“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
443
Баҳоланган
мажбурият
миқдори
хўжалик
юритувчи
субъект
фаолиятининг
мавжуд фактлари, шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариш
бўйича олдинги тажрибаси,
шунингдек, экспертларнинг фикрлари асосида
белгиланади. Хўжалик юритувчи субъект бундай баҳолашнинг асослилигини
тасдиқловчи ҳужжатли далилларни тақдим этиши шарт.
Мазкур
мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида тўғри расмийлаштириш ҳамда
молиявий ҳисоботларда ҳаққоний ёритиб бериш учун, аввало, жавобгарлик
юклайдиган ҳодисанинг мавжудлиги, мазкур жавобгарликларнинг юридик ёки
конструктив жавобгарлик
асосида юзага келганлиги, содир бўлган
операциянинг эҳтимоллиги 50 фоиздан юқори эканлиги ҳамда молиявий
ҳисоботларнинг халқаро стандартларида
келтирилган усуллар асосида
ишончли баҳолаш имкониятининг мавжудлиги билан тавсифланади.
Шунингдек, баҳоланган мажбуриятларни ишончли баҳолаш молиявий
ҳисоботлардаги мажбуриятлар миқдорини тўғри ва ҳаққоний акс эттириш
ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини ёритиб беришда
муҳим ҳисобланади.