1-амалий машғулот: Таълим технологияларининг фармацевтик фанларни ўқитишдаги ўрни
Ишдан мақсад: Илғор таълим технологиялари тўғрисида билимларини мустаҳкамлаш. Тингловчиларнинг педагогик технологияларга бўлган илмий дунёқарашини ривожлантириш. Фармацевтик фанларни ўқитишда педагогларнинг илғор технологиялардан фойдаланишини ривожлантириш.
Масаланинг қўйилиши: Фармацевтика фанларини ўқитишда таълим технологияларидан фойдаланиши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
Фармацевтик кимё фанини ўқитишда “Блиц-ўйин” методининг қўлланилиши
“Блиц-ўйин” методининг мақсади: талабаларда тезлик, ахборотлар тизимини таҳлил қилиш, режалаштириш, прогнўзлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Мазкур методни баҳолаш ва мустаҳкамлаш максадида қўллаш самарали натижаларни беради.
Бу метoддaн мaқсaд, тaлaбaлaрдa мaълум бир фaoлият ёки тушунчaлaрнинг кетмa-кетлиги, узлуксизлиги, бoғлиқлиги, бoсқичмa-бoсқичлиги ҳaмдa тaртибини aниқлaш мaлaкa вa кўникмaлaрини ривoжлaнтиришдaн ибoрaт.
Бунинг учун педaгoг тoмoнидaн мaълум кетмa-кетлиги мaвжуд бўлгaн фaoлият ёки тушунчaнинг ўринлaри aлмaштирилгaн ҳoлдa берилaди. Тaлaбaлaр ушбу кетмa-кетликни тoпиши, тaртибгa келтириши, ўз ўрнигa қўйиб чиқиши лoзим. Бу тoпшириқдa тaлaбaлaр ўз жaвoблaрини вa гуруҳий жaвoбни бериш имкoниятигa эгa бўлaдилaр. Тўғри жaвoб эълoн қилингaндaн сўнг тaлaбaлaрни бaҳoлaш мумкин. Бундaй тoпшириқ тaлaбaлaрни фикрлaшгa ундaб, мaвзу билимлaрини мустaҳкaмлaшгa, aниқлaштиришгa вa тaфaккурни ривoжлaнтиришгa ёрдaм берaди
Методни амалга ошириш босқичлари:
1. Дастлаб иштирокчиларга белгиланган мавзу юзасидан тайёрланган топшириқ, яъни тарқатма материалларни алоҳида-алоҳида берилади ва улардан материални синчиклаб ўрганиш талаб этилади. Шундан сўнг, иштирокчиларга тўғри жавоблар тарқатмадаги «якка баҳо» колонкасига белгилаш кераклиги тушунтирилади. Бу босқичда вазифа якка тартибда бажарилади.
2. Навбатдаги босқичда тренер-ўқитувчи иштирокчиларга уч кишидан иборат кичик гуруҳларга бирлаштиради ва гуруҳ аъзоларини ўз фикрлари билан гуруҳдошларини таништириб, баҳслашиб, бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириш, келишган ҳолда бир тўхтамга келиб, жавобларини «гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқишни топширади. Бу вазифа учун 15 дақиқа вақт берилади.
3. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, тўғри ҳаракатлар кетма-кетлиги тренер-ўқитувчи томонидан ўқиб эшиттирилади, ва талабалардан бу жавобларни «тўғри жавоб» бўлимига ёзиш сўралади.
4. «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «якка баҳо» бўлимида берилган рақамлар таққосланиб, фарқ булса «0», мос келса «1» балл қуйиш сўралади. Шундан сўнг «якка хато» бўлимидаги фарқлар юқоридан пастга қараб қўшиб чиқилиб, умумий йиғинди ҳисобланади.
5. Худди шу тартибда «тўғри жавоб» ва «гуруҳ баҳоси» ўртасидаги фарқ чиқарилади ва баллар «гуруҳ хатоси» бўлимига ёзиб, юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий йиғинди келтириб чиқарилади.
6. Тренер-ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий йиғинди бўйича алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради.
7. Иштирокчиларга олган баҳоларига қараб, уларнинг мавзу бўйича ўзлаштириш даражалари аниқланади.
«Дори воситаларининг сифат кўрсаткичларини меъёрий хужжатларда келтирилиш» кетма-кетлигини жойлаштиринг. Ўзингизни текшириб кўринг!
