|
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|
bet | 8/14 | Sana | 02.12.2023 | Hajmi | 40,04 Kb. | | #110076 |
Bog'liq 2-19 lobar kkj tayyorКОНТАКТЛИ ҚУРИТКИЧЛАР
Бу турдаги қуритиш аппаратларига вакуум-қуритиш шкафлари, аралаштиргичли вакуум-қуриткичлар, вальцовкали ва барабанли қуриткичлар киради.
Вакуум-қуритиш шкафлари
Бундай контактли қуриткичларнинг тузилиши оддий бўлиб, улар даврий равишда ишлайди. Вакуум-қуритиш шкафлари ҳар хил ассортимент билан маҳсулот тайёрлайдиган кичик ҳажмли ишлаб чиқаришларда қўлланилади.
106 - расмда кўрсаиглган вакуум-қуритиш шкафи цилиндрсимон (айрим вақтда тўрри бурчакли) камерадан иборат бўлиб, унга ичи бўш плиталар жойлаштирилган. Плиталарнинг ички кисмига сув буғи ёки иссиқ сув юборилади.

106-расм. Вакуум-қуритиш шкафи: 1— қуритиш камераси; 2— бўш плиталар.
Қуритиладиган материал тарновсимон идишларга солиниб, плиталарнинг устига қўйилади. Камера иш пайтида жипс ёпилади ва вакуум ҳосил қиладиган қурилма (масалан, сиртий конденсатор ва вакуум-насосли қурилма) билан боғланган бўлади. Материалнинг аста-секин қизиши натижасида намлик ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган сув бурлари ҳаво билан биргаликда вакуум-насос орқали сўрилади. Материални камерага жойлаштириш ва ундан олиш қўл кучи билан бажарилади.
Бу турдаги қуриткичлар осон оксидланувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли маҳсулотларни қуритишда ишлатилади. Агар саноат учун муҳим бўлган эритувчиларни (масалан, спиртни) материалдан ажратиш лозим бўлса, бунда уларнинг буғлари конденсацияланиш қурилмалари ёрдамида ушлаб қолинади. Вакуум-қуритиш шкафларининг иш унуми жуда кичик, уларни ишлатиш учун қўл меҳнати талаб қилинадиТароқли вакуум-қуриткич
Бу турдаги контактли қуриткичларда материал секин айланувчи, горизонтал ҳолда жойлашган тароқли аралаштиргич ёрдамида аралаштирилади, натижада аппарат даврий ишласа ҳам қуритиш тезлиги анча юқори бўлади. Тароқли вакуум-қуриткичлар қўл меҳнатини талаб қилмайди.
Қуриткич горизонтал буғ қобиқли цилиндрсимон корпусдан ташкил топган (107 - расм).

107- расм. Тароқли вакуум қуриткич:
1— қуритиш камераси; 2— буғ бўшлиғи; 3— аралаштиргич; 4— юкловчи люк; 5— труба; 6— тушириладиган люк.
Аппарат тепасида нам материални юклайдиган люк, пастки қисмида эса қурилган материални туширадиган люк бор. Корпуснинг ичида тароқлари бўлган аралаштиргич жойлаштирилган. Аралаштиргичнинг тароқлари ўқда ўзаро перпендикуляр қилиб ўрнатилган; барабан узунлигининг биринчи ярмида аралаштиргичнинг тароқлари бир томонга эгилган бўлса, ярмида эса қарама-қарши томонга эгилган бўлади. Бундан ташқари, аралаштиргнч ҳар 5 ... 8 минутда реверсив қурилма ёрдамида айланиш йўналишини ўзгартиради. Шу сабабли аппаратга тушган материал даврий равишда барабаннинг ички девори яқинидан унинг марказига қараб ва тескари йўналишда ҳаракат қилади. Аралаштиргич ўкининг ичида бўшлиқ бўлиши ҳам мумкин, бундай ҳолда бу бўшлиқ орқали иситувчи агент юборилиб, материал қўшимча равишда қиздирилади. Тароқлар ўртасида эркин ҳаракат қилувчи трубалар материални интенсивроқ айлантириш учун хизмат қилади. Қуриткичнинг корпуси конденсатор ва вакуум-насос билан туташган.
Аралаштиргичи бўлган вакуум-қуриткичлар асосан анилин бўёқ олишда ва кимё саноатининг бошқа тармоқларида ишлатилади. Асосий афзаллиги - бошқа аппаратларга нисбатан қуритиш жараёни паст ҳароратларда олиб борилади. Унга хизмат кўрсатиш учун ишчи кучи кам талаб қилинади, бундай қуриткичларда портлаш хавфи бўлган ва зарарли материалларни қуритиш мақсадга мувофиқдир. Бу аппаратлардан материал таркибидан сувсиз эритувчиларни ажратиб олиш учун фойдаланиш мумкин. Қуритилган материалларнинг сифати анча юқори бўлади. Вальцовкали қуриткичлар
Бу аппаратлар турли суюқликлар ва оқувчан пастасимон материалларни атмосфера босимида ёки вакуум остида қуритиш учун ишлатилади. Қуритиш процесси узлуксиз равишда олиб борилади ва қўл меҳнати талаб қилинмайди. Бу турдаги қуриткич битта ёки иккита барабандан иборат.
108 - расмда битта барабанли қуриткичнинг схемаси келтирилган.

108-расм. Вальцовкали қуриткич:
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti
|