|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 368/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
365
тартибини мувофиқлаштиради хамда фақат қонунчилик томонидан рухсат
берилган хуқуқлар доирасида битимлар тузишга йўл қўяди. Бу ер
чайқовчилигини олдини олади;
-ердан фойдаланиш сохасида бозор механизми юзага келади;
-ер ижараси хуқуқи бозорини юзага келиши ердан фойдаланиш сохасида
мавжуд бўлган «қора бозор»га бархам беради ва хисобга олинмаётган
маблағларни давлат бюджетига тушишига имкон яратилади;
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ерларига давлат мулкчилигини
сақлаб қолган холда унга ижара хуқуқи бозорини яратиш ерни бозор
жараёнларига жалб қилиш имконини беради ва ижарачини давлат билан
биргаликда ер участкасига эгалик қилишга шароит яратади. Шу билан
биргаликда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни, ижарачи маблағи
ва хорижий сармоялар хисобига тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб
чиқариш бўйича зарурий тадбирларни амалга оширишни, ерларнинг сифатини
оширишни таъминлайди ва булар пировардида мамлакатда қишлоқ хўжалик
ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
И.А.Каримов.Ўзбекистон: миллий мустақиллик, иқтисод, сиёсат,
мафкура. Т.: Ўзбекистон, 1996. 1-Том, 61-бет
2.
И.А.Каримов. Ватан мустақиллиги ва равнақи, халқнинг эркинлиги ва
фаровонлиги бизнинг олий мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон, 2000. 8-Том, 328-бет
3.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.
ҲИСОБ СИЁСАТИ АУДИТИНИ ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
А.Авлокулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори
Ҳисоб сиёсати мажбурий аудиторлик текширувининг объекти сифатида
молиявий
ҳисобот
ишончлилиги
бўйича
тузиладиган
аудиторлик
ҳисоботининг муаяйн таркибий қисми сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Бундан ташқари «Махсус мақсадда тузилган молиявий ҳисобот аудитининг
хусусиятлари» номли 800-сон АХС талаблари асосида ҳисоб сиёсати аудитини
ўтказиш алоҳида текширув объекти сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, “Молиявий ахборотларнинг компиляцияси бўйича келишув”
номли 4410-сон АХСга биноан ҳисоб сиёсатини тузиш ва унинг
қонунийлигини текшириш турдош хизмат сифатида қаралиши мумкин.
Ҳисоб сиёсати аудитини ташкил этиш ва ўтказиш муаяйн ташкилий ва
методологик масалаларни ҳал этишни талаб этади. Хусусан, ҳисоб сиёсати
аудитидаги ташкилий жиҳатларга текшириладиган хўжалик юритувчи
субъектда корпоратив бошқарувга масъул бўлган шахслар билан аудит
ўтказиш кўлами ва чегараларини, текширувга сарфланадиган вақт ва меҳнат
харажатлари ҳамда текширув ўтказиш учун бошқа шарт-шароитларни
келишиш масалалари киради. Мазкур ташкилий жиҳатларга жиддий эътибор
қаратиш нафақат аудиторлик ташкилоти, балки текширилаётган субъект учун
ҳам зарур ҳисобланади. Чунки ҳисоб сиёсати бўйича аудиторлик
текширувлари сифатли ўтказилса ва аудиторлик хулосалари ҳаққоний
|
| |