PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/344
Sana07.12.2023
Hajmi3,37 Mb.
#113345
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   344
Bog'liq
Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil

PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021 
32 
Бошланғич синф ўқувчилари учун бу давр образли тафаккур қилиш асосида интеллектуал 
ривожланиш давридир. Бу асосан ўқув-билув жараёнида амалга ошади. Бу ўқув-билув жараёнида 
шахснинг бошқа жиҳатлари ривожланмайди деган хулосага келиш учун асос бўла олмайди. Биз 
бошланғич синф ўқувчилари учун етакчи бўлган ривожланиш йўналишини асослашга ҳаракат 
қиламиз. Бу даврда ривожланиш жараёни бошланғич синф ўқувчиларининг идентификацияси, яъни 
айнан ўхшатилиши, тенглаштирилиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Интеллектуал ривожланишда ўз-ўзини ҳурмат қилишнинг асосини ўқувчиларнинг шахсий 
ижобий тажрибаси ташкил қилади. Бу ўқув-билув жараёнида намоён бўлади. Кузатишларимиз шуни 
кўрсатмоқдаки, аксарият бошланғич синф ўқувчиларида бундай тажриба мавжуд эмас. Ўз фаолияти 
натижасидан қониқмасликнинг ўзигина ўқувчилар ўз-ўзларини ҳурмат қилишларининг асосини 
ташкил эта олмайди. Бу йўналишда муҳим ўрин эгаллайдиган қонуниятлардан бири – бошланғич 
синф ўқувчиларида муайян ўқув вазиятларида билиш фаолиятининг ривожланиши, шахсий тенглик 
ҳамда ўз-ўзларини ҳурмат қилишларидир. 
Изланишларимизнинг асосини муайян ўқув вазиятларида ўқувчиларнинг билиш 
фаолиятларини ривожлантиришнинг самарали йўлларини излаш ташкил қилади. Ўз-ўзини ҳурмат 
қилиш ҳар бир шахснинг таҳлилий сифатидир. Мазкур сифатнинг таркибини таҳлил қилиш орқали 
биз ўқувчининг майллари, қадриятлари, таянадиган қоидалари ушбу таркибнинг асосини ташкил 
қилишини аниқлашга муваффақ бўлдик. Бу ўқувчиларнинг жадал фаолиятлари орқали намоён 
бўлади. Ўқувчи билиш фаолияти жараёнидаги йўл қўйилган хатолар унинг кайфияти ва 
ривожланишига муайян таъсир кўрсатади. 
Мавжуд илмий манбаларнинг таҳлили ва амалга оширилган кузатишларимиз натижасида биз 
ўқувчилардаги билиш фаолияти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат эканлигини асослашга 
ҳаракат қилдик:
- билиш қизиқишлари; 
- ўқув мақсадлари; 
- ҳиссиётлар: шахсий безовталик ва ҳиссий барқарорлик; 
- ютуқларни қўлга киритиш ва мулоқот қилишга бўлган эҳтиёж; 
- интеллектуал лаёқатлилик ва мулоқотга киришувчанлик; 
- шахсий тажрибалар ҳамда кўникмалар; 
- шахсий тажриба ҳамда билим.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини жадаллаштириш – бугунги кунда педагогиканинг 
муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Унинг долзарблиги методик усуллар ва воситаларни 
излаш, ишлаб чиқиш зарурияти билан белгиланади. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини 
жадаллаштириш муаммосини ечиш учун ўқув материалларининг назарийлик даражасини 
кучайтириш билан бир қаторда, ўқувчиларга билиш методларини изчил тарзда ўргатиш талаб 
қилинади. Бу тадбир муайян ўқув вазиятларида амалга оширилади. Муайян ўқув вазиятларида 
ўқувчиларни билиш методлари ва усуллари билан қуроллантириш талаб қилинади. Бунинг 
натижасида ўқувчилар тафаккурининг ривожланиши билишга асосланган бошқа руҳий ҳолатларга 
таъсир кўрсатади.
Шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчиларда мантиқий ҳамда танқидий фикрлашни 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Чунки ўқувчиларнинг мантиқий ҳамда танқидий 
тафаккурлари билиш фаолияти жадаллигини таъминлаш имконини беради. Бунинг натижасида 
ўқувчилар муайян ўқув вазиятларида ўқув материалларини муваффақиятли ўзлаштириш имкониятига 
эга бўладилар. Бу эса уларнинг ақлий ривожланишларини жадаллаштириб, билиш имкониятларини 
кенгайтиришга асос бўлади.
Бугунги кунда синф-дарс тизимини кучайтириш йўлларини излашга йўналтирилган педагогик 
фаолият кенгаймоқда. Бунда ўқувчиларнинг оқилона билиш фаолияти асосий ўрин эгаллаши лозим. 
Бунга ўқитишнинг мужассамлашган методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш йўли билан эришиш 
мумкин. Мазкур методик тизим ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини бошқариш вазифасини 
бажариши керак. Шу билан бир қаторда, мазкур воситалар ўқувчиларда ўқув ишини фаол тарзда 
бажариш кўникмаларини фаоллаштиришга ҳам хизмат қилиши лозим. Бундай ўқув-методик 
мажмуалар замонавий педагогик жараённинг муайян шароитларига кўпроқ тарзда мос келиши 
лозим. Бундай ўқув вазиятларини танлашда замонавий педагогик тадқиқотларнинг натижаларига 
таяниш лозим.
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг янги ўқув материалларини ўзлаштиришга 
бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжлари жуда бўш тарзда шаклланган. Бошланғич синф ўқувчиларининг 
https://buxdu.uz



Download 3,37 Mb.
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   344




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish