• Терморадиацион қуриткичлар
  • Диэлектрик қуриткичлар
  • Сублимацион қуриткичлар
  • Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti




    Download 40,04 Kb.
    bet9/14
    Sana02.12.2023
    Hajmi40,04 Kb.
    #110076
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
    Bog'liq
    2-19 lobar kkj tayyor

    1— қуриган материал тушадиган бункер; 2— зич ёпилган корпус; 3- вал; 4— маҳсулотни ажратиб турадигая пичоқ.



    Бундай қуриткичда тоғоранинг ичида битта барабан айланиб туради. Тоғорага материал узлуксиз равишда бериб турилади. Барабаннинг ичи бўш бўлиб, у сув буғи ёки бошқа иситувчи агент ёрдамида иситилади. Барабан айланаётганда унинг ташқи юзаси материалнинг юпқа қатлами билан қопланади. Барабан иситиб турилганлиги сабабли материал қатлами қурийди, сўнгра пичоқ билан қирқилади ва бункерга тушади. Қуриткичнинг ҳамма иш қисмлари умумий корпуснинг ичига жойлаштирилган ва вакуум ҳосил қилувчи қурилма билан боғланган.
    Вальцовкали аппаратлар ёрдамида юкори температураларга чидамсиз бўлган материалларни (масалан, бўёвчи моддалар) юпқа қатлам билан қуритиш мумкин. Қуритиш вақти барабаннинг айланишлари сони оркали бошқарилади. Қуриткичнинг иш унуми барабаннинг диаметри, узунлиги ва айланишлар тезлигига пропорционал. Аппаратнинг иш унуми одатда материал юпқа қатлами (ёки плёнкаси) калинлигининг каманиши ва барабан айланишлар сонининг ортиши билан кўпаяди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, аппаратдаги плёнканинг қалинлиги 0,1 ... 1 мм, барабаннинг айланишлар тезлиги эса 1 ... 10 мин -1 бўлганда 1 кг намликни буғлатиш учун 1,2 ... 1,6 кг сув буғи сарф бўлади. Терморадиацион қуриткичлар
    Бундай қуриткичларда материални қуритиш учун зарур бўлган иссиқлик инфрақизил нурлар орқали берилади. Иссиқлик махсус инфрақизил нурланишга мослашган лампалар, қиздирилган керамик ёки металл юзалар ёрдамида тарқатилади.
    Инфрақизил нурланишга мосланган лампалар оддий ёритиш лампаларидан қиздириш ҳарорати билан фарқ қилади. Агар оддий ёритиш лампаларининг қиздириш температураси 2950 К бўлса, инфрақизил нурланишли лампаларнинг кўрсаткичи 2500 К га тенг. Сарф қилинган электр энергиясининг тахминан 80 фоизи иссиқлик энергиясига айланади. Нурланиш оқимини материалга йўналтириш учун парабола шаклидаги рефлекторлар ишлатилади.
    Иссиқликнинг нурланган оқими материалнинг юзаси орқали унинг капиллярларига ҳам ўтади, бунда нурларнинг капилляр деворларидан бир неча бор қайтарилиши оқибатида нурларнинг ютилиши юз беради. Натижада материал юзаси бирлигига, конвектив ва контактли қуритишларга нисбатан анча кўп иссиқлик берилади. Масалан, юпқа қатламли материаллар, инфрақизил нурлар ёрдамида қуритилганда жараённинг давомийлиги 30—100 марта камаяди.
    нурланиш лампасига эга бўлган радиацион қуриткич схемаси кўрсатилган.


    109-расм. Нурланиш лампаси бўлган радиацион қуриткич.



    Лампали тарқатувчилар кўп энергия талаб қилади ва бу уларнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Бироқ айрим ҳолларда инфрақизил нурлар билан қуритишнинг таннархи конвектив қуритишга нисбатан арзон тушади, чунки радиацияли қуритиш процесси тез боради ва қуриткични тайёрлаш учун кам маблағ сарф килинади.
    Газ билан ишлайдиган радиацияли қуриткичнинг тузилиши жуда оддий бўлиб (110 - расм), лампали қуриткичга нисбатан арзондир.





    110-расм. Газ билан ишлайдиган радиацион қуриткич:
    1- нур тарқаткич; 2— ҳаракатланувчи лента; 3— тортиш қурилмаси.



    Нур тарқатувчи қурилманинг пастки қисмида газ ёндирилади.
    Газнинг ёниши таъсирида нур тарқатувчи қурилма қизийди, сўнгра инфрақизил нурларни тарқатади. Айрим пайтларда нур тарқатувчи қурилма тутунли газлар ёрдамида қиздирилади, бунда қурилманинг ичи ғовак қилиб ишланади ва бу бўшлиқ орқали юқори ҳароратли тутунли газлар ўтказилади.
    Саноатнинг айрим тармоқларида юқори сифатли маҳсулот олиш учун мураккаб жараёнлардан (масалан, радиацияли ва конвектив усулларни бирга ишлатишдан) фойдаланилади. Бундай шароитда нам материалга инфрақизил нурлар таъсир эттирилишидан ташқари бир вақтнинг ўзида унинг пастидан ҳаво оқими ўтказилади.
    Терморадиацион қуриткичлар ихчам ишланган бўлиб, юпқа қатламли материалларни қуритишда бу аппаратлардан фойдаланиш юқори самара беради. Бироқ қуриткичларда энергия нисбатан кўп сарфланади: 1 кг намликни материалдан ажратиш учун 1,5... 2,5 кВтсоат энергия керак. Диэлектрик қуриткичлар
    Қалин қатламли материалнинг юзаси ва унинг ички қисмларида ҳарорат ва намликни бошқариш зарур бўлган пайтларда юқори частотали токлар майдонидан фойдаланиш мумкин (111-расм). Бу усул билан пластик массалар ва бошқа диэлектрик хоссаларга эга бўлган материалларни қуритиш мумкин. Юқори частотали қуриткичдан фойдаланилганда материал бутун қатлам бўйича бир текис қизийди. Асосий камчилиги 1 кг намликнинг буғланиши учун 5 кВт•соат гача энергия сарф бўлади.

    111-расм. Юқори часготали токлар билан ишлайдиган қуриткич: 1электр манбаи; 2 — электродлар; 3 — ҳаракатланувчи лента.




    1. расмда юқори частотали токлар билан ишлайдиган қуриткич схемаси кўрсатилган. Материал юқори частотали токка уланган пластиналар ўртасига жойлаштирилади. Ўзгарувчан электр токи таъсирида қуритилаётган материалнинг молекулалари тебранма ҳаракатга келади, бунда материал бутун қалинлиги бўйича қизийди. Материалнинг юзасидан иссиқлик ташқи муҳитга тарқалади, шу сабабли ҳарорат материал марказидан унинг сиртига томон камайиб боради. Намлик ҳам марказдан материал сиртига томон камаяди. Шундай қилиб, юқори частотали қуритишда температура ва намликградиентларининг йўналишлари бир хил бўлади, натижада намликнинг материал марказидан унинг сирти томон ҳаракати тезлашади. Шу сабабли юқори частотали қуритишнинг тезлиги конвектив қуритиш тезлигига нисбатан анча катта.

    Диэлектрик қуриткичларда қалин қатламли материалларни бир текисда қуритиш мақсадга мувофиқдир, бироқ бунда кўп энергия сарф бўлади. Бундан ташқари, диэлектрик қуриткичларнинг тузилиши мураккаб, уларни ишлатиш эса анча қиммат. Шу сабабли юқори частотали қуриткичлардан фақат қимматбаҳо диэлектрик материалларни сувсизлантиришда фойдаланиш иқтисодий самара беради.
    Сублимацион қуриткичлар
    Материалларни музлаган ҳолда юқори вакуум остида сувсизлантириш сублимацион қуритиш деб аталади. Бундай шароитда материалдаги намлик муз ҳолида бўлиб, сўнгра бу муз суюқлик ҳолига ўтмасдан тўғридан-тўғри буғга айланади. Сублимацион қуритишдаги қолдиқ босим 1,0 ...0,1 мм симоб устунига тенг.

    1. расмда сублимацион қуриткичнинг схемаси кўрсатилган. Қуриткич учта элемент (қуритиш камераси, конденсатор — музлаткич, вакуум-насос) дан ташкил топган. Конденсатни совитишга мўлжалланган совитиш қурилмаси эса расмда кўрсатилмаган.






    112-расм. Сублимацияли қуриткич:

    Download 40,04 Kb.
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




    Download 40,04 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi va sanoat uzumchiligi fakulteti

    Download 40,04 Kb.