PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/344
Sana07.12.2023
Hajmi3,37 Mb.
#113345
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   344
Bog'liq
Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil

PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021 
34 
ҳолатлари билан чамбарчас боғлиқдир. Фикрий фаолият ҳам далиллар ва ҳодисаларни назарий 
фикрлаш даражасига эга. 
Ўқувчиларда билиш фаолиятининг таркибий қисми ички майллардан бошланиб, билиш 
манбалари, хулқ-атворининг ички ташкил этувчилари, билиш қизиқишлари, ҳиссий кечинмалар, 
атроф-оламни билиш йўналишлари, билимларни ўзлаштириш жараёнини қамраб олади. 
Ўқувчиларнинг билиш фаолияти дидактик ёндашувларда қуйидагича талқин этилмоқда: қизиқишлар 
– ирода – диққат – фикр – изланиш. Бу тизимда ўқувчиларнинг билимлар ва ахборотларни 
ўлаштиришнинг оптимал методларини излашлари устувор ҳолат сифатида эътироф этилади. Чунки 
мазкур ҳолат ўқувчилар билиш фаолиятларининг муваффақиятини таъминлайди. Билиш фаолиятини 
мунтазам йўналиш асосида ташкиллаштириш, жумладан, қизиқиш, ирода, диққат кабилар биринчи 
навбатда бир қатор педагогик-психологик омиллар билан боғлиқдир. Чунки ўқувчининг фикрлари, 
уларнинг иродалари ва ҳиссиётлари билан боғлиқ тарзда вужудга келади. Ўқувчиларнинг билиш 
фаолиятларини ривожлантириш муайян дидактик вазиятлар ва методик воситаларни ишлаб чиқишни 
тақозо қилади. Бу вазиятлар биринчи навбатда ўқувчиларнинг фикрлаш усулларини 
ўзлаштиришларига йўналтирилиши лозим. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини ривожлантириш учун она тилининг сўз бойлиги 
билан ўқувчиларни таништириш вазифаси муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг нутқий 
тафаккурини шакллантириш учун дастлаб, ўқувчилар олдига муаммоли саволлар қўйиш лозим. 
Мазкур саволлар ёрдамида эса муаммоли вазиятларни вужудга келтириш керак. Бундай вазиятлар 
ўқув топшириғини бажариш зарурияти ва бу вазифани ўқувчиларнинг мавжуд билимлари ва 
кўникмалари ёрдамида бажариш имконсизлиги натижасида вужудга келади. Мазкур 
номувофиқликни англаш натижаси сифатида ўқувчининг билиш майллари намоён бўлади. Бу эса ўз 
навбатида ўқувчиларни янги билимлар ва ахборотларни ўзлаштиришга ундайди. Улар муаммоли 
саволларга жавоб топишнинг усуллари ва воситаларини излай бошлайдилар. 

Download 3,37 Mb.
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   344




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish