“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet378/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
375 
асосий ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар қаторига киради. Хўжалик 
юритувчи субъектларда оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш 
бевосита товар-моддий захиралардан самарали фойдаланишга боғлиқдир. 
Айниқса ҳозирги кунда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 
маҳсулот таннархини пасайтириш орқали бозорда мустаҳкам мавқега эга 
бўлиш товар-моддий захиралар таъминотини тўғри йўлга қўйишга ва 
бошқаришга бевосита боғлиқдир.
Бошқарув ҳисоби нуқтаи назаридан омбор хўжалигига ҳам муҳим 
эътибор қаратиш талаб этилади. Омбор хўжалиги нафақат бухгалтерия ҳисоби 
қоидаларини, балки техник параметрларни ҳам инобатга олишни тақозо этади. 
Шу боисдан омбор хўжалигини пухта йўлга қўйиш орқали товар-моддий 
захиралар ҳисобида камчиликларни бартараф этиш мумкин.
Товар-моддий захиралар молиявий ҳисобда ҳам муҳим мавқени 
эгаллайди. Зеро мазкур турдаги активлар баланс суммасида катта салмоққа эга 
бўлади. Уларнинг баҳоланиши, миқдорининг ўзгариш баланс суммасига 
сезиларли таъсир этади.
«Ҳисоб сиёсати, бухгалтерия баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар» 
номли 8-сон БҲХС ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги 
маълумотларни ҳисобга олиш ва ошкор қилиш тартиби, бухгалтерия 
ҳисобидаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатиш тартиби билан биргаликда 
ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартириш мезонларини тартибга солади. 
Хўжалик фаолиятига хос бўлган ноаниқликлар натижасида аксарият 
ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг кўплаб моддалари аниқ баҳоланмайди, 
балки фақат тахминан ҳисобланиши мумкин. Ҳисоб-китоблар энг сўнгги, очиқ 
ва ишончли маълумотларга асосланган хулосаларни ўз ичига олади. Мисол 
учун, захиралар эскирган тақдирда ҳисоб-китоблар талаб қилиниши мумкин. 
Асосланган ҳисоб-китоб баҳоларидан фойдаланиш молиявий ҳисоботни 
тайёрлашнинг муҳим қисмидир ва уларнинг ишончлилик даражасини 
пасайтирмайди. Агар унга асос бўлган шароитлар ўзгарса ёки янги маълумот 
ёки тажриба натижасида ҳисоб-китоб баҳоси қайта кўриб чиқилишини талаб 
қилиши мумкин. Моҳиятан ҳисоб-китоб баҳосини кайта кўриб чиқиш бундан 
олдинги даврларга алоқаси бўлмайди ва хатоликка тузатиш киритиш 
саналмайди. Таъкидлаш жоизки, захиралар эскирган ҳолларда уларнинг 
қийматига ҳисобот даври тугагандан сўнг тузатиш киритилиши мумкин ва бу 
«Ҳисобот даври тугагандан кейинги ҳодисалар» номли 10-сон БҲХС тартибга 
солади. Эскиришдан ташқари, ҳисобот давридан кейин рўй берган 
захираларни сотиш ҳам тузатиш киритиш учун асос ҳисобланади. Мазкур 
ҳолат ҳисобот санасида уларнинг соф сотиш қиймати тўғрисида маълумот 
манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Download 8,74 Mb.
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish