|
Biokimyodan laboratoriya mashg’ulotlari 1-mashg’ulot laboratoriya mashg’ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish
|
bet | 25/32 | Sana | 13.12.2023 | Hajmi | 397,5 Kb. | | #117673 |
Bog'liq Biokimyodan laboratoriya mashg printga (2)Текширилувчи материал: йод тутган қалқонсимон без таблеткалари
Реактивлар: калий карбонатнинг 10% ли эритмаси, сульфат кислотанинг 10% ли эритмаси, крахмалнинг 1% ли эритмаси, калий йодиднинг 1% ли эритмаси (KJO3).
Керакли анжомлар: пробиркалар, штативлар, пипеткалар, чинни ховонча, қум хаммоми, лакмус қоғози.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
Қалқонсимон без гормони таркибли таблетка ховончада эзилади. Кукун пробиркага солиниб, устига 3 мл калий карбонат эритмаси солинади ва аралаштирилади. Сўнгра пробирка усти ёпилиб, қум хаммомида 15 дақиқа қайнатилади. Тироксин гидролизлангандан кейин гидролизат совитилади ва сульфат кислота билан нейтралланади.
Гидролизат лакмус бўйича кучсиз кислотали холатга келтирилади. Унга бир томи крахмал эритмаси, 1-2 томчи калий йодид эритмасидан солиб аралаштилади. Суюқлик йўд ажралган тақдирдагина кўк рангга киради.
Олинган натижаларни расмийлаштириш. Тироксин таркибидаги йўдни аниқлаш усулининг нимага асосланишини ва қандай касалликларда унинг миқдори ўзгаришини дафтарга ёзилади.
18-MASHG’ULOT
QON ZARDOBI TARKIBIDAGI TEMIRNI ANIQLASH
Қон зардоби минерализациялангандан сўнг органик бирикмалардан ажралган темир калий тиоцианиди билан нордон мухитда пушти қизил рангли бирикма хосил қилади. Рангли эритма калориметрланади. Соғлом одам қон зардоби 80-160 мг/дл темир тутади.
Текширилувчи материал: қон зардоби.
Реактивлар: концентрланган сульфат кислота, перхлорат кислота эритмаси, 8% ли калий пероксодисульфатнинг тўйинган эритмаси, 25% ли натрий тиоционат эритмаси, амил спирти.
Керакли асбоблар ва анжомлар: термостабил пробиркалар, пипеткалар, ФЭК, 1 см ли кюветалар.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
Текширув тажриба ва доимий эритма учун 2 та термостабил пробирка тайёрланади. Текширишга 0.5 мл зардоб ва 0,4 мл концентрланган сульфат кислота солинади. Иккинчи пробиркага эса 0.5 мл дистилланган сув ва 0.5 мл темирнинг доимий эритмаси солинади.
Иккалар пробирлалар ўртача қиздирилган қум хаммомига жойлаштирилиб, 10-15 минут давомида буғ чиқиши тугагунгача минерал ҳолатга ўтказилади. Сўнгра пробиркаларга 0.5 мл перхлорат кислота солиниб, эритма тиниқлангунгача қиздириш давом эттирилади.
Шундан сўнг иккала пробиркага 0.5 мл дан дистилланган сув ва 0.2 мл калий тиосульфат эритмаси солинади (бунда темир 2 валентлидан 3 валентликка ўтади) ва хона хароратида совитилади. Совитилган пробиркаларга 1 мл 25% ли натрий тиосульфат эритмаси солиб яхшилаб аралаштирилади.
Иккала пробиркага 3 мл дан амил спирти қўшилиб, аралаштирилади. Бўялган юқори қаватдаги эритма кўк нур фильтри (490-520 нм) да ФЭК да калиметрланади. Доимий эритма 1 мкг темир тутиши сабабли текширув тажрибадаги темир миқдори хисобланади.
Ma’lumki temir organizmda muhim ahamayiyatga ega metalldir. U ayniqsa qon tarkibida gemni hosil qilib organizmda kislorod tashiluvini ta’minlaydi. Gemdagi temirni ajratib olish uchun uni kompleks birikma tarkibidan ajratib olish zarur. Qon plazmasi tarkibida temir asosam ion holatda uchraydi. Ularni aniqlash ya’ni sifat reaksiyasi berish quyidagi tartibda o’tkaziladi.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Biokimyodan laboratoriya mashg’ulotlari 1-mashg’ulot laboratoriya mashg’ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish
|