76
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 10-son ilmiy, masofaviy, onlayn
konferensiya
БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИГА МОСЛАШИШ
ДАВРИДА ФАОЛИЯТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ АНИҚЛАШ
Сафарова Зулфера Тешаевна
Бухоро вилояти Жондор тумани № 4 МТТ тарбиячиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.6321329
Аннотация: мақолада мактабгача ёшдаги болаларнинг МТТ ташкилотларига
мосланишлари ва бу жараёнда болалар организмида, психологиясида юз берадиган
ўзгаришлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: МТТ, тарбияланувчи, табиячи, адабтация, психология, боғча.
Мактабгача таълим ташкилоти ижтимоий
шароитига мослашиш даврида
болалар нутқини ривожлантириш, инсоннинг коммуникатив ва нутқ фаолиятини
шакллантириш муаммоси замонавий ҳаётда тобора муҳим аҳамият касб етмоқда.
Диалогик нутқ кўникмаларини шакллантиришнинг аҳамияти катта мактабгача ёшдаги
болаларни ўқитишда, бошланғич кўникмаларнинг етишмаслиги болага тенгдошлари
ва катталар билан мулоқот қилишни қийинлаштирганда аниқ бўлади.
Кундалик иш фаолиятимиз, педагогик амалиёт даврида янги жамоага
қўшилганда, болаларнинг МТТ га биринчи кундан келишни бошлаганида, кунлик
ҳаёти ва фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлган,
янги шароит, боғча шароитига
келиши унинг мослашиш, адаптация жараёни давомийлиги билан боғлиқ.
Юқоридагиларни инобатга олиш нутқни ривожлантиришда катта аҳамиятга ега.
Адаптация бу мослашув, мослашув - бу организмнинг янги шароитларга
мослашишининг мураккаб жараёни.
Кўпгина болалар учун болалар боғчасига бориш уларнинг ҳаётидаги биринчи оғир
стрессдир, уларнинг мосланиши маълум вақт давом этади. Баъзи болалар боғчага тез
кўникадилар, одатий хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Болани мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш билан унинг ҳаётида
кўплаб ўзгаришлар юз беради: қатъий кун тартиби, ота-оналарнинг йўқлиги, хулқ-
атворга
янги талаблар, тенгдошлари билан доимий алоқа, янги хона, бошқа алоқа
услуби.
Бу ўзгаришларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бола бошига тушади ва у учун
стрессли вазиятни яратади, бу махсус ёндашуларсиз невротик реакцияларга олиб
келиши мумкин, масалан, инжиқлик, қўрқув, овқат ейишдан бош тортиш, тез-тез
касалланиш.
Болалар боғчасига келадиган болалар учун мослашиш даврининг вақти ва
давомийлиги масаласи қизғин муҳокамага сабаб бўлиб келган. Ушбу ҳолатда,
турли
рақамлар берилган: 7 кундан 10 кун, икки ҳафта, бир ой, икки ой, олти ой, бир йил.
Бахсланмайдиган ягона давр бу бола ёшининг қанчалик катта бўлиши унинг шунчалик
кеч мослашувига сабаб эканлиги исботланган. Болаларнинг мослашувида катта
вазифани ота-оналар ва тарбиячилар ўйнайдилар. Шунингдек, мослашув боланинг
индивидуал хусусиятларидан келиб чиқади.
Мослашувнинг давомийлиги боланинг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Агар у
уйда тизимли равишда шуғулланган бўлса, киришимли ва мустақил шахс бўлиб ўсган
77
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 10-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
бўлса, у ҳолда гуруҳда у тарбиячи билан тезда алоқа ўрнатади, мазмунли ўйин билан
ўзини тута олади, иложи борича фаол бўлади, ўзини эътиборсиз қолдирилгандек ҳис
қилмайди. Ушбу ривожланиш даражасига ега бўлган бола 10-12 кун ичида болалар
боғчасига одатланиб қолади.
Болаларнинг МТТ га мослашуви даврида биз тарбиячилар қуйидагиларга катта
эътибор қаратамиз: боланинг гуруҳга келиши, овқатни тановвул қилиши, тана
ҳарорати, ошқозон-ичак тизимининг фаолияти, кундузги уйқуси, руҳий ҳолати, бошқа
катталар билан муносабати, болалар билан муносабати, қоидаларга амал қилиши,
ўйиндаги
фаоллиги, машғулот топшириқларига муносабати, ота-онасини кутиб
олиши. Юқоридагиларни таҳлил қилиб, болаларнинг МТТга келган кунидан бошлаб
уларнинг адабтацияланишига максимал киришилади, болаларнинг киришимлиги
уларнинг бошқа катталар, гуруҳга келган бошқа
ота-оналар ва тарбиячиларга
нисбатан муносабати, уларни кўрганда ўзини тутиши, болалар билан гуруҳда
муносабати, берилган топшириқларни бажариш ҳолати ва кундузги уйқуда тинч
ухлаши билан белгиланади.
Олинган кузатув натижаларидан келиб чиқиб болаларнинг МТТ га мослашувига кўра
уларни қуйидагича гуруҳладик: мослашуви юқори бўлган болалар, ўртача мослашув
даражасига ега болалар, мослашув даражаси паст бўлган болалар. Болаларнинг
мослашувида харакатли спорт ўйинлари, харакатли педагогик технологияларни
самарали қўллаш уларни гуруҳда ишлашга, бошқа болалар билан ҳамжиҳат бўлишга
ўргатади.