“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
440
Айрим ҳолатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни АСМни барқарор
ривожлантириш, бошқалар минтақанинг аҳолини озиқ-овқатлар билан ўз-
ўзини таъминлаш масаласи сифатида қарайдилар. Одатда озиқ-овқат
хавфсизлиги микроиқтисодий даражада амалга оширилади.
Аммо уни
таъминлаш шароитлари ва омиллари, кўпинча иқтисодиётнинг минтақа
даражасида шаклланади. Мамлакат минтақаларини яшаш даражаси ва аҳоли
даромадлари тақсимоти бўйича дифференциацияланганлиги, қишлоқ
хўжалиги
ривожланиши, озиқ-овқат ҳавфсизлигини минтақа даражасида
баҳолашни тақозо этади. Бундан мақсад минтақа озиқ-овқат
хавфсизлигини
етарли даражада қўллаб қувватлаш учун самарали аграр сиёсат юритишдир.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб, бунда
жаҳон бозори тебранишларидан қатъи назар бир томондан, илмий асосланган
кўрсаткичларга мос миқдорда, иккинчи томондан тиббий меъёрлар
даражасида истеъмолни қондириш учун шарт-шароит яратилган ҳолда
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш кафолатланади.
Иқтисодиёт
тармоқларида
минтақанинг
озиқ-овқат
билан
таъминланганлигини баҳолаш усуллари ва мезонлари бўйича кўплаб
илмий
тадқиқот ишлари олиб борилган. Минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашнинг илмий-амалий масалалари мамлакатимиз ва хорижлик
иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида кенг тадқиқ этилган бўлиб, улардан
C.C.Ғуломов, Д.С.Алматова, Б.Э. Мамарахимов Э.Н.Антамошкина ва бошқа
олимларнинг ишларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Мамлакатимиз олимларидан
C.C.Ғуломов,
Д.С.Алматова
томонидан
минтақаларда
озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминланганлик даражаси тадқиқ этилган бўлиб, унда
давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсати ҳамда
минтақаларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инновацияларнинг
роли кўрсатиб ўтилган. Б.Э.Мамарахимов ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш масалаларини ўрганиб чиққан бўлиб, унинг фикрича, минтақада
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини ривожлантиришга, қисман, чет
эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ҳисобига
амалга
оширилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Халқаро статистикада озиқ-овқат хавфсизлиги суткалик аҳоли истеъмол
қиладиган озиқ-овқатлар рациони калориялиги билан ўлчанади. Аммо ушбу
кўрсаткич ва бошқа ўртача статистик кўрсаткичлар ҳам маълум бир
камчиликлардан холи эмас. Сабаби шундаки, биринчидан, ҳар
бир миллат
озиқ-овқат истеъмолида ўз анъаналарига эга, иккинчидан, озиқ-овқат
хавфсизлиги даражасини тушуниш учун аҳолининг аҳоли жон бошига тўғри
келувчи даромад бўйича дифференциациялангани ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Чунки аҳолининг катта қатлами мумкин бўлган ўртача миқдорда ҳам
овқатлана олмаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолашнинг кўпгина
моделлари мамлакат ёки ҳалқаро даражада қўллашга мўлжалланган. Бу
моделларга имитация ва прогноз моделларини мисол тариқасида
келтиришимиз мумкин. Улар минтақани озиқ овқатларнинг
айрим турлари