“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
28
боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг самарали усулларини қидирар экан,
«яшил» иқтисодиётга ўтишни миллий сиёсат ва халқаро ҳамкорликни
ривожлантирувчи «катализатор» сифатида қарамоқда ҳамда барқарор
ривожланишга ёрдам берувчи энг мақбул бўлган восита сифатида эътироф
этмоқда.
Мамлакатимизда «яшил» иқтисодий ўсиш концепциясини амалиётга
жорий қилиш билан боғлиқ молиявий-иқтисодий муносабатларни давлат
томонидан тартибга солиш амалиётини таҳлил қилиш
натижалари шуни
кўрсатмоқдаки, ривожланишнинг ҳозирги босқичига бевосита тааллуқли
бўлган бир қатор муаммолар юзага чиқмоқда. Хусусан, миллий бозорда
фаолият юритувчи иқтисодиёт субъектлари ўз фаолиятларида ижтимоий ва
экологик масъулиятли ёндошувлар механизмини қўллаш юзасидан турли хил
усуллардан фойдаланмоқда. Баъзи хўжалик субъектлари мустақил равишда
масъулиятли жавобгарлик тизими ва механизми
юзасидан ички тартиб-
қоидаларни ишлаб чиқмоқда ва амалга оширмоқда. Бошқа хўжалик
субъектлари эса, асосий эътиборни атроф-муҳит, жамият ва корпоратив
бошқарув, яъни «ESG» тамойилларига қаратган ҳолда глобал халқаро
ташкилотларга аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан биргаликда, яқин
вақтгача мамлакатимизда иқтисодиёт субъектлари томонидан киритилаётган
инвестицияларнинг «яшил» мезонларга мувофиқлигини назорат қилиш
тартиби йўлга қўйилмаган эди. Мамлакатимиз Ҳукумати томонидан 2023
йилнинг 25 октябрида қабул қилинган 561-сонли қарори юқорида қайд этиб
ўтилган муаммоларнинг бартараф этилишига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25
октябрдаги
561-сонли
қарори
билан
мамлакатимизда
«яшил»
инфратузилмаларни яратишга хусусий капитални фаол жалб этиш, «яшил»
иқтисодиётнинг асоси ҳисобланган соҳа ва тармоқларни
молиявий
таъминлашни қўллаб-қувватлаш ҳамда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш
мезонларини жорий этиш мақсадида Миллий «яшил» иқтисодиёт
таксономияси тасдиқланди
48
.
Мазкур қарорга мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий
«яшил» иқтисодиёт таксономиясини жорий этиш ва мувофиқлаштириш
бўйича масъул ижро этувчи орган сифатида белгиланди. Шунингдек, 2024
йилнинг 1 октябрига қадар «яшил»
облигациялар ва кредитлар, шунингдек,
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган «яшил» турдаги
лойиҳаларни таснифлаш тажриба тариқасида Миллий «яшил» иқтисодиёт
таксономияси орқали амалга оширилиши белгиланди ҳамда субсидиялар,
грантлар,
кредит линиялари, кафолатлар ва бошқа турдаги давлат молиявий
кўмагидан фойдаланган тадбиркорлик субъектлари, шу
билан биргаликда,
хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик субъектларининг инвестиция
харажатлари
Миллий
«яшил»
иқтисодиёт
таксономияси
асосида
таснифланиши ҳамда улар томонидан масъул республика ижро этувчи
48
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги «Миллий «яшил» иқтисодиёт
таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 561-сонли Қарори