“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
336 
маълумотларидан яққол кўриниб турибдики, бу ҳисоб турининг объекти – 
хўжалик юритувчи субъектдир. 
Масъулият (харажат, даромад, фойда ва инвестиция) марказлари объекти 
саналадиган оператив бошқарув ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини ифодаловчи иқтисодий кўрсаткичлари бўйича ҳақиқий 
параметрларининг режалаштирилган миқдоридан сезиларли оғиш вужудга 
келаётганда бу ҳолатга раҳбарларнинг зудлик билан эътиборини қаратиш учун 
уларга тескари маълумотлар алоқасини ўрнатиб бериш вазифасини бажаради. 
Оператив ҳисоб раҳбарлар учун тезкор ва қисқа муддатларга мўлжалланган 
релевант маълумотлар етказиб бериш учун хизмат қилади. Қисқа муддатларда 
ҳар қандай ихтиёрий олинган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият 
кўрсаткичлари аниқ белгиланган бўлади, аммо ресурслар ниҳоятда чекланган 
бўлади, шунга мувофиқ тарзда улардан самарали фойдаланиш талаб этилади. 
Ана шундай вазиятларда хўжалик юритувчи субъектнинг барқарорлиги 
чекланган муқобиллар доирасидаги энг яхши ҳаракатлар вариантини танлаш 
ва прогнозлаштириш усулларидан фойдаланиш имконини беради.
Эътироф этиш керакки, бошқарув ҳисобининг оператив, тактик ва 
стратегик турлари бир-бири билан узвий боғланган, шунинг учун амалда улар 
воситасида шаклланаётган маълумотлар ўртасига аниқ бир чегара тортиб 
бўлмайди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бошқарув ҳисобининг стратегик ва 
оператив даражалари ўртасидаги фарқлар очиқ-ойдин намоён ҳам бўлади. Бу 
ҳолат бошқарув ҳисоби тизимининг назарий асосларини ишлаб чиқишда 
ўзининг аниқ ифодасини топади. 
Юқорида қайд қилинган ёндошувлар ва яна кўплаб олимларнинг шу 
масала борасидаги қарашларини умумлаштириш натижасида хулоса қилиш 
мумкинки, фикримизча, шу пайтгача мавжуд «жорий активлар» 
тушунчасининг таърифи халқаро стандартлар талабларига жавоб бермайди. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва молиявий ҳисоботнинг тасдиқланган 
шаклларида жорий активлар таркибини халқаро стандартлар талабларига 
мувофиқлаштириш зарурияти мавжуд. Амалиётда бухгалтерлар жорий 
активлар моддаларини баҳолаш, ҳисобга олишда ва ҳисоботларда акс 
эттиришда стандартлар талабига уйғун бўлган услубий тавсиялар
етишмаслигини ҳис этмоқдалар.
Хусусан, 1-сон БҲМСда жорий (оборот) активлар сифатида тан олишда 
қуйидагиларни мезон сифатида қарайди: 
1. Жорий активлар - хўжалик субъекти операцион фаолиятининг бир 
қисми ҳисобланиб, субъектнинг нормал операцион цикли доирасида унинг 
олиниши ва истеъмол қилиниши кутилади. 
2. Асосан қайта сотиш мақсадида тутиб турилади ёки қисқа муддатда ёки 
ҳисобот санасидан 12 ой давомида фойдаланиши кутилади.
Ушбу ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, энг аввало қайд қилиш керакки 
- жорий активларни операцион фаолиятнинг қисми деб қараш тўғри эмас, 
тўғри у операцион фаолиятда иштирок этади. Лекин, у операцион фаолиятни 
комплекс, яъни тўлиқ ўзида жамламайди ва шунга мувофиқ унинг моҳиятини 



Download 8,74 Mb.
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish