 11 - тушириш қурилмаси.



Барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар барабаннинг кесими бўйича материални бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. Бундай шароитда материал билан қуритувчи агентнинг ўзаро таъсири самарали бўлади.
Барабан ичида материалнинг ўта қизиб кетиш даражасини камайтириш учун материал ва қуритувчи агент (тутунли газлар) бир бирига нисбатан тўғри йўналишда бўлади, чунки бундаи шароитда юқори температурали иссиқ газлар катта намликка эга булган материал билан контактлашади. Майда заррачаларнинг газлар билан кетиб қолишини камайтириш учун барабандан сўриб олинаётган газларнинг тезлигини вентилятор ердамида 2-3 м/с атрофида ушлаб турилади. Ишлатилган газлар атмосферага чиқарилишдан олдин майда чангардан циклонда тозаланади. Қуритилган материал барабандан ташқарига, туширувчи қурилма орқали чиқарилади.
Қуритилаётган материал доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра аппаратларда ҳар хил насадкалардан фойдаланилади. Катта бўлакли ва қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган материалларни қуритиш учун кўтарувчи парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бўлган катта бўлакли материаллар ни қуритиш учун эса секторли насадкалар ишлатилади. Кичик бўлакли тез сочилувчан материалларни қуритишда тарқатувчи насадкалар кенг ишлатилади. Майда қилиб эзилган, чанг ҳосил қилувчи материалларни берк ячейкали довонсимон насадкалари бўлган барабанларда қуритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим шароитларда мураккаб насадкалардан фойдаланилади.




Download 40.04 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Download 40.04 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti

Download 40.04 Kb.