|
-машғулот
Қон зардоби ва сийдикдаги сийдик кислота миқдорини аниқлаш
|
bet | 28/32 | Sana | 13.12.2023 | Hajmi | 397,5 Kb. | | #117673 |
Bog'liq Biokimyodan laboratoriya mashg printga (2)20-машғулот
Қон зардоби ва сийдикдаги сийдик кислота миқдорини аниқлаш
Керакли асбоб ва реактивлар: центрифуга, мензуркалар, пробиркалар, ФЭК, трихлорсирка кислотанинг 10% ли эритмаси, қон зардоби, урат кислотани стандарт эритмаси, натрий карбонатнинг тўйинган эритмаси, Фолин реактиви.
Урат кислота фосфовольфрамат реактивини қайтаради. Натижада кўк рангли вольфрам оксидлари хосил бўлади. Рангнинг равшанлик даражаси урат кислота концентрациясига тўғри пропорционал.
Сийдик таркибидаги сийдик кислотасини ажратиб олиш.
Сийдикдаги сийдик кислотани аниқлаш учун аввало уни 50 маротаба суюлтириш керак. 2 та пробирка олиб, улардан бирига 1,5 мл дистилланган сув, иккинчисига 1,5 мл суюлтирилган сийдик эритмаси қўшилади. Хар бир пробиркага натрий карбонатнинг тўйинган эритмасидани0.7 мл дан ва Фолин реактивидан 0.05 мл дан қуйилади. Сўнгра суюқлик хажми 10 мл га етказилади ва ФЭК да қизил светофильтрдан фойдаланиб калоримертрланади. Сийдикдаги урат кислота миқдори қуйидаги формула асосида топилади.
С=a*b*c/1.5*1000
Бу ерда: С- сийдик кислота таркибидаги урат кислотаси миқдори (мг), а-калибрлаш эгри чизиғи бўйича топилган урат кислотанинг микрограмм миқдори, б-сийдикни суюлтириш даражаси, в-суткалик сийдикни миллилитр миқдори, 1000 микрограммни миллиграммга айлантириш сони.
Қондаги урат кислота миқдорини аниқлаш.
Қон таркибидаги оқсилни чўктириш учун центрифуга пробиркасига 1,5 мл қон зардоби қуйиб, тенг миқдорда 10% трихлорсирка кислота ва 1,5 мл дистилланган сув қўшилади. 10 минутдан кейин 15 минут 3000 ай/мин тезликда центрифугаланади. Сўнгра 2 та ўлчов цилиндри олиниб, уларнинг бирига 1,5 мл центрифугат, иккинчисига контрол сифатида 1,5 мл сув қўшилади ва цилиндрларда натрий карбонатнинг тўйинган эритмасидан 0,7 мл ва Фолин реактивидан 0.05 мл қўшилади. Бунди центрифугатли аралашма кўкаради. Суюқликнинг хажми 10 мл га етказилиб ФЭКнинг қизил светофильтридан фойдаланиб калориметрланади. Урат кислота миқдори аввалдан тайёрланган калибрлаш эгри чизиғи ёрдамида аниқланади. Контрол сифатида алохида пробиркага 0.7 мл натрий карбонатнинг тўйинган эритмаси, 0.05 мл Фолин реактиви ва 9,25 мл дистилланган сув қуйилади.
|
| |