|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 299/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
301
Нотижорат
шериклик
шаклида
нодавлат
мактабгача
таълим
ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади. Аммо бошқарув жараёни доимий
тартибда давлат назорати остида қолади. Бундай ташкилотларнинг фаолияти
бюджет маблағлари ҳисобидан эмас, балки ўз фаолиятидан олинган
даромадлар, шунингдек хусусий молиявий инвестициялар ҳисобидан
молиялаштирилади.
БАНК ТИЗИМИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИР
ҚИЛУВЧИ ГЛОБАЛ ХАТАРЛАР
Н.Шарипова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таҳлил қилишда,
авваламбор мамлакат иқтисодиётига глобал рисклар таъсирини ҳисобга олиш
зарур. Қуйида ҳозирги пайтда турли мамлакатлар мисолида иқтисодиётда,
банк тизими барқарорлигига хавф туғдириши мумкин бўлган глобал риск
омилларини таҳлил қиламиз.
АҚШ банк тизими 2023 йил баҳорда, 2007-2009 йиллардаги жаҳон
молиявий инқирозидан кейин биринчи марта банк тизимида нобарқарорликка
юз келди, албатта, бу каби муаммолар Европа банк тизимида ҳам кузатилди.
Турли банклар тўқнаш келган вазият жуда паст бўлган фоиз савкалари даврида
молиявий институтларда яширин муаммолар йиғилганини исботлади. Шу
билан биргаликда, инфляцион рисклар юқорилигича қолганлиги, йирик
массштабда фоиз рискларининг юзага келгани, кенг қамровдаги қарздорлар
гуруҳида қарз юкининг юқорилиги сабабли кредит рискларининг ошиб
кетиши кузатилди. Дунё иқтисодиётида юқори инфляциянинг узоқ давр
мобайнида сақланиб қолиши жаҳон иқтисодиётини стагфляцияга олиб келиши
мумкин.
Дунё иқтисодиётининг ўсиш даражаси пасайиб кетса, бу рецессия
хавфини кучайтиради. Халқаро валюта фондининг маълумотлари бўйича дунё
ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 2022 йилда 3,4%га, 2021 йилда 6,2%га
секинлашган. ЯИМ ўсишининг сезиларли камайиши етакчи иқтисодиётга эга
давлатлар, АҚШ, Европа ва Хитой иқтисодиётида кузатилган (1-жадвал).
Иқтисодиёт ўсишининг секинлашуви пандемия сабабли юзага келган вазият,
ундан кейинги геосиёсий омиллар занжирида инфляция даражасининг кескин
ортиши билан изоҳланади.
2023 йил бошида Америка қўшма штатларида қатор регионал банклар
(Silicon Valley Bank (SVB) ва First Republic Bank (FRB))нинг инқирози глобал
молиявий тизимнинг бундай ўзгарувчанликларга таъсирчан эканлигини
исботлади. АҚШ банкларининг инқирози қатор омиллар оқибатида юзага
келган. Охирги ўнйилликда молия бозори иштирокчилари жуда паст фоиз
ставкаларига ва етакчи марказий банкларнинг йўриқномалари (Forward
Guidance) га асосланиб иш юритишган. Бу эса молия ташкилотларида фоиз
рискини хеджирлашга етарлича аҳамият берилмаслиги ҳамда уларнинг
балансида узоқ муддатли қарз қимматли қоғозларнинг ҳажми ортиб кетишига
олиб келган. Натижада, Федерал резерв тизими фоиз ставкаларини ошириши
|
| |