1savol geofizika




Download 139,14 Kb.
bet6/34
Sana13.01.2024
Hajmi139,14 Kb.
#136770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
SAVOLLARGA JAVOBLAR GEOFIZIKAGEOKIMYO
Fayllar tizimida ishlash test, pedagogik texnalogiya, HTML QOLLANMA, kenguru 2012 class 2, 3 kurs ekanomika, Kompyuter kimyo, Raqamli hisoblash mashinasi - Vikipediya, Sana 14-mart Sinf 8,,B’’ Fan Chizmachilik Mavzu Modelning be, 00 Бизнес режа нима, jadval bo`yicha, optika, bayonnoma 2 ko`chirma, Asinxron mashinalar, 2022 Fermentlar maruza (2), Academic-Data-341201109566 (1)
балл (100 йилда 15–25-марта бўлади). Деярли ҳамма ухлаётган кишилар уйғонади, идишлардаги суюқликлар тўлқинланади, баъзи енгил жисмлар ағдарилиши, идишлар синиши мумкин. Биноларга шикаст етмайди.

  • балл (100йилда 10–15марта бўлади). Кишиларда қўрқув пайдо бўлади, тебранишлар юришга халақит беради. Бинолар чайқалади, осилган жисмлар кучли тебранади. Идиш–товоқлар ағдарилади ва синади, полкалардаги жисмлар тушиб кетади. Мебеллар силжиши мумкин. Шифтдан чанг тушади, девор сувоқларида майда ёриқлар пайдо бўлади.

  • балл (100 йилда 4–6марта бўлади). Кучли қўрқув пайдо бўлади. Тебраниш оёқда туришга халақит беради Ҳар қандай биноларда ёриқлар пайдо бўлади, сувоқларда ёриқлар пайдо бўлиб тушиб кетиши мумкин, блоклар ва деворларнинг уланган жойларидаги сувоқлар кўчади.

  • балл (100 йилда 1–3марта). Турган кишиларни йиқитади. Ер ва қияликларда ёриқлар пайдо бўлади. Ҳар қандай биноларга шикаст етади, пардеворлар қулаши мумкин. Асосий деворларда ёриқлар пайдо бўлиши, сувоқларнинг сочилиб кетиши, блокларнинг силжиши кузатилади.

  • балл (таҳминан 300 йилда 1марта). Ернинг кўп жойларида ёриқлар пайдо бўлади. Қияликларда кўчкилар содир бўлади. Барча биноларда пардеворлар қулайди. Асосий деворларнинг бир қисми бузилиши, баъзи панелларнинг силжиши мумкин.

  • балл. Вайрон қилувчи зилзила. Кўпгина бино ва кўприклар қулайди, ўпирилиш ва кўчкилар ҳосил бўлади.

  • балл. Катастрофик зилзила. Барча бинолар қулайди, ландшафтда ўзгариш рўй беради.

  • балл. Жуда катта катастрофа. Оммавий қирғинга, рельефнинг катта худудидаги ўзгаришларига олиб келади.

    Бу шкаладан ташқари яна АҚШда 12 балли Меркалли шкаласи, Японияда 9 балли ЯМА (Япон метеорологик агентлиги) шкалалари қўлланилади.
    Сейсмиклик – бирор ҳудуддаги зилзилаларнинг статистик далиллиги. У зилзила ўчоқларининг мавжудлиги, уларнинг маълум вақтда қайтарилиб туриши билан боғлиқ. Ернинг иссиқлик оқими, ер қобиғидаги структураларнинг изостатик мувозанати, унда кечаётган эндоген режимлар ҳақида маълумот беради. Бу режимлар, ўз навбатида, тектоник жараёнларнинг фаоллашиши ёки сустлашишини белгилаб, ушбу ҳудуднинг сейсмотектоник потенциалини белгилайди.
    Зилзилани прогноз қилиш сейсмологиянинг энг долзарб вазифасидир. Прогноз уч қисмдан иборат бўлади: 1) зилзила жойини;

    1. зилзила вақтини; 3) максимал магнитудасини, яъни зилзила кучини аниқлаш.

