FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:
1.Mahmudov N. Tilning mukammal tadqiqi yo‘llarini izlab … // O‘zbek tili va adabiyoti. –
Toshkent, 2012.
2.Nurmonov A. Sepir-Uorfning lingvistik nisbiylik nazariyasi haqida mulohazalar / O‘zbek
tilshunosligining dolzarb masalalari. –Toshkent, 2011.
3.Nurmonov A. Ovrupoda umumiy va qiyosiy tilshunoslikning maydonga kelishi // Nurmonov
A. Tanlangan asarlar. 2-jild. –Toshkent, 2012.
4.Kenjayeva S.E. O‘zbek antroponimlarining semantik va sotsiolingivistik tadqiqi. -Toshkent ,
2011.
5.Sobirov A., Yusupova Sh. Hozirgi o‘zbek adabiy tili // Akademiklitsey va kasbuhunar
kollejlarining II bosqich talabalari uchun darslik. – T., 2013.
80
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 10-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
“ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ИРРИГАЦИЯ ЭРОЗИЯСИГА УЧРАГАН
ТУПРОҚЛАРИ ЮВИЛИБ ТУШГАН ҚИСМИДА ТАКРОРИЙ МОШНИНГ
ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ”
Ғофуров Дилшод Умаралиевич, Ҳайдарова Дилсўз Сайфуллаевна
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш аротехнологиялари
илмий-тадқиқот институти DSc ва PhD докторантлари
gafurovd641@mail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.6326054
Аннотация. Мазкур мақолада ирригация эрозиясига учраган типик бўз
тупроқларнинг ювилиб тушган қисмида такрорий экин сифатида экилган мошнинг
ўсиши ва ривожланишига мақбул минерал ўғит меъёрларини таъсири тўғрисида
маълумотлар баъён қилинган.
Калит сўзлар: типик бўз тупроқ, ирригация, эрозия, минерал ўғит меъёрлари,
азот, фосфор, калий, мош, ўсиши ва ривожланиш.
Бугунги кунда дунё бўйича «ғўза 33 млн. гектар ерда экилиб, 35 млн. тонна пахта
ҳосили олинмоқда, буғдой 220,4 млн. гектар майдонда экилиб, ўртача дон ҳосили 31,1
ц/га ни, маккажўхори 183,3 млн. гектар майдонда парвариш қилиниб, ўртача
ҳосилдорлик 49,0 ц/га ни, мош экини эса, 20,1 млн гектарда етиштирилиб,
ҳосилдорлиги 18,7 ц/га ни ташкил этади»
1
.
Республикамизда бу экинлардан ташқари такроррий экин сифатида кўплаб
экинларни экиш, улардан юқори ва сифатли маҳсулот олиш, экинларни турлари, экиш
муддатлари, тупроқ-иқлим шароитлари, минерал ўғит меъёрлари ва қўллаш
муддатларини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасида ер ва сув ресурсларнинг чекланганлиги ҳамма соҳа
эгаларига маьлумдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини
оширишда энг аввало, ҳар бир гектар ер майдонидан сув ўғит ресурсларидан оқилона
фойдаланишга,
қолаверса
тезпишар,
серҳосил
навларни
яратиш,
илғор
агротехнологияларини қўллаш, шўрланиш, ирригацион ва шамол эрозиясига қарши
кураш чоралари, ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини қўллашга
боғлиқдир.
Тупроқни эрозиядан сақлаш қурғоқчил иқлимли минтақаларда жойлашган
кўпгина мамлакатларда, ҳусусан Ўзбекистонда ҳам муҳим ва долзарб муоммолардан
бири ҳисобланади. Республикамизда ирригация эрозиясидан 722 000 га, шамол
эрозиясидан (экин экиладиган худудларда) 1,812 000 га, шу жумладан сув ва шамол
эрозияси 1,929 000 га ерлар зарар кўради (Мирзажонов ва бошқ, 2011).
Ҳосилдорликнинг камайиш омилларидан бири, бу ирригация эрозияси туфайли
тупроқдаги ўсимлик учун зарур озиқа элементлар ювилиши ва ҳосилнинг кескин
камайиб кетишига таъсир кўрсатади. Натижада тадқиқотларда олинган натижалар
шуни кўрсатганки, бир даланинг ўзида тупроқ унумдорлиги турли ҳил бўлиши, бу ўз
1
www.embrapa.br
81
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 10-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
навбатида суғориш, ўғитлаш, тупроққа ишлов бериш ва алмашлаб экишни тақозо
этади.
Юқорида келтирилган фикрлар асосида, тупроқ унумдорлигига боғлиқ ҳолда
ғўза мажмуасига кирадиган, экинлар ҳосилдорлиги ва унинг сифатини оширишни
таъминлайдиган алмашлаб экишниниг бир неча қисқа ротацияли мақбул ( 2:1; 1:1:1;
1:1 ва ҳокозо) тизимлари яратилди. Шу билан бирга, ушбу тизимда тупроқ
унумдорлигини
сақлайдиган
ҳамда
оширадиган
экинларни
парваришлаш
агротехнологияларини такомиллаштирилмоқда (Холиқов, 2006).
