|
ГЛОССАРИЙ
Жисмоний тарбия назарияси
|
bet | 97/99 | Sana | 17.12.2023 | Hajmi | 1,11 Mb. | | #121282 |
Bog'liq portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикасиГЛОССАРИЙ
Жисмоний тарбия назарияси – инсон жисмоний баркамоллигининг физик жараёнларини бошқаришнинг муштарак қонунлари тўғрисидаги фан.
Жисмоний тарбия назарияси фанининг ўрганиш предмети – жисмоний тарбиянинг умумий қонуниятларини ижтимоий ҳодиса сифатида ўрнатиш.
Тарбия – инсонда жамиятнинг ахлоқий-маънавий, ижтимоий-сиёсий идеалларига мос қобилиятларини ривожлантириш мақсадида таъсир жараёни.
Жисмоний тарбия – инсонни жисмоний камолотга эриштиришга қаратилган педагогик жараён.
Жисмоний ривожланиш – турмуш шароитининг, хусусан, тарбиянинг таъсирида киши организми биологик шакллари ва функцияларининг вужудга келиши, ўзгариши жараёнидир.
Жисмоний маданият – жамият томонидан фуқароларнинг жисмоний баркамоллиги йўлида яратилган, қўлга киритилган ва фойдаланилаётган моддий ҳамда маънавий ютуқларнинг йиғиндисидир.
Жисмоний камолот – ҳар томонлама ривожланишнинг ва инсонда ҳаракат қилишга тайёр бўлиб туришнинг тарихан вужудга келган даражаси бўлиб, унинг ишлаб чиқариш, турмуш, бир сўз билан айтганда, жамият талабларига мослик даражасидир.
Спорт – жисмоний маданиятнинг органик бир қисми бўлиб, жамият томонидан яратиладиган ҳамда инсонларнинг жисмоний фаоллиги учун фойдаланиладиган, олдиндан аниқлаштирилган ҳаракатларда мусобақалашиш йўли билан намойиш қилинадиган қобилиятларни махсус тайёрлашга қаратилган жараёндир. Спорт – бу мусобақалашмоқдир.
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизими - жисмоний тарбиянинг ғоявий, илмий-услубий негизлари бирлигидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жисмоний тарбиясини амалга оширадиган ва назорат қиладиган давлат ҳамда жамоат ташкилотларининг бирлигидир.
«Универсиада » - олий укув юртлари талабалари ўртасида ўтказиладиган мусобакалар намойиши.
«Баркамол авлод» - академик лецей ва касб хунар коллежи ўкувчи ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобакалар
|
| |