|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 301/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
303
кредитларига ихтисослашган). Бундай вазиятдан келиб чиқиб, ҳанузгача
банкларга ишонч муаммоси сақланиб қолмоқда.
Бу даврда Европада ҳам банкларнинг барқарорлиги хавфи ортди.
Жаҳоннинг энг йирик банкларидан Credit Suisse банки охирги икки йилда шу
каби муаммога дуч келди. Глобал тизимли муҳим банкнинг банкротлигига йўл
қўймаслик учун ушбу банкнинг бошқа швецария банки UBS билан қўшилиши
бўйича қарор қабул қилинди. Credit Suisse банкининг инқирози бошқа европа
банкларининг акциялари нархининг кескин тушиб кетишига олиб келди
(қисман, Deutsche Bank). Шу билан, Credit Suisse банкнинг субординар
қарзлари бўйича 17 млрд. франк ечилиши қўшимча ишончсизликларни
келтириб чиқарган.
АҚШда 2023 йил март ойидаги стресс ҳолати билан биргаликда
стейблкоинлар ва таъминланмаган криптовалюталар бозори турли
йўналишдаги динамикани акс эттирди. SVB банк инқирозидан кейин USDC
стейблкоин инвесторлари оммавий равишда ушбу активдан ресурсларини
қайтиб ола бошладилар, ушбу стейблкоинни сўндириш ҳажми 16 мартга 3
млрд долларни ташкил қилган. Унга параллел равишда DAI, USDD, USDP
стейблкоинларининг ҳам нархи пасайиб, инвесторлар бу каби активлардан
маблағларини қайтиб олишига олиб келган. Аммо бу даврда таъминланмаган
криптовалюталар (биткойн, эфириум) бозори нархлари қайта тикланган.
2023 йилгача Россия банки риски юқори кредитлар берилишини
чегаралаш ва буфер капитали йиғилиши учун макропруденциал устамани
қўллаган. Натижада катта ҳажмда буфер капитали йиғилган ва пандемия
ҳамда санкцион инқироз даврида банкларнинг капиталини қўллаб-қувватлаш
учун фойдаланилган. Аммо риски юқори кредитлаш ўсиши даражасига ушбу
инструмент кам самарали таъсир кўрсатди. Кредитлашга устама билвосита
таъсир қилиб, банкнинг риски юқори сегментлар бўйича капиталга талабини
оширади. Бу эса капитал захираси чегараланган банклар учун кредитлаш
имкониятини камайтиради, бир вақтнинг ўзида, капитал йирик захирасига эга
банклар риски юқори кредитлар ҳажмини оширишда давом этишлари мумкин
бўлди.
Ҳозирги пайтда глобал молия тизимида вазият нисбатан барқарор
бўлсада, қуйидаги омиллар янги инқироз ҳолатларини юзага келтириши
мумкин дея оламиз:
-
Фоиз риски янада кенг массштабда юзага келиши ва у нобанк
секторни ҳам қамраб олиши эҳтимоли мавжуд. Нобанк ташкилотлар банкларга
нисбатан, марказий банклар томонидан ликвидлиликни қўллаб-қувватлаш
бўйича турли механизмларга мурожаат қилиш имкони кам бўлгани сабабли
бундай тизимларда фоиз риски сезиларли таъсир ўтказиши, бундай рискнинг
занжир механизми бўйича бошқа суғурта ташкилотлари, пенсион фондлар,
инвестицион фондларга таъсири тизимли рискни юзага келтириши мумкин;
-
Кўчмас мулк бозорида салбий таъсирлар кузатилиши. Ипотека
кредитлари фоизларининг ортиб бориши бундай уйларни қурувчилар
харажатини ошириб, кўчмас мулк нархининг ортиши кузатилиши мумкин.
|
| |