|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 339/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
339
қолади, қарздор мажбуриятни тўлиқ ва белгиланган муддатда бажармаса,
кўчмас мулк қарз берувчининг ихтиёрига ўтади”, деган муаллифлик
таърифини шакллантирдик. Хамда “Ипотека кредити – тижорат банклари
кўчмас мулк (уй-жой, ер майдони, иншоот)ларни гаровга олиш асосида
юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва
мақсадлилик асосида бериладиган қийматдир”, деган такомиллашган
таърифини шакллантирдик.
Ипотека кредитининг даромадлилиги унинг риск билан ўзаро
мутаносиблигига боғлиқ бўлиб, кредитнинг асосий суммаси ва унга
ҳисобланган тўловнинг тўлиқ олиниши ушбу рискни самарали бошқаришни
талаб этади. Ушбу ҳолат молия-кредит соҳаси “риск-бошқаруви” билан
ҳамоханг (адекват) бўлиб, риск-бошқаруви (асосан ипотека риски) турли
мамлакатда турлича шароитда, ҳолатда ва даражада амал қилиб, унга ипотека
кредити муносабатларига киришувчи томонларнинг ижтимоий-иқтисодий
ҳолати бевосита таъсир қилади.
А.А.Лобанова, В.Д.Чугунов нашри остидаги молиявий луғатда “кредит
риски
–
контрагент
шартномада
кўрсатилган
мажбуриятларнинг
бажармаслиги натижасида кўриши мумкин бўлган йўқотишдир. Қарз олувчи
томонидан асосий сумма ва тўланган суммани чиқариб ташлангандан сўнг
қолган фоиз тўловини тўлолмаслиги кредитор учун йўқотилган зарар тарзида
баҳоланади”
276
.
Таҳлиллар, қиёсий ўрганишлар, мантиқий фикрлар ва иқтисодий ҳаётдаги
ипотека кредити рискининг намоён бўлишига қараб: ”Ипотека кредити риски
– бу банкнинг кўчмас мулклар гарови остида берган қийматнинг ва унга
тўланадиган фоиз суммасининг қарз олувчининг ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий ҳолатининг ўзгариши натижасида қисман ёки тўлиқ қайтарилмаслиги
натижасида кўриладиган иқтисодий зарардир”, мазмундаги таърифни
шаклантирдик.
|
| |