• Текширилувчи материал
  • Керакли анжомлар
  • -машғулот O't kislotalarini oshqozon osti bezining lipaza fermenti aktivligiga ta'siri




    Download 397,5 Kb.
    bet29/32
    Sana13.12.2023
    Hajmi397,5 Kb.
    #117673
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
    Bog'liq
    Biokimyodan laboratoriya mashg printga (2)

    21-машғулот
    O't kislotalarini oshqozon osti bezining lipaza fermenti aktivligiga ta'siri.

    Ёғларнинг парчаланиши асосан ингичка ичакда меъда ости бези липолитик ферментлари ёрдамида парчаланади. Ёғларнинг сингишида ва сўрилишида ўт кислоталар муҳим ахамиятга эга. Улар ёғларни эмульсия холатига, фаол бўлмаган липазани фаол холатга ўтказади. Сўрилмайдиган ёғ кислоталарни сўрилишини осонлаштиради.


    Липаза таъсирини кузатиш учун янги музлатилган меъда ости безининг сувли ёки глицеринли эритмаси ишлатилади. Липаза таъсирини текшириш учун липазанинг ёғли аралашмаси тайёрланади.тажриба давомида ёғнинг парчаланиш натижасида хосил бўлган ёғ кислота миқдори аниқланади. Ёғ кислота миқдори фенолфталеин иширокида 0.01 моль/л натрий ишқори эритмаси билан титрлаш орқали аниқланади.
    Текширилувчи материал: меъда ости безидан олинган липазанинг глицеринли экстракти ёки майдаланган меъда ости бези.
    Реактивлар: 10 марта суюлтирилган сут ёки ўсимлик ёғи, ўт суюқлиги, фенолфталеин, 0.01 М натрий гидроксид эритмаси, дистилланган сув.
    Керакли анжомлар: 25 мл ли колбалар, 10 мл ли цилиндрлар, пробиркалар, пипеткалар, стаканчалар, бюреткалар, термостат ёки сув хаммоми.
    Ишнинг бажарилиш тартиби:

    1. 3 та пробирка тайёрланади. Уларнинг 2 таси тажриба ва 1 таси назорат учун қўлланилади. Иш тартиби жадвалга биноанўтказилади.

    Суюқлик аралашмалари

    1-тажриба

    2-тажриба

    Назорат

    1:10 нисбатда суюлтирилган сут, мл

    10

    10

    10

    Меъда ости безининг глицеринли эритмаси, мл

    1

    1

    1

    Ўт суюқлиги, мл

    0

    1

    1

    Дистилланган сув, мл

    1

    0

    1




    1. Тайёрланган инкубацион аралашма суюқликлари яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра хар қайси пробиркадан 2 мл аралашма титрлаш учун стаканларга олинади. Уларга 1-2 томчи фенолфталеин эритмаси қўшиб оч пушти ранг хосил бўлгунча натрий гидроксид эритмасида титрланади.

    2. Пробиркада қолган аралашма 38-400С ли термостатга жойлаштирилади ва хар 15, 30, 90 дақиқада аралашмалардан 2 мл дан стаканга олиниб, натрий гидроксид эритмаси билан титрланади. Титрлаш вақти ва титрлаш учун сарфланган натрий гидроксид миқдори жадвалга ёзилади. Липаза таъсири бошланишидан олдин олинган биринчи титрлашнинг натижаси кейинги титрлаш натижасидан айирилади.

    3. Олинган натижалар асосида эгри чизиқ чизилади. Абсцисса ўқига вақт, ордината ўқига эса сарфланган натрий гидроксид миқдори билан ифодаланган липаза фаоллиги келтирилади. Ўт иштирокида ва ўт ўт суюқлигисиз аниқланган липаза фаолликлари солиштирилади.




    Инкубацион вақт

    Титрлаш учун сарфланган натрий гидроксид, мл

    1-ўт суюқлигисиз тажриба

    2-ўт суюқлиги билан тажриба

    назорат

    15










    30










    90













    Download 397,5 Kb.
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




    Download 397,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -машғулот O't kislotalarini oshqozon osti bezining lipaza fermenti aktivligiga ta'siri

    Download 397,5 Kb.