“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
446
кўриши керак, устав капитални тўғри шакигини текшириши керак. Янги тузилган
суғурта ташкилотси белгиланган устав капитални суғурта
фаолияти билан
шуғуланишга руҳсат берувчи лицензияни олгунга қадар 100 фоиз шакллантириш
керак. Фаолият олиб бораётган суғурта ташкилот ўз устав капитали миқдорини
ўзгартирган бўлса, унда ўзгаришларни тўғри расмийлаштирилганлигини
текшириш лозим (қарор қабул қилинган мажлис баённомасини мавжудлигини,
устав капитални ўзгарганлигини ташкилот уставида ва давлат рўйхатидан акс
эттирилганлигини ва ҳоказо).
Агарда суғурта ташкилот ўз устав капитали миқдорини оширилишини эълон
қилса, унда у ўзгаришлар рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида
уни тўлаши керак. Ҳамда шуни такидлаш лозимки,
устав капитални ошириш
ҳақидаги қарор фақатгина ундан олдин эълон қилинган устав капитал миқдори 100
фоизга тўланганидан кейин қабул қилиниши мумкин. Агар белгиланган муддат
ичида (бир йил) устав капитали тўлиқлигича тўланмаса, унда уни қисқартириш
ҳақида қарор қабул қилиниши керак. Эълон қилинган устав капиталнинг 60%
тўланган тақдирдагина эълон қилинган устав капитал шаклланган ҳисобланади.
Устав капитални тўланганлиги суғурта ташкилотнинг ҳисоб рақамига устав
капиталини
тўлаш
ҳисобига
тушган маблағлари тўғрисидаги банк
маълумотномаси билан тасдиқланиши керак ҳамда тўлов ҳужжатларни нусҳалари
билан (тўлов топшириқномаси ва х.к.).
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) устав фондининг (устав
капиталининг)
энг
кам
миқдори
қонунчиликда
белгиланади.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав фонди (устав капитали)
суғурта
ташкилотининг
муассислари
томонидан
киритилган
пул
маблағларидан ташкил топади ҳамда миллий валютада ифодаланади.
Суғурталовчининг устав фондини
шакллантириш учун кредитга, гаровга
олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга
йўл қўйилмайди. Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори
лицензия олиш тўғрисида ариза бериладиган пайтга қадар суғурталовчининг
(қайта суғурталовчининг) таъсисчилари томонидан шакллантирилган бўлиши
керак. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа суғурталовчиларнинг (қайта
суғурталовчиларнинг) устав фондида (устав капиталида)
иштирок этишига
йўл
қўйилмайди,
бундан
суғуртанинг
бошқа
тармоқларидаги
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) устав фондида (устав
капиталида) ўзаро иштирокини чеклаш шартларида иштирок этиш ҳоллари
мустасно.
Агар устав капиталга тўлов мулк билан амалга оширилаётган ва устав
капиталга утказилаётган мулкга барча эгалик ҳуқуқлар ташкилотга ўтаётган бўлса,
унда мулк эгаси унга ушбу мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи
барча
ҳужжатларни тақдим этиши керак. Мулк ташкилотга ўтиши унинг баҳосини
аниқлагандан кейин (мустақил баҳоловчилар томонидан) қабул қилиш –
топшириш акти билан тасдиқланиши керак. Шуни ҳам айтиш лозимки устав
капитали ҳисобига ўтказилаётган мулк барча мажбуриятлардан (гаровга қўйилган,
солиқ ёки прокуратура органлари томонидан “қамоққа” олинган) озод бўлиши