“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
298
ҳамкорлиги”
266
сифатида эътироф этилади.
Қонунчиликка асосан, таълим соҳасидаги
давлат-хусусий шериклиги,
умумий мақсадларга эришиш учун давлат таълим ташкилотлари ва бизнес
тузилмаларининг ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорлиги
сифатида
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикасида мазкур ҳамкорлик алоқалари
“Таълим тўғрисида”ги ва “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги
қонунлари орқали тартибга солинади.
Ўзбекистон
Республикасида
мактабгача
таълим
ташкилотлари
фаолиятини давлат-хусусий шерикчилик асосида молиялаштириш тизими
билан боғлиқ жараёнлар “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги
қонуннинг тегишли моддаларида келтирилган бўлиб, қонунчиликнинг муайян
тизимида мактабгача таълим ташкилотлари
фаолиятини ривожлан-тиришда
давлат-хусусий шериклигининг амалий аҳамияти келтириб ўтилган. Аммо,
молиялаштириш тизими ва уни самарали амал қилиш механизми билан боғлиқ
чора тадбирлар тизимига етарлича эътибор қаратилмаган.
Бозор иқтисодиёти шароитида таълим соҳасида давлатнинг функциялари
ўзгарувчан аҳамият касб этиб, таълим хизматлари бозорини давлат томонидан
тартибга
солиш
шакли
ва
механизми
бозор
муносабат-ларига
мувофиқлаштирилади. Ушбу жараёнда таълим хизматлари бозорини тартибга
солиш маъмурий усуллардан четлашиб, асосий устуворлик бозор механизмига
нисбатан берилади.
Бозор муносабатларига мувофиқ давлатнинг таълим хизматлари
фаолиятига аралашуви иккита асосий сабабга мувофиқ характерланади.
Биринчидан, таълимга киритилаётган инвестициялар узоқ муддатли
характерга эга бўлганлиги сабабли, давлат мудофаа, хавфсизлик ва ижтимоий
соҳалар учун кадрлар тайёрлаш жараёнини стратегик илмий-техник дастурлар
орқали молиялаштиришни ўз зиммасига олади.
Иккинчидан, давлат ўзининг ижтимоий функцияси орқали аҳолининг
эҳтиёжманд қатламини; етимлар, кўп болали
оилалар учун кафолатланган
таълим хизматларини кўрсатиш орқали иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий
адолат ўртасида мувозанатликни сақлашга ҳаракат қилади. Давлатнинг
таълим тизимини такомиллаштириш жараёнидаги
асосий вазифаси
жамиятнинг барча фуқаролари учун таълим олиш имкониятини
таъминлашдан иборат бўлиб, мазкур жараёнда
тегишли самарадорликни
ошириш мақсадида бозор муносабатларига асосланган таълим фаолиятини
тегишли тартибда қўллаб-қувватлашга интилади.
Мактабгача таълим
хизматлари бозорида давлат-хусусий шериклик тизимини қўллаб-
қувватланиши ҳам таълим хизматларини ташкил этишнинг бозор муносабат-
ларига тўла устуворлик берилиши англатади.
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини
ривожлантириш жараёни қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
ҳудудий даражада таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини
266
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги
ЎРҚ-537-
сон
ли Қонуни