Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti




Download 40,04 Kb.
bet6/14
Sana02.12.2023
Hajmi40,04 Kb.
#110076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2-19 lobar kkj tayyor

Сочиб берувчи қуриткичлар
Бундай аппаратларда қуритилиши лозим бўлган материал жуда майда ҳилиб сочиб берилади ва параллел оқимда ҳаракат қилаётган қуритувчи агент (иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар) билан тўқнашади, натижада намлик катта тезлик билан бурланади. Сочиб берувчи қуриткичларда буғланишнинг солиштирма юзаси катта бўлади, шу сабабли қуритиш жараёни қисқа вақт (тахминан 15 ... 30 с) давом этади.
Қуритиш қисқа вақт давом этганлиги сабабли жараён паст ҳароратларда олиб борилади, натижада сифатли кукунсимон маҳсулот олинади. Агар нам материал олдин қиздириб олинса, совуқ ҳолдаги қуритувчи агентдан ҳам фойдаланса бўлади.
Материални сочиш учун механик ва пневматик форсункалар ҳамда марказдан қочма дисклар (айланишлар сони минутига 4000 ... 20000) ишлатилади.
Сочиб берувчи қуриткичда (101-расм) нам материал қуритиш камерасига форсунка ёрдамида сочиб берилади.
Қуритувчи агент вентилятор ёрдамида калорифер орқали аппаратга берилади, у камера ичида материал билан параллел ҳаракат қилади. Қуриган материалнинг майда заррачалари камеранинг пастки қисмига чўкади ва шнек ёрдамида керакли жойга юборилади. Ишлатилган қуритувчи агент циклон ва енгли фильтрда майда чанг заррачаларидан тозаланади. Сўнг атмосферага чиқариб юборилади.


ASОSIY QISM


Сочиб берувчи қуриткичларда материал ва қуритувчи агент оқимлари тўғри, қарама-қарши ва аралаш йўналишда бўлиши мумкин, бироқ кўпинча тўғри (ёки параллел) йўналишли оқим кенг ишлатилади.
Сочиб берувчи қуриткичлар юқорида айтиб ўтилган афзалликлардан ташқари бир қатор камчиликларга ҳам эга: 1) нам материалнинг аппарат деворларига ёпишиб қолмаслиги учун камеранинг диаметри анча катта бўлади; 2) камерада солиштирма буғланиш қиймати жуда кичик (1 м3 камерадан соатига 10 ... 25 кг сув ажралади); 3) ҳаво оқимининг тезлиги нисбатан кичик (0,2 . .. 0,4 м/с) агар ҳаво тезлиги катта бўлса майда заррачаларнинг чўкиши қийинлашади ва уларнинг ҳаво оқими билан кетиб қолиши кўпаяди.




Download 40,04 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Download 40,04 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti

Download 40,04 Kb.