“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
300 
Мактабгача таълим тизимида ДХШнинг асосий фаолият шаклларини 
қуйидагича тавсифлаш мумкин: 
1. Васийлик кенгашлари ёки бошқарув кенгаши шаклидаги давлат-
хусусий шериклиги. Унда хусусий сектор субъектларидан тегишли вакил 
иштирок этади. 
ДХШнинг ушбу механизми, мактабгача таълим ташкилотини 
бошқаришга турли манфаатдор гуруҳлар - давлат, маҳаллий ҳудудлар, 
хайриячилар, тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари киритилади. Ижтимоий 
инвесторларга таълим ташкилоти томонидан узоқ муддатли молиялаш-
тиришни амалга ошириш ҳисобига тегишли дастурлар ижросини таъминлаш 
билан боғлиқ вазифалар юклатилади. 
2. Давлат органлари эксперт кенгашлари, ишчи гуруҳлари ва бошқалар 
давлат-хусусий шериклиги шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларида
жамоатчилик шаклидаги қарорларни қабул қилиш ва ижросини таъминлашда 
ўзаро ҳамкор ҳисобланадилар. 
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқаришнинг жаҳон 
амалиётида ушбу механизм кенг тарқалган бўлиб, деярли барча маъмурият 
бирликларининг жамоатчилик кенгашлари ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларининг 
эксперт сифатидаги тегишли маслаҳатларини бериб борадилар. Мактабгача 
таълим ташкилотлари фаолиятида ушбу механизмнинг кенг жорий этилиши 
жамоатчилик фикрига мувофиқ тегишли маблағларни мавжуд муаммога 
йўналтириш имкониятини беради. 
3. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида биргаликдаги 
ҳаракатларни амалга ошириш, ҳамкорлик шартномасига асосланган давлат-
хусусий шериклиги. 
ДХШнинг ушбу шакли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида энг 
оддий ва кенг тарқалган шакллардан бири ҳисобланиб, тегишли шартнома 
асосида томонларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари тақсим-ланади. 
Мактабгача таълимда иштирок этишга асосланган давлат-хусусий 
шериклиги, устидан бошқарув органлари орқали давлат назоратини амалга 
ошириш имкониятини беради. 
ДХШнинг ушбу шаклини амал қилиши механизми доирасида: 

мактабгача таълим инфратузилмасини шакллантиришни тизимли 
қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиш; 

мактабгача таълимда турли инновацион ҳамкорлик лойиҳаларини 
амалга ошириш; 

мактабгача таълим ташкилотларининг сиғимини ошириш; 

таълим соҳасида кўчар ва кўчмас мулкни самарали бошқаришни 
таъминлаш жараёнларини мувофиқлаштириб боради
268

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмлари 
орасида; нотижорат ташкилот, нотижорат шериклик, фонд кўринишидаги 
шакллари ҳам кенг тарқалган. 
268
Мельник М. В. Государственно-частное партнерство в образовании // Известия Санкт-Петербургского университета 
экономики и финансов. 2011. № 3. 



Download 8,74 Mb.
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish