|
3 (79) 2021 pedagogik mahoratBog'liq Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil3 (79) 2021
PEDAGOGIK MAHORAT
33
ўқув материалларини билиш қувватлари ва имкониятларини ривожлантириш ўқув материалларининг
ижтимоий аҳамиятлилик даражасига ҳам боғлиқ.
Ўқувчилардаги билиш фаоллиги кенг маънода уларнинг биологик ўзига хосликлари билан
боғлиқдир. Бунда асосий эътибор ўқувчиларнинг муайян фаолиятга йўналтирилганлиги ва ўз
эҳтиёжларини қондириш имкониятларига қаратилади. Билиш фаолиятига муносабат ҳақида фикр
юритар эканмиз, бу ўқувчиларда билиш майллари, унга эришиш йўллари, ахборотлардан
фойдаланиш, ақлий фаолият кўникмаларининг шаклланишида намоён бўлади. Бу ўз навбатида
маҳсулдор ўқув-билув фаолиятининг вужудга келишини таъминлайди. Фаолиятнинг натижавийлиги
ўқувчиларда ижобий кечинмалар, ҳис-туйғулар, юқори даражадаги билиш қизиқишларини уйғотиб,
уларни истиқболдаги билиш фаолиятига йўналтиради.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантиришнинг зарур шарти – муайян ўқув
вазиятларида ўзларини мустақил бошқаришларида намоён бўлади. Бу уларнинг ўз хулқ-атворларини
бошқаришларида яққол акс этади. Фаолият характери ва амалга ошириш шароитларига боғлиқ ҳолда
қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ихтиёрий қувватлар намоён бўлади.
Ўқув фаолиятининг шаклланганлиги – ўқувчи хулқ-атворининг мустақил бошқарилиши, ўз
руҳий ҳолатлари ҳақида ўйлаш, ўқув майлларининг барқарорлиги, ўзаро тенг келадиган усуллар
ёрдамида ўқувчиларга ўз билиш фаолиятларини амалга ошириш имконини беради. Ўқувчиларнинг
ўқув жараёни субъекти сифатида шаклланишлари уларда руҳий билиш имкониятини таркиб
топтирмасдан амалга ошмайди. Биринчи навбатда тафаккур, ўзи ҳақида ўйлаш имкониятининг
вужудга келиши, ўз-ўзини назорат қилиши, ўз-ўзини баҳолаши ўқувчиларда ақлий фаолият
операцияларининг шаклланганлигидан далолат беради. Бу қуйидаги кўникмалар орқали аниқланади:
таҳлил қилиш, умумлаштириш, қиёслаш ҳамда оммалаштириш орқали.
Ўқувчиларда ўқув фаолиятига оид кўникмаларнинг шаклланмаганлиги ўқув жараёнини
самарадорлиги пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятидаги
муваффақиятсизликлари кучайиб, ўқув-билув майллари йўқолади.
Илмий манбаларда ўқувчиларнинг билиш фаолликлари уларнинг моддий борлиққа бўлган
муносабатлари сифатида талқин этилади. Ўқувчилар ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштиришлари
асосида ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган моддий ва маънавий воситаларни билиш имкониятига
эга бўладилар. Ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари уларнинг билиш фаолиятларини
жадаллаштиради. Бу уларнинг ихтиёрий ҳаракатлари ва мулоқотларида намоён бўлади.
Ўқув-билув жараёнида билиш фаоллигини ривожлантиришга бағишланган тадқиқотларда
ўқувчиларнинг мустақиллигидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнида улар фаоллигини
таъминлашнинг уч йўналиши ажратилган:
- намунага асосланган тақлидий;
- изланувчиликка асосланган ижрочилик;
- ижодий билиш фаолияти.
Намунага асосланган тақлидий фаолият ҳаракатнинг тайёр намуналари асосида ҳосил бўлади.
Идеал тарзда бўлгани каби, предметлилик асосида ҳам ўқувчиларни уларни қўлга киритиш усуллари
ҳақида ўйлашга ундайди. Изланувчиликка асосланган ижрочилик фаолияти тадқиқотчилик фаолияти
билан қиёсий тарзда ўқитувчи томонидан таклиф этилган муаммоли вазиятларни ечиш йўлларини
мустақил тарзда излашдан иборат. Ижодий фаолият эса, билиш фаолияти ҳосил бўлишининг юқори
шакли сифатида берилган вазият доиарсидан ташқарига чиқишдан иборат бўлиб, муаммоларни
ечишнинг янги, ўзига хос усулларини излаш, ўз ҳатти-ҳаракатларини мустақил бошқаришнинг юқори
кўрсаткичларини намоён қилишдан иборат бўлиб, мазкур даражани шахсий фаоллик билан қиёслаш
мумкин.
Анъанавий таълим шароитида билиш фаолияти ўқитувчининг ўқувчиларга тайёр билимларни
узатиши ва ўқувчиларнинг мазкур билимларнинг ўзлаштиришга йўналтирилган ҳаракати сифатида
тушунилади. Мутахассислар босқичма-босқич билиш фаолиятининг янги даражаларига ўтиш
зарурлигини тушуна бошладилар. Дастлаб билимларнинг муайян қисми, кейинчалик эса барча
ахборотлар ўқувчиларга тайёр тарзда узатилмаслиги лозимлигини мутахассислар назарий жиҳатдан
асослай бошладилар. Ўқитувчи ўқувчиларга мулоқот асосида тақдим этадиган ахборотларнинг
муайян қисми мустақил изланиш учун асос бўлишига эришиш назарда тутила бошланди. Бугунги
кунда тушунишга асосланган ўқув жараёнидан муаммоли таълим жараёнига ўтиш зарурлигини барча
ўқитувчилар тушуниб етмоқдалар. Шу тариқа, ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари элементлари уни
фаоллаштиришга асос бўладиган ҳодиса бўлиб, ҳиссий фаолият каби воқеаларни идрок этиш ва
тасаввурларнинг шаклланиш даражасига эга бўлиб, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва руҳий
https://buxdu.uz
|
| |