|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 337/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
337
тўлиқ тарзда ифода этмайди. Шунга кўра 1-сон БҲМСда ушбу жиҳатларни
ўзгартириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
21-сон БҲМСга мувофиқ счётлар режасида жорий активларнинг
бухгалтерия ҳисоби учун қуйидаги бўлимлар бириктирилган: «1. Товар-
моддий бойликлар, 2. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган
сарфлар-жорий қисми, 3. Олинадиган счётлар, 4. Пул маблағлари, қисқа
муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.»
272
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий активларнинг ана шу
юқорида қайд қилингин бўлимларининг ҳар бири талқини борасида ҳам бир
хил ёндошув мавжуд эмас.
Хорижлик адабиётларда захиралар халқаро стандартларда эътироф
этилган тўртта категорияга: хом-ашё ва материаллар, тугалланмаган ишлаб
чиқариш, тайёр маҳсулотлар ҳамда товарларга (2-
жадвал
) ажратилган.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалар ҳамда 2-жадвал маълумотлари таҳлиллари
натижасидан кўриниб турибдики, жорий активларнинг битта муҳим элементи
(бўлими) бўлган захиралар таркибини белгилашда ҳам ягона ёндашув мавжуд
эмас.
Хўжалик юритувчи субъектларда жорий активларнинг стратегик
бошқарув ҳисобини самарали тарзда ташкил қилиш ва юритиш учун,
фикримизча, унинг таркибий қисми бўлган захиралар таркибини бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартлари қоидаларга мувофиқлаштириш керак
бўлади. Шунингдек, жорий активларнинг бошқа қисмларини ҳам бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартлари талаблари даражасида ташкил қилиш,
уларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш учун муҳим омил
бўлиб ҳисобланади.
ИПОТЕКА КРЕДИТИ РИСКИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Г.Хамрақулова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси
Иқтисодиётимиз ривожланиб бораётган бугунги кунда ипотека кредитига
бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда бу эса ипотека кредити рискининг
ортиб боришига олиб келмоқда. Ипотека кредити рискини ошиб кетмалиги
учун ипотека кредитини олаётган фуқароларга олаётган кредитининг
моҳиятини, қандай мақсадда олиш мумкинлигини қай тартибда олинган
кредитни сўндириш тартибини тўғри тушунтириш орқали кредитдан тўғри
мақсадда фойдалана олишга эриша олиш ҳамда риск даражасини
камайтиришга эриша оламиз. Бу борада ипорека, ипотека кредити, ипотека
кредити риски тушунчалари моҳиётини очиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Ипотека, ипотека кредити терменларининг иқтисодий моҳиятини тўлиқ
аниқлаш мақсадида, қуйидаги иккита ҳолатга эътиборимизни қаратамиз.
Биринчи холат, ипотека – бу гаров. Гаров мавжуд экан – ипотека мавжуд
бўлади, гаров мавжуд бўлмаса, ипотека ҳам бўлмайди, бу кредит ипотека
кредити ҳисобланмайди. Ушбу ҳолатни янаям аниқроқ қилиб айтадиган
бўлсак, банк қарздорга уй жойни ер, квартира ёки участкани гаровга қўйиш
272
21-сон БҲМС маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
|
| |