• Глюкоза миқдорини модификацияланган ферроцианид ёрдамида глюкооксидаза ферменти билан аниқлаш
  • Biokimyodan laboratoriya mashg’ulotlari 1-mashg’ulot laboratoriya mashg’ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish




    Download 397,5 Kb.
    bet30/32
    Sana13.12.2023
    Hajmi397,5 Kb.
    #117673
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
    Bog'liq
    Biokimyodan laboratoriya mashg printga (2)

    22-MASHG’ULOT
    Glyukoza miqdorini biokimyoviy usullar bilan aniqlash
    Қондаги глюкоза миқдорини Антрон усули билан аниқлаш
    Антрон усулибилан қон таркибдаги полигликозидларни аниқлаш мумкин. Бу усул 60-100 мг/дл, 3.3-5.5 мМ/л га тенг бўлган қандларни аниқлаш имконини беради.
    Глюкоза концентраланган сульфат кислота таъсирида хосил қилган гидроксиметилфурфурол антрон билан кислотали шароитда қиздирилганда енгил конденсацияланади ва кўкимтир-яшил рангли бирикма хосил қилади. Рангни зичлиги глюкоза миқдорига тўғри келади.
    Текширилувчи материал: янги олинган қон.
    Реактивлар: учхлорсирка кислотанинг 5%ли эритмаси, концентрланган сульфат кислота, антрон реактиви, йоднинг спиртдаги эритмаси.
    Керакли асбоб ва анжомлар: штатив ва пробиркалар, микропипеткалар, бюреткалар, 10 мл сиғимли ўлчов цилиндр, сув хаммоми, ФЭК, 0.5 см ли кюветалар, ценрифуга пробиркалари, центрифуга тарозиси, центрифуга ва зар қоғоз.
    Ишнинг бажарилиш тартиби:

    1. 1.8 мл УХСК эритмаси солинган тўртта пробирканинг 2 тасига 0.2 мл дан қон (тажриба) ва 2 та пробиркага 0.2 млдан дистилланган сув (назорат) солинади.

    2. Текширув пробиркалари оқсилни чўктириш учун минутига 3000 марта айлантирадиган центрифугага жойлаштирилиб, 10 дақиқа давомида айлантирилади. Сўнгра пробирка юқорисидаги суюқлик бошқа пробиркага олинади. Оқсилларни фильтрлаш орқали ажратиб олиш хам мумкин.

    3. Пробиркаларга тажриба ва назорат эритмаларидан 0.5 мл дан солиб устига аста-секинлик билан 1 мл дан концентрланган сульфат кислота ва антрон реактивидан солинади. Эритмалар қизитилгач, пробиркалар зар қоғоз билан беркитилиб, сув хаммомида 10 дақиқа ушланади.

    4. Пробиркалар сув хаммомидан олиниб совитилади ва эритмалар ФЭКнинг қизил рангли 670 нм тўлқин узунлигида текширилади. Глюкозанинг мМ/л бирлигидаги миқдори олдиндан тайёрланган ўлчов эгри чизиғидан топилади.



    Глюкоза миқдорини модификацияланган ферроцианид ёрдамида глюкооксидаза ферменти билан аниқлаш
    Мазкур усул ди ёки полисахаридни глюкозагача парчалайдиган фермент фаолиятига асосланган. Хосил бўлган глюкоза калий ферроцианид ва глюкооксидаза ферменти ёрдамида сариқ рангли реакция беради. Ранг интенсивлигига қараб глюкоза калибровка эгри чизиғидан топилади. Контрол сифатида инактивациланган фермент таркибли хужайра суюқлиги қўлланилади.

    Download 397,5 Kb.
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




    Download 397,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Biokimyodan laboratoriya mashg’ulotlari 1-mashg’ulot laboratoriya mashg’ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish

    Download 397,5 Kb.