|
«Спорт» тушунчасининг тўғри таърифи қайси?
|
bet | 83/99 | Sana | 17.12.2023 | Hajmi | 1,11 Mb. | | #121282 |
Bog'liq portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси«Спорт» тушунчасининг тўғри таърифи қайси?
инсон организми шакли ва функцияларининг индивидуал ҳаёт давомида аста-секинлик билан табиий шаклланиши, ўзгариши жараёнидир;
инсон организмини морфологик ва функционал жиҳатдан такомиллаштиришга, унинг ҳаёти учун муҳим бўлган асосий ҳаракат малакасини, маҳоратини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган билимларни шакллантиришга қаратилган педагогик жараёндир;
мусобақалашмоқ, куч синашмоқ деган маънони англатади.
умумий маданиятнинг органик бир қисми бўлиб, жамият аъзоларининг жисмоний камолотга эришишини мақсадга мувофиқ равишд амалга ошириш учун яратилган, фойдаланилаётган моддий ва маънавий ютуқларнинг йиғиндисидан иборатдир;
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг мақсади нимадан иборат?
инсонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, жисмонан такомиллаштириш;
маълум бир спорт тури бўйича шуғулланувчиларни юксак натижаларга тайёрлаш;
руҳий бойликка, аҳлоқий покликка, жисмоний камолотга ва маънавий етукликка эга, кўп йиллик ижодий меҳнатга ҳамда Ватан ҳимоясига тайёр ёшларни шакллантириш;
шуғулланувчиларни спорт турлари бўйича ягона спорт классификациясининг меъёрий талабларини бажаришга тайёрлаш.
Жисмоний тарбиянинг асосий ва махсус воситаси бўлиб . . . . . . . . . . . ҳисобланади:
тренажёрлар ва тренажёр қурилмалари, тошлар, гантеллар, резина амортизаторлар, эспандерлар, штангалар;
табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари;
жисмоний машқлар.
гигиеник омиллар;
Жисмоний машқлар- бу:
кўникмалар ва малакаларни шакллантиришга қаратилган ҳаракатлардир:
организмни морфологик ва функционал жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган ҳаракат турларидир;
жисмоний тарбия қонуниятларига мос равишда шакллантирилган ва ташкиллштирилган ҳамда унинг вазифаларини ҳал этишга қаратилган ҳаракатлардир;
гавда тузилиши шаклини ўзгартиришга ҳамда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларидир.
|
| |