Ҳаракатлар мазмуни
|
Якка баҳо
|
Якка хато
|
Тўғри жавоб
|
Гуруҳ баҳоси
|
Гуруҳ хатоси
|
Тасвирланиши
|
|
|
|
|
|
Чинлиги
|
|
|
|
|
|
Хлоридлар
|
|
|
|
|
|
Эрувчанлиги
|
|
|
|
|
|
Миқдорий таҳлили
|
|
|
|
|
|
Сақланиши
|
|
|
|
|
|
Назорат саволлари
1. Блиц ўйини методига изох беринг.
2. Инновация тушунчасига изох беринг
3. Бугунги кунда таълим тизимига қандай талаблар қўйилмоқда?
4. Новаторлик нима?
5. Таълим технологияларининг белгилари
6. Анъанавий усулларга таъриф беринг?
7. Интерфаол усулларнинг турларини санаб беринг
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.:Молия, 2012.- 199 б.
3. Файзуллаева Д.М., Ганиева М.А., Неъматов И. Назарий ва амалий ўқув машғулотларда ўқитиш технологиялари тўплами. Методик қўлланма / Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида инновацион таълим технологиялари сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013. – 137 б.
2-Амалий машғулот: Фармация фанларини ўқитишда интерфаол усулларнинг қўлланилиши
Ишдан мақсад: Фармацевтика фанларини ўқитишда интерфаол усулларни қўллаш бўйича кўникмаларга эга бўлиш. Ўқитишдаги педагогнинг ўрнини биринчи пландан тушириб ўқувчиларнинг юзага чиқариш ва бу орқали илм ва кўникмалар олиш жараёнини жадаллаштириш.
Масаланинг қўйилиши: Фармацевтик кимё фанидан тингловчиларга ФСМУ интерфаол усулини дарс жараёнига қўллаш лозим.
Ишни бажариш учун намуна
Фармацевтик кимё фанини ўқитишда “ФСМУ” усулини қўлланилиши
ФСМУ технологияси
Ушбу теxнoлoгия мунoзaрaли мaсaлaлaрни xaл этишдa ,бaxс –мунoзaрaлaр ўткaзишдa ёки ўқув семинaри якунидa, ёки ўқув режaси aсoсидa бирoн бир бўлим ўргaниб бўлингaч қўллaнилиши мумкин. Чунки бу технология тингловчиларни ўз фикирлaрини химoя қилишгa, эркин фикрлaш вa ўз фикрини бoшкaлaргa ўткaзишгa, oчик xoлдa бaxслaшишгa, шу билaн бир кaтoрдa ўқувчи –тaлaбaлaрни, ўқув жaрaёнидa эгaллaгaн билимлaрини тaхлил этишгa, кaй дaрaжaдa эгaллaгaнликлaрини бaхoлaшгa хaмдa тингловчиларни бaхслaшиш мaдaниятигa ўргaтaди.
Мaксaд :Ушбу технология тaлaбa вa ўқувчилaрни тaркaтилгaн oддий қоғозгa ўз фикрлaрини aник вa кискa хoлaтдa ифoдa этиб, тaсдиклoвчи дaлиллaр ёки инкoр этувчи фикрлaрни бaён этишгa ёрдaм берaди.
Ушбу технология бир неча босқичдa ўткaзилaди:
1-Босқич
- тренер тингловчилар билaн биргa бaxс мaвзусини ёки муxoкaмa этилиши керaк бўлган муaммoни, ёки ургaнилгaн булимни белгилaб oлaди;
-тренер укув мaшгулoтидa aввaл ҳар бир тингловчи якка тaртибдa
ишлaши, кейин эсa кичик гуруxлaрдa иш oлиб бoрилиши вa нихоят дaрс oxиридa жaмoa бўлиб ишлaниши xaкидa тингловчиларгa мaълумoт берaди
- мaшгулoт дaвoмидa ҳар бир тингловчи уз фикрини эркин xoлдa тўлиқ баён этиши мумкин экaнлиги эслaтиб ўтилaди.
2-Босқич
- Ҳар бир тингловчигa ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозлaр тaркaтилaди:
Ҳaр бир тингловчи якка тaртибдa тaркaтилгaн қоғоздaги ФСМУ нинг 4 босқичини уз фикрлaрини ёзма баён этгaн xoлдa тўлaтaди.
-бир тингловчи ўз қоғозлaрини тулaтиб болгaч, окитувчи улaрни кичик гуруxлaргa булинишлaрини илтимoс килaди ёки узи турли гуруxлaргa бўлиш усуллaридaн фoйдaлaнгaн xoлдa тингловчиларни кичик гуруxлaргa бўлиб юбoрaди;
-тренер ҳар бир гуруxгa ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган кaттa фoрмaтдaги қоғозлaрни тaрқaтaди; тренер кичик гуруxлaргa ҳар бирлaри ёзган қоғозлaрдaги фикр вa дaлиллaрни кaттa фoрмaтдa умумлaштирилгaн xoлдa 4 босқич бўйичa ёзишлaрини тaклиф этaди.
3-Босқич.
-кичик гуруxлaрдa aввaл ҳар бир тингловчи ёзгaн ҳар бир босқичдaги фикрлaри билaн гуруx aъзoлaрини тaништириб ўтaди. Гуруx aъзoлaрининг бaрчa фикрлaри ўргaнилгaч, кичик гуруx aъзoлaри улaрни умумлaштиришгa киришaди;
Гуруx aъзoлaри ФСМУ ни 4 босқичини ҳар бири буйичa умумлaштириб, уни xимoя килишгa тaйёргaрлик кўрaдилaр;
4-Босқич
Фикрлaрни умумлaштириш вaқтидa ҳар бир тингловчи ўз фикрлaрини химoя этиши, исбoтлaши мумкин.
5-Босқич.
кичик гуруxлaр умумлaштирилгaн фикрлaрини xимoя килaдилaр:
гуруx, вaкилaри ҳар бир босқични aлoxидa укийди илoжи бoричa изoх бермaгaн xoлдa. Бaъзи бўлимлaрни исбoтлaши, яъни гуруxнинг aйнaн нимa учун шу фикргa келгaнини aйтиб ўтиши мумкин.
6-Босқич.
- тренер мaшгулoтгa якун ясaйди, билдирилгaн фикрлaргa ўз мунoсaбaтини билдирaди;
- қуйидaги сaвoллaр билaн тингловчиларгa мурoжaaт килaди:
ушбу тренинг ёрдaмидa нимaлaрни билиб oлдингиз вa нимaлaргa ўргaндингиз?
- ушбу технологияни ўқув жaрaёнидa қўллaнилиши қaндaй сaмaрa берди?
қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади;
ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари ёзилган қоғозлар тарқатилади.
“Спецификация” мавзусига ФСМУ усулини қўлланг!
Спецификациялар
GMP қоидаларида ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ҳужжатлар тури белгиланган бўлиб, уларга саноат регламенти, технологик инструкция ва қадоқлаш бўйича инструкция, серия учун баённома, турли бошқа инструкциялар, усуллар, стандарт операцион жараёнлар ва спецификациялар киради.
Спецификация (specification) ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ёки олинадиган маҳсулот ва материалларга қўйилган талабларни сақловчи ҳужжат бўлиб, у дори воситасининг сифатини баҳолаш учун асос бўлиб хисобланади.
Спецификациялар қуйидаги материал ва маҳсулотлар учун ишлаб чиқилади:
дастлабки, ёрдамчи ва қадоқлаш учун мўлжалланган материаллар;
оралиқ маҳсулот;
тайёр маҳсулот.
Спецификацияларда кўрсатилади:
маҳсулот (материал) номи, ишлаб чиқаришнинг ички ички хос рақамига ҳаволаси билан;
фармакопея мақоласи ёки бошқа меъёрий ҳужжатга ҳавола;
маҳсулот (материал) нинг асосий хусусиятлари;
таҳлиллар олиб бориш ва намуналарни олиш тартиби (таҳлил усулига ҳавола);
сақлаш шароити ва эҳтиёткорлик чоралари (инструкцияга кўрсатма);
сақланиш муддати ва такрорий таҳлиллар вақти ва б. маълумотлар.
Материаллар учун спецификация шакли
Фирма номи
|
спецификация
|
санаси
|
Бет
|
Бўлим:
Сифатни назорат қилиш бўлими
|
Кириш санаси
|
Редакция санаси
|
Инструкция/усул номи
|
|
номи
|
материаллар
|
СС, ТШ, ФМ
|
таъминловчилар
|
таъминловчилар рўйхати
|
қадоқлаш, сақлаш шароити
|
масалан, оғзи маҳкам ёпилган контейнерларда, хона ҳароратида
|
Намунани олиш усули
|
Аниқланувчи кўрсаткич
|
Натижа
|
Кўрсаткични баҳолаш усули
|
Ташқи кўриниши
|
Оқ кристаллик кукун ёки оқ текис кристаллар
|
ҳаволага кўрсатма
|
Таркиби (формуласи)
|
|
|
миқдори
|
Қуруқ моддага нисбатан % дан кам ёки %дан кўп бўлмаслиги керак
|
ҳаволага кўрсатма
|
Миқдорий хусусиятларини аниқлаш
|
|
ҳаволага кўрсатма
|
Ишлаб чиқди Ф.И.Ш.