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ирригация эрозиясига учраган типик
бўз тупроқлар шароитида такрорий экин сифатида мош экиннини тупроқларнинг
ювилган қисмиларида табақалаштирилган ҳолда минерал ўғитларни қўллаш
агротехнологияларини ишлаб чиқиш илмий асослаш тавсиялар бериш шу куннинг
долзарб масалаларидан ҳисоланади.
Биз шундай масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ирригация эрозиясига
учраган тупроқлари ювилиб тушган типик бўз тупроқлар шароитида тадқиқотларни
синовдан ўтказишга эришдик. Тажриба ПСУЕАИТИ тажриба хўжалиги тупроқлари
эскидан суғорилиб келинаётган, шўрланмаган ва сизот сувлари чуқур (20 м)
жойлашган типик бўз тупроқларда олиб борилди. Тажриба ўтказилган майдоннинг
қиялик даражаси 1-2,5
0
ни ташкил қилади. Хўжаликнинг жанубий қисмида
суғориладиган типик бўз тупроқлар тарқалган. Улар эрозияланганлик жиҳатдан
ювилмаган, кучсиз, ўтача, кучли ювилган ва ювилиб тушган тупроқ ҳилларига
бўлинади, тупроқ ҳайдов қатламининг механик таркиби, хайдов ости қатламига
нисбатан ирригация эрозияси натижасида анча енгиллашган бўлиб, физик лой
жиҳатдан ҳайдов қатлами билан фарқланади, пастки қатламларда физик лойнинг
миқдори кўпроқ.
Тажриба даласини тупроғи суғорилиб келинадиган типик бўз тупроқ бўлишига
қарамай озиқа унсуларини ҳаракатчан шакллари билан кам таъминланганлигига
сабаб, тупроқни ирригацион эрозия таъсиида камайишидадир. Далада илмий тадқиқот
ишларини олиб боришда аввало таланган далани ҳар учала йилда ҳам деярли бир
биридан фарқ қилмаган ҳолада тупроқнинг дастлабки агрокимёвий ҳусусиятини
аниқлаганда, тупроқнинг 0-30 см қатламидаги тупроғи ювилиб тушган қисмида
чиринди миқдори 0,960 %, умумий азот 0,140 ва фосфор ҳам 0,140 % ни ташкил этган
бўлса, ҳаракатчан шакллари N-NО
3
-21,0 мг/кг, Р
2
О
5
38 ва К
2
О 250 мг/кг ни ташкил
этган. Гумус ва азот, фосфорнинг умумий шакллари тупроқнинг хайдов қисми ва ундан
пастки қисимларида пасайиб борган.
Бу ҳолат экинларни озиқлантиришда минерал ўғитларни табақалаштириб
беришни тақозо этади.
Тажрибада тупроқ намуналаридаги гумус, NPK умумий ва ҳаракатчан турлари
миқдорлари «Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических
исследований в поливных хлопковых районах» (1963) [2; 128.б.], ва «Методы
агрохимических анализов почв и растений Средней Азии» (1977) усулномаларига
биноан амалга оширилади. [3; 128.б.] тадқиқотлар “Дала тажрибаларини ўтказиш
услублари” [1; 53-57.б.] қўлланмаларига асосан ўтказилди.
82
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 10-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
Такрорий мош 3-4 чин барг, тўла шоналаш, гуллаш-мевалаш ва амал даврларида
биометрик кузатувлар олиб борилади, уялардаги ўсимлик сони % да, ўсимлик бўйи,
ҳосил шоҳлар сони, шоналар сони, дуккакларини катталиги бўйича биометрик
кузатувлар олиб бориди.
Такрорий мошнинг 3 ҳил яъни N
25,
Р
80,
К
60,
N
50,
Р
80,
К
60
ва N
75,
Р
80,
К
60
кг/га
қўланилган эди. Мошнинг вегитация даври давомида ўсиш ривожланишини августь
ойида кузатганимизда ўсимликнинг бўйи вариантлар бўйича бир биридан фарқланди.
Тупроқнинг ювилиб тушган қисмида такрорий мошнинг 1 вариантда 2-3 барг дарвида
ўсимлик бўйи 27,7 см, мевалаш даврида 46,3 см ва амал даври оҳирида 48,5 см ташкил
қилган бўлса, 2-вариантда 2-3 барг дарвида ўсимлик бўйи 28,3 см, мевалаш даврида
48,9 см ва амал даври оҳирида 53,7 см ташкил қилган тажрибада энг юқори кўсаткич
3-вариатда кузатилди. Ушбу вариантга минерал ўғитлар меъёрлари N
75
, Р
80
, К
60
кг/га
қўлланилган эди, бунда ўсимлик бўйи 2-3 баг даврида ўсимлик бўйи 31,4 см мевалаш
даврида 51,2 см ва амал дарви охирида 58,9 см ни ташкил қилган. Маълумотлар 1-
жадвалда келтирилган.
Тупроқлари ювилиб тушган қисмида энг юқори кўрсаткичлар 3 вариантда
кузатилиб ушбу вариантга бўлсада, мошнинг амал даври оҳирида дуккаклар сони
камайганлиги кузатилди. Бу ўз навбатида ҳосилга ҳам салбий таъсирини кўрсатади.
1-жадвал
|