    Зилзила ҳосил бўлиши жойи ва унинг максимал кучи эҳтимолини аниқлаш борасида геологик, тектоник, тектонофизик, сейсмотектоник методлар мавжуд. Улар сейсмикликнинг турли мезонлари ёки белгиларини ўрганишга асосланган. Сўнгги йилларда турли геофизик ва геологик кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқликларига асосланган формаллашган методлар яхши натижалар бермоқда.


    6savol
    Юқорида берилган маълумотлар бўйича Ернинг асосий сфераларининг ҳолати ҳақида хулосаларни шакллантириш мумкин. В, С ва D қатларда кўндаланг тўлқинларнинг ўтиши уларнинг қаттиқ ҳолатда эканлигини кўрсатади. Бу тўлқинларнинг ташқи ядрода кузатилмагани (Е қат) бу қатнинг суюқ ҳолатдалиги ёки у ерда жуда кучли тўлқин ютилиши жараёни мавжудлиги хақида таҳмин қилса бўлади. Лекин, бу ютилиш жинсларнинг ички ишқаланишидан ҳосил бўладиган самара эмаслиги аниқ.
    Юқори мантия (В қат) ҳам бир жинсли эмас, у дунит, перидотит ва эклогитлардан таркиб топган.
    Ер сфераларидаги бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар тезликлари, уларнинг бошқа геофизик параметрлар билан боғлиқлиги, қатларнинг хусусиятлари Ернинг параметрик моделлари бўлимида кенгроқ ёритилган.
    1925–йилда Конрад томонидан бўйлама тўлқинларнинг яна бир фазаси аниқланиб, бу сейсмик чегара ҳам худди Мохо чегараси сингари деярли барча ҳудуддаги ер қобиғида сейсмологлар томонидан ажратилади. Бу чегара Конрад чегараси номини олган бўлиб, у гранит қатидан базальт қатини ажратиб туради.
    Булардан ташқари гранит қатининг баъзи ҳудудларида тўлқинларнинг тезлиги ва қат ичидаги чегаралар бир-биридан фарқ қилади. Океан остида шельфдан кейин гранит қатнинг ўзи мавжуд эмас. Континентларда гранит қатнинг қуйи чегараси Конрад чегарасига тўғри келади.
    Ҳозирги кунда Мохо ва Конрад чегаралари аниқ кўрсаткичларга эга. Бир қанча континентал ўлкалар учун бўйлама тўлқинлар тезлиги 6,5 км/с дан 7,0 км/с гача, 7,0 км/с дан 7,5 км/с гача. Диорит ва габбро қатлари мавжуд бўлиб, уларнинг тезликлари Vp=6,1 км/с ва габброда Vp=7,0 км/с. Океанлар остида Мохо чегараси 10 км чуқурликда ётади. Кўп континентлар учун Мохо чегарасининг чуқурлиги платформаларда 35–40 км, тоғли ҳудудларда эса 50 км ва ундан юқори. Тоғли ҳудудларда Мохо чегараси чуқурроқ жойлашган (тоғ илдизлари). Бу тоғ илдизлари биринчи бор гравитацион маълумотлар асосида аниқланган.
    Ер қобиғи қобиқ ости жинсларидан тузилиши ва кимёвий таркиби билан фарқланади. Ер қобиғи мантия литосферасидан Мохо чегараси билан ажралиб туради. Бу ерда сейсмик тезликлар сакраб, кескин 8,0 – 8,2 км/с гача ўзгаради. Ер қобиғининг юзаси ҳар хил йўналишли тектоник ҳаракатларнинг таъсири натижасида рельефнинг ҳосил бўлишига, сўнг денудацияларнинг таъсирида ушбу рельефнинг емирилиши ва чўкинди йиғилиши ҳисобига ўзгариб туради. Натижада доимо шаклланаётган ва текисланаётган ер қобиғининг юзаси жуда мураккаб. Рельефнинг юқори фарқи ҳозирги тектоник фаоллик юқори жойларда кузатилади. Масалан, Перу–Чили океан чуқур нови ва Анд тоғлари орасидаги рельефнинг фарқи 16–17 км ни ташкил этади. Литосфера плиталарининг тўқнашуви (субдукция, коллизия зоналари) жойларида, масалан, Альп–Ҳимолай альпий бурмачанлиги (Неотетис) минтақаларида бу фарқ 7–8 км ни ташкил этади

    Download 139,14 Kb.
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




    Download 139,14 Kb.