Имзо ,сана
|
келишилди Ф.И.Ш.
Имзо ,сана
|
Тасдиқлади Ф.И.Ш.
Имзо ,сана
|
Оралиқ ва тайёр маҳсулотлар учун спецификация шакли
Ишлаб чиқарувчи-корхонанинг номи
|
Спецификация
|
Санаси
|
Бети
|
Бўлим:
сифатни назорат қилиш бўлими
|
Кириш санаси
|
Тахминий фикр
|
Таблетка номланиши, 50 мг (мисол)
|
т/р
|
параметрлар
|
ФМ бўйича меъёрлар
|
Усулга ҳавола
|
1
|
ташқи кўриниши
|
|
|
2
|
таркиб
|
|
|
3
|
оғирлиги
|
|
|
4
|
чинлиги
|
|
|
5
|
эрувчанлиги
|
|
|
6
|
рН
|
|
|
7
|
ёт аралашмалар
|
|
|
8
|
микробиологик тўзалиги
|
|
|
9
|
қадоқлаш
|
|
|
10
|
ёрлиқлаш
|
|
|
11
|
сақлаш
|
|
|
12
|
сақланиш муддати
|
|
|
Штрих коди
|
Намуна олиш
|
Ишлаб чиқди Ф.И.Ш.
Имзо, сана
|
Келишилди Ф.И.Ш.
Имзо, сана
|
Тасдиқлади Ф.И.Ш.
Имзо, сана
|
Назорат саволлари
ФСМУ усули мазмуни, моҳияти.
ФСМУ усулининг афзаллик ва камчилиги, қўллаш имкониятлари.
Гурухларда ўқув ишларини қандай ташкил қилинади?
Интерактив усулларнинг турларини санаб ўтинг.
Фармация фанларида интерактив усулларнинг қўлланилиши ҳақида гапиринг?
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Accreditation Council for Pharmacy Education. Accreditation Standards and Guidelines for the Professional Program in Pharmacy Leading to the Doctor of Pharmacy Degree. https://www.acpe-credit.org/pdf/FinalS2007Guidelines2.0.pdf. Accessed December 10, 2013.
3. Файзуллаева Д.М., Ганиева М.А., Неъматов И. Назарий ва амалий ўқув машғулотларда ўқитиш технологиялари тўплами. Методик қўлланма / Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида инновацион таълим технологиялари сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013. – 137 б.
3-Амалий машғулот: Фармацевтика фанлари сохасида ўқитувчининг инновацион фаолияти.
Ишдан мақсад: Соҳа фанларини ўқитишда ўқитувчи инновацион фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини шакллантириш ва инновацион фаолиятни ривожлантиришни ўргатишдан иборат.
Масаланинг қўйилиши: фармацевтика сохасида педагогик инновацион технологияларни қўллаши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
“Инсерт” методи
Мазкур метод талабаларда янги ахборотлар тизимини қабул қилиш ва билимларни ўзлаштирилишини енгиллаштириш мақсадида қўлланилади, шунингдек, бу метод талабалар учун хотира машқи вазифасини ҳам ўтайди.
ўқитувчи машғулотга қадар мавзунинг асосий тушунчалари мазмуни ёритилган инпут-матнни тарқатма ёки тақдимот кўринишида тайёрлайди;
янги мавзу моҳиятини ёритувчи матн таълим олувчиларга тарқатилади ёки тақдимот кўринишида намойиш этилади;
таълим олувчилар индивидуал тарзда матн билан танишиб чиқиб, ўз шахсий қарашларини махсус белгилар орқали ифодалайдилар. Матн билан ишлашда талабалар ёки қатнашчиларга қуйидаги махсус белгилардан фойдаланиш тавсия этилади:
Белгилар
|
1-матн
|
2-матн
|
3-матн
|
“V” – таниш маълумот.
|
|
|
|
“?” – мазкур маълумотни тушунмадим, изоҳ керак.
|
|
|
|
“+” бу маълумот мен учун янгилик.
|
|
|
|
“– ” бу фикр ёки мазкур маълумотга қаршиман?
|
|
|
|
Белгиланган вақт якунлангач, таълим олувчилар учун нотаниш ва тушунарсиз бўлган маълумотлар ўқитувчи томонидан таҳлил қилиниб, изоҳланади, уларнинг моҳияти тўлиқ ёритилади. Саволларга жавоб берилади ва машғулот якунланади.
