1savol geofizika




Download 139,14 Kb.
bet5/34
Sana13.01.2024
Hajmi139,14 Kb.
#136770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
SAVOLLARGA JAVOBLAR GEOFIZIKAGEOKIMYO
Fayllar tizimida ishlash test, pedagogik texnalogiya, HTML QOLLANMA, kenguru 2012 class 2, 3 kurs ekanomika, Kompyuter kimyo, Raqamli hisoblash mashinasi - Vikipediya, Sana 14-mart Sinf 8,,B’’ Fan Chizmachilik Mavzu Modelning be, 00 Бизнес режа нима, jadval bo`yicha, optika, bayonnoma 2 ko`chirma, Asinxron mashinalar, 2022 Fermentlar maruza (2), Academic-Data-341201109566 (1)
Вулканлар Ерда кучли ва кучсиз зилзилаларга олиб келувчи тузилма ҳисобланади. Вулқонли тоғлар ичида ниҳоятда қизиган газ ва лавалар Ернинг устки қисмидаги қатламларга юқори босим бериб туради. Шу вулқон ичидаги лаваларнинг ҳаракатлари натижасида кичик кучга эга бўлган зилзилалар сериялари бўлиб туради. Булар сейсмология фанида – “вулқонли тремор” (“вулқонли титрашлар”) номини олган. Вулқоннинг тайёрланиши ва отилиш жараёни бир неча йилдан юз йилларгача бўлиши мумкин.
1883йилда Индонезиядаги Кракатау вулқони отилиши натижасида Кракатау тоғининг ярми портлаб йўқ бўлган. Ҳосил бўлган зилзила ва ундан кейинги цунами натижасида Суматра, Ява ва Борнео оролларидаги жуда кўп аҳоли ҳалок бўлган.
Исландия, Италия, Япония ва дунёнинг бошқа жойларида ҳозирги кунда хам ҳаракатдаги вулқонлар мавжуд.
Денудацион зилзилалар Ернинг ички қисмларидаги ўпирилиш ёки Ер сатҳида кузатиладиган тоғ кўчкилари (“оползень”) натижасида ҳам ҳосил бўлади. Бу ҳодисалар тектоник жараёнлар билан билан боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради.Зилзила жадаллиги балларда ўлчанади, уни аниқлашда зилзила содир бўлган жойдаги иншоотларни кўрикдан ўтказиш, аҳоли билан зилзилани қандай хис қилганлиги ҳақида сўровномалар ўтказиш ёки шу туман учун формулалар орқали ҳисобланган эмпирик маълумотларга асосланилади.
Зилзила ҳақидаги биринчи маълумотларда унинг магнитудаси берилади, чунки яқин атрофдаги сейсмостанциялардаги ёзувлар бўйича аввал магнитуда аниқланади. Жадаллик эса зилзиланинг магнитудаси, унинг чуқурлиги ва Ер юзасида намоён бўлиши билан боғлиқ.
Оммавий ахборот воситаларида зилзила ҳақида хабар берилаётганда кўпинча Рихтер магнитудалар шкаласи жадаллик шкаласи билан чалкаштирилади. Натижада “Рихтер шкаласи бўйича
... балл” деган нотўғри маълумот берилади. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги ер юзига яқин бўлса жадаллик ҳам юқори бўлади. Масалан, магнитудаси 8 бўлган ўчоқ 10 км чуқурликда бўлса, Ер юзасидаги жадаллик 11–12 балл бўлади дейлик. Лекин агар шу магнитудали зилзила ўчоғи 50 км чуқурликда жойлашган бўлса, жадаллик 9–10 балл бўлиши мумкин.
Зилзила магнитудаси сейсмографлар ёзувини таҳлил қилиш натижасида аниқланади. Бу шкалани 1935–йилда америкалик сейсмолог Ч.Ф.Рихтер таклиф этган ва унинг шарафига Рихтер шкаласи деб ном берилган. Рихтер шкаласи 1 дан 9,5 гача. Бу шкалада магнитуданинг 1 га ўсиши тупроқ силжишининг 10 баробар ўсишига, яъни тебраниш амплитудасининг ўсишига олиб келади. Энергиянинг ўсиши тахминан 30 мартага ошади. Яъни, магнитудаси
6 га тенг зилзила натижасидаги силжиш магнитудаси 5 бўлган зилзила натижасида ҳосил бўлган силжишдан 10 баробар катта, энергияси эса – 30 баробар.Сейсмик жадалликни баҳолашда Ўзбекистон ва бошқа кўпгина мамлакатларда Медведев-Шпонхойер-Карник (МSК-64) томонидан тузилган 12 балли шкала қўлланилади. Бу шкала оддий (зилзилага бардошлигини ошириш учун конструкциялари кучайтирилмаган) иншоотлар учун тааллуқли.

  1. балл. Сезилмас зилзила. Тебранишлар жадаллиги паст, тупроқ тебраниши фақат сейсмографлар орқали қайд қилинади.

  2. балл. Кучсиз зилзила. Тебранишларни фақат бино ичида айниқса, юқори қаватлардаги айрим кишилар сезади.

  3. балл. Кучсиз зилзила. Бино ичидаги айрим кишилар сезади. Очиқ майдонда сезиларли эмас. Тебранишлар худди енгил юк машинаси ўтганда ҳосил бўладиган тебранишга ўхшайди. Баъзи осилган жисмларнинг тебраниши кузатилади.

  4. балл. Сезиларли тебраниш. Бино ичидаги кўп кишилар, кўчада айрим кишилар сезади. Баъзи ҳолатларда уйқудан уйғотади. Тебранишлар худди оғир юк машинаси ўтганда ҳосил бўладиган тебранишга ўхшайди. Дераза ойналари ва идиш-товоқлар зириллайди. Девор ва полларнинг ғижирлаши, мебелларнинг қалтираши кузатилади. Осилган жисмлар тебранади. Идиш ичидаги суюқлик тўлқинланади. Бир жойда турган автомобилда туртки сезилади.


  5. Download 139,14 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Download 139,14 Kb.