“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
30 
қаратадиган бўлсак, улар турли босқичда эканлигига гувоҳ бўлишимиз 
мумкин. Хусусан, Ўзбекистонда «яшил» лойиҳалар таксономияси 2023 
йилнинг 25 октябрида қабул қилинган бўлса, Қозоғистон ва Россияда миллий 
таксономиялар 2021 йилда қабул қилинган ва улар кейинги тартибга солувчи 
ҳаракатлар учун асос сифатида хизмат қилмоқда. Россия Федерацияси 
барқарор ривожланиш, хусусан «яшил» молиялаштириш воситаларини 
тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосини яратиш борасида МДҲ 
давлатлари орасида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерацияси 
Ҳукуматининг 2021 йил 21 сентябрдаги 1587-сонли қарори билан барқарор 
ривожланиш лойиҳалари учун сифат ва миқдорий мезонлар ҳамда бундай 
лойиҳаларни текшириш тизимига қўйилган талаблар батафсил белгилаб 
берилди
50

Қозоғистонда қабул қилинган «яшил» лойиҳалар таксономияси шуни 
кўрсатадики, у «яшил» облигациялар ва «яшил» кредитлардан таркиб топган 
«яшил» молиялаштириш борасидаги миллий сиёсат ва стратегияни 
шакллантиришга қаратилган
51

Қуйида келтирилган 1-жадвал маълумотларидан шуни кўришимиз 
мумкинки, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россияда қабул қилинган «яшил» 
лойиҳалар
 
таксономияси йўналишлари бир-бирига яқин ва ўхшаш бўлиб, улар 
фақат сон жиҳатдан фарқ қилмоқда.
 
1-жадвал 
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия давлатларида «яшил» лойиҳалар 
таксономияси
52
 
Ўзбекистон 
Қозоғистон 
Россия 
1.
Сув 
ва 
хомашёлардан 
фойдаланиш 
самарадорлиги 
1. Сув ва чиқиндиларни барқарор 
ишлатиш 
1. Чиқиндилар билан 
ишлаш 
2.
Ҳаво ва тупроқ сифатини 
яхшилаш 
2.Атроф-муҳит ифлосланишининг 
олдини олиш ва назорат қилиш 
2. Сув таъминоти ва 
канализация
3.
Барқарор қишлоқ ва ўрмон 
хўжалиги, экотуризм 
3. Яшил бинолар 
3. Қурилиш 
4.
Яшил транспорт 
4. Тоза транспорт 
4. Транспорт
5.
Энергия самарадорликни 
ошириш 
5.Энергиясамарадорлик 
5. Энергетика
6.
Қайта тикланувчи энергия 6. Барқарор қишлоқ ва ўрмон 
хўжалиги, ердан фойдаланиш
биохилма-хиллик ва экотуризм 
6. Саноат
7.
Яшил бинолар 
7. Қишлоқ хўжалиги 
8.
Таббий ландшафтлар 
50
Постановление Правительства РФ от 21.09.2021г. №1587 (ред. от 11.03.2023) «Об утверждении критериев 
проектов устойчивого (в том числе зеленого) развития в Российской Федерации и требований к системе 
верификации инструментов финансирования устойчивого развития в Российской Федерации» URL: 
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_396203/
 
51
Постановление Правительства Республики Казахстан от 31 декабря 2021 года № 996 «Об утверждении 
классификации (таксономии) «зеленых» проектов, подлежащих финансированию через «зеленые» облигации 
и «зеленые» кредиты». 
https://online.zakon.kz/Document/?doc 
52
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги 561-сонли, Россия 
Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 21 сентябрдаги 1587-сонли ва Қозоғистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 996-сонли қарорлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. 



Download 8,74 Mb.
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish