“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
335
шунингдек назариячи олимлар бошқарув ҳисобининг мақсади,
вазифалари,
функциялари, предмети, методи ҳамда тамойилларини
тизимли асосда
келтира олганлар ва илмий жиҳатдан асослашга эришган. Лекин, энг муҳим
саналадиган бошқарув ҳисобининг
учта тури,
яъни оператив, тактик ҳамда
стратегик бошқарув ҳисоби турлари ўртасидаги фарқни аниқ кўрсатиб бера
олмаганлар. Шунингдек, ана шу бошқарув ҳисоби турларининг объектлари,
субъектлари ҳамда ҳисоб турини амалга ошириш воситаларида ҳам
чалкашликларга йўл қўйишган. Фикримизча, ушбу иқтисодчи олимларнинг
бошқарув ҳисобининг мақсади, вазифалари, функциялари, предмети, методи
ҳамда тамойиллари бўйича фикр-мулоҳазаларига қўшилган ҳолда, бошқарув
ҳисобининг учта тури, яъни оператив, тактик ҳамда стратегик бошқарув
ҳисоби турларини қуйидаги тартибда тизим
сифатида ифодалашни таклиф
этамиз (1-жадвал).