|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
29
органига маълумотлар тақдим этиш тартиби жорий этилди.
Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси 7 та тоифадаги йўналишдан
иборат бўлиб, улар сув ва хомашёлардан фойдаланиш самарадорлиги, ҳаво ва
тупроқ сифатини яхшилаш, барқарор қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, экотуризм,
яшил транспорт, энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия
ва яшил биноларни ўз ичига олган. Ўз навбатида, мазкур 7 та тоифадаги
йўналишлар хусусиятига кўра бўлимларга ажратилган (1-расм).
1-расм. Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси йўналишлари
49
Мамлакатимизда қабул қилинган Миллий «яшил» иқтисодиёт
таксономияси жаҳон амалиётида «яшил» облигацияларни халқаро капитал
бозорига чиқариш ва халқаро реестрга киритиш учун Капитал бозорлари
халқаро Ассоциацияси (ICMA-The International Capital Market Association) ва
Иқлим облигациялари ташаббуси (CBI - Climate Bond Initiative) талабларига
мос келишини қайд этиб ўтиш жоиздир.
«Яшил» лойиҳаларни тартибга солишнинг энг муҳим кўрсаткичларидан
бири сифатида таксономияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳисобланади.
«Яшил» лойиҳалар таксономияси барқарор ривожланишга ҳисса қўшадиган
иқтисодий фаолият турлари, лойиҳалар тоифалари ва активлар
таснифланишини тизимли аниқлашга хизмат қилади. Кўп ҳолларда миллий
таксономиялар маълум бир мамлакат иқтисодиёти хусусиятларини ва
барқарор ривожланиш йўлидаги ҳаракатларининг устувор йўналишларини акс
эттиради.
Агар эътиборимизни Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда таксономияни
қабул қилиш ва амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларига
49
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги «Миллий «яшил» иқтисодиёт
таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 561-сонли қарори асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
|
| |