3 (79) 2021 pedagogik mahorat




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/344
Sana07.12.2023
Hajmi3,37 Mb.
#113345
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   344
Bog'liq
Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil

Keywords: educational situation, task, student, existence, problem, activity, means. 
Кўпгина мутахассислар шахснинг ривожланиши моддий олам билан боғлиқ бўлиб, инсон 
турмуш тарзи унинг онгини белгилайди, деб ҳисоблайдилар. Инсоннинг болаликдаги 
ривожланишида ўқув-билув фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Ўқувчилар билиш фаолиятининг 
ривожланиши биринчи навбатда уларнинг илмий ҳодисалар, фикрлар, ғоялар, далиллар ва ижтимоий 
тажрибани ўзлаштиришлари натижасида амалга ошади. 
Педагогика фанида ривожланиш ва ўқитишнинг ўзаро алоқадорлиги ўзига хос тарихий 
тараққиёт йўлига эга. Дастлаб педагоглар ўқувчиларнинг ривожланиши ўз-ўзидан амалга ошади
деган фикрни илгари сурганлар. Кейинчалик эса, таълимнинг ривожланишга бўлган таъсирини 
аниқлаганларидан сўнг улар бу таъсирнинг автоматик характерга эга эканлигини таъкидлаганлар. 
Ўқишнинг кенг қамровлилиги ва кўпқирралилиги билан кўрсатилган муаммо таълим ва 
ривожланишнинг ўзаро алоқадорлиги тарзида тушунила бошланди. 
Педагогик-психологиянинг етакчи намоёндалари таълим ва ривожланиш мукаммосини 
ўрганган мутахассислар Л.С. Выготский, В.В.Давидов, Э.Ғозиевнинг ишларида бу масала ўз 
ифодасини топган. Шу билан бир қаторда, улар ўқувчиларни ўқитиш ва ақлий ривожлантириш 
муаммоси бўйича шахсий нуқтаи назарларини вужудга келтирди. Мазкур нуқтаи назарнинг асосий 
моҳиятини Л.В. Занков қуйидагича ифодалаган эди: “яхши ташкил этилган ўқув жараёни ўқувчи 
ривожланишини жадаллаштиради. Таълим нафақат якунланган туркумларда қурилади, балки 
биринчи навбатда ҳали етилмаган руҳий вазифаларда намоён бўлиб, уларнинг шаклланишини 
илгарилатади”. 
Кўплаб психологлар Л.С.Выготскийнинг ёндашувларига таянган ҳолда ўқитиш ва 
ривожланиш муаммосини ҳар томонлама ўрганишга интилдилар. Ёндашувларнинг асосида 
таълимнинг иккиёқлама жараён эканлиги ҳақидаги ғоя ўз ифодасини топган. Унда фаолиятнинг икки 
тури ўзаро алоқага киришади: ўқитиш ва ўрганиш жараёнида фаолиятнинг иккита субъекти иштирок 
этади. Улар ўқитувчи ҳамда ўқувчи. 
Фаолият шахсни ривожлантирувчи асосий воситадир. Мазкур қонуниятни икки йўналишда 
асослаш мумкин: а) фаолият шахснинг ривожланишини таъминлайди; б) фаолиятни ташкил этиш 
учун шахс тараққиёт даражасини ҳисобга олиш керак. 
Ушбу ёндашув асосида педагогика фанида таълимга фаолиятли, индивидуал, табақалашган 
ёндашув назарияси вужудга келди. Шахснинг ривожланиш жараёнида бир хиллик мавжуд эмас. 
Бунинг тасдиғи сифатида шахс ривожланишининг сензитив босқичида шахс танлаб олинган муайян 
йўналишда тараққий этади.
https://buxdu.uz



Download 3,37 Mb.
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   344




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish