|
1. Mexatronika tushunchasi. Mexatronikaning boshqa sohalar bilan bog‘liqligi
|
bet | 21/27 | Sana | 21.05.2024 | Hajmi | 123,34 Kb. | | #249268 |
Bog'liq 1. Mexatronika tushunchasi. Mexatronikaning boshqa sohalar bilan-hozir.org (1)3. Gidroyuritmalar haqida ma`lumot.
10-mavzu: Gidromatorlarning sinflanishi, gidrotsilindrlar va gidroaparatlar
Reja
1. Kuch gidrodvigatellarining tuzilishi va vazifalari.
2. Rotorli gidrodvigatellar.
1. Kuch gidrodvigatellarining tuzilishi va vazifalari.
2. Rotorli gidrodvigatellar.
11-mavzu: Harakat о‘zgartirgichlari va ularning sinflanishi.
Reja
1. Harakat о‘zgartirgichlari haqida.
2. Datchikalr haqida ma`lumot
3.Potensiometrik datchiklar, ularning qо‘llanilishi, xususiyatlari va ishlash tamoyillari.
Маълумки, ҳозирга келиб бирор-бир соҳани техникасиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар қандай соҳа, у ишлаб чиқариш бўладими, кундалик турмуш бўладими ёки маиший хизмат бўладими, ҳаммаси техника хизматидан фойдаланишга мажбур. Ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум технологик жараён асосида боради. Бу технологик жараёнларни кетма-кетлиги, жараён параметрларини қиймати тажрибалар асосида ёки илмий изланишлар ёрдамида аниқланган ёки жорий этилган. Технологтк жраёнлар қандай соҳада бўлишидан ташқари маълум физик парметрларга эга. Мисол учун оддий буекни таерлаш учун ҳам уни таркибини ташкил этувчи элементлар миқдорий ўлчаши, бўёқни тайёрлашда зарур бўлган температура, реакция амалга ошириладиган бўлса, реакцияни бориш вақти, жараён босими. Ундаги сув миқдори, сарф бўлаётган энергия ва бошқалар технологик жараён параметрлари ҳисобланади. Санаб ўтилган физик параметрларни миқдорини бахолаш ва ўлчаш учун физик датчиклардан фойдалниш зарур бўлади. Ҳозирда мавжуд барча технологик жараёнларни умумлаштирилганда қуйидаги параметрларни санаб ўтиш мумкин:
температура;
босим;
сатҳ;
сарф;
масса;
намлик;
шаффовлик;
сирт теккислиги;
мустахкамлик;
ток ўтказувчанлик;
тебраниш характери;
маҳсулот таркиби.
Бу санаб ўтилган параметрлани аниқлаш учун бирор қурилма ёки тизим зарур бўлади. Ходиса ёки воқеа бўйича бирламчи информациани олиш имконияти бўлган қурилмаларни датчик(хабар берувчи) деб аталади. Аксарият датчиклар қаттиқ жисмлардан яратилган. Бу датчикларни тузилиши ва улардан фойдаланишни ўргатувчи, бу бизни курсимиздир.
Биринчи навбатда асосий эътибори технологик жараённи кузатиб бориш қандай амалга оширилишини таҳлил қиламиз. Ҳар қандай технологик жараённи боришида юқорида айтиб ўтилгандек, аниқ технологик йўриқнома (карта)дан фойдаланилади. Жараён картага мос бўлиши учун унинг параметрларини солиштириб бориш лозим. Солиштиришни амалга ошириш учун уни датчик ёрдамида ўлчаш лозим. Масалан автомобилларни таъмирлаш жараёнида бўяш учун кузовни температурасини маълум оралиқда ушлаб туриш лозим. Агар бу оралиқ ушлаб турилмаса, бўяшда яхши натижа олинмайди. Оддий бетон қуйишда ҳам цемент миқдори билан шағал миқдори пропорцияси ушлаб турилмаса, тўғри натижа олинмайди. Кимёвий реакциялар маълум босим остида амалга оширилади. Санаб ўтилган ҳолларда температурани ўлчаш учун термодатчикдан, бсимни ўлчаш учун босим датчигидан, миқдорни аниқлаш учун оғирликни ўлчаш датчигидан фойдаланиш зарур бўлади.
Агар технолог ёки фойдаланувчи зарурий датчиклардан фойдаланишни билмаса мақсадга эриша олмайди.
Ҳозирги замон электроника мутахассиси датчиклардан фойдаланишни, датчикларни тузилишини била олмаса, етарли даражадаги мутахассис бўлла олмайди. Чунки аксарият бирламчи датчикларни асосини электроника элементлари ташкил этади.
Бизни курсимиз электроника ва микроэлектроника йўналиши талабаларини охирги семестирида ўқилишига сабаб, курсни ўрганишда шу давригача олинган барча техник билимларга таянилади. Олдин ўрганилган деярли барча фанлар таянч билим бўлиб хизмат қилади. Демак курсни ўрганишда қуйидагилара эришилади:
технологик жараёнлардаги физик ҳодисаларни боришини тушиниш;
физик параметрларни ўлчаш датчикларини тузилишини ўрганиш;
физик параметрларни ўлчов бирликларини мукаммал ўрганиш;
технологик жараёнларни боришида параметрларни таққослай билишни ўрганиш;
датчикларни уланишини электрон схемаларини ўрганиш;
иккиламчи ўлчов қурилмаларини ишлаш принципларини ўрганиш;
мустақил ҳолатда баъзи датчикларни ташкил этишни билиш.
Ҳозирги замон технологик жараёнларда замонавий электрон қурилмалардан фойдаланилмоқда. Уларда жараёнларни бориши замонавий датчиклар ёрдамиада назорат қилиниб бошқарилмоқда. Бу ерда оддий суюқлик сатҳининг доимий ўлчаб назорат қилиб борувчи радиацион датчикдан фойдаланилаётганда, шу датчиклар ёрдамида одамсиз учувчи самолётларни бошқарилишини солиштириш етарлидир.
Инсоният ҳозирги замон электрон датчиклардан фойдаланилган ҳолатда фан ва техникада жуда катта имкониятларга эга бўлмоқдалар. Бунга бир мисол қилиниб, медицинада кенг фойдаланилаётган ультра товуш датчикларини ва инсоннинг ихтиёрий органларини суратга олиб ихтиёрий кесимда бераётган магнитотомографияни эслатиш етарлидир.
|
| |