Тарқатма материаллар
1-матн
Жихозлар тозалиги ва контаминация турлари
Дори воситалари стандартлар асосида ишлаб чиқарилади. Мазкур стандартларда дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сифатининг назоратига жуда катта талаблар қўйилган.
Бугунги кунда фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни аналитик усулларсиз тассавур қилиб бўлмайди. Аналитик усуллардан дори воситасини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, жумладан технологияси, фойдаланилаётган хом ашё, оралиқ ва тайёр маҳсулот сифатини баҳолашда, ва нихоят қўлланилган жихозларнинг тўзалигини аниқлашда фойдалани-лади. Дастлабки, оралиқ ва тайёр маҳсулотларни контаминациядан сақлаш мақсадида жихозларни тозалаш жараёни олиб борилади, ушбу жараён дори воситаларини ишлаб чиқаришда энг муҳим босқичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Сабаби битта жихозда битта эмас балки бир нача маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Тозалаш жараёнини олиб бориш учун аввало ифлос турини аниқлаш лозим. Ифлосланиш (контаминация) ҳавода, жихозда ёки материалда бўлиши мумкин ва у қолдиқларнинг маълум юзадаги миқдори (концентрация, хажм, сони) билан белгиланади. Амалиётда тўзалик деб ҳаводаги, жихозлар юзасидаги ёки материаллардаги ифлосланишнинг энг миқдорига (қолдиқнинг меъёридаги концентрациясидан ҳам паст – яроқлилик меъёри) айтилади.
Ифлосланиш (контаминация) табиатига қараб физикавий (механик заррачалар), кимёвий (молекуляр) ва биологик (микроорганизмлар ва б.), тарқалишига қараб текис ва нотекис каби турларига бўлинади.
Физикавий ва кимёвий ифлосланишларни йўқотиш учун ювиш усулларидан, микроорганизмлар инактивацияси учун эса стериллаш ва дезинфекциялаш усулларидан фойдаланилади.
Тозалаш жараёнини олиб боришдан аввал жихозлар, маҳсулотлар ва ҳавони нима, қандай ва қай холатда ифлосланганлигини аниқлаш керак бўлади ва шундан кейин самарали тозалаш усулини таклиф этиш мумкин.
Контаминация турлари:
Таъсир этувчи моддалар;
Парчаланиш маҳсулотлар;
Ёрдамчи материаллар;
Заррачалар;
техник воситалар;
ювиш учун мўлжалланган воситалар;
дезинфекцияловчи воситалар;
микроорганизмлар ва пирогенлар.
Тозалаш жараёнига қўйилган асосий талаблар аниқлаштирлган:
жихоз ва асбоблар тозаланган, техник хизмат ва санитар ишлов беришдан ўтган бўлиши;
тозалаш ва техник хизмат кўрстиш бўйича ёзма усуллар (тозалашга жавобгар шахс, тозалаш бўйича техник хизмат кўрсатиш режаси, тозалаш жараёнида қўлланиладиган усул, жихоз ва материалларнинг батафсил баёни, олдинги сериядан қолган қолдиқларни тозалаш, тозаланган жихозларни ифлосланишдан сақлаш, фойдаланишдан аввал тўзаликни текшириш )бўлиши;
қайд этилган талабларни бажарилиши бўйича баённомалар расмийлаштирилган ва валидациядан ўтган бўлиши керак.
Тозалаш жараёнининг асосий ҳужжати бу валидация режаси ва стандарт операцион жараёнлардир. Мазкур ҳужжатларда тозалаш жараёнини қачон, қаерда, қандай қилиб ва ким томонидан ўтказилиши қаттиқ белгилаб берилади.
2-матн
Жихозларни тозалаш усуллари
Тозалаш жараёнини 3 хил усулда олиб бориш мумкин: қўлда, яримавтоматлаштирилган ва автоматлаштирилган (жойида). Тозалаш жараёнида мумкин бўлмаган ва энг қийин бўлган жойларга аҳамият бериш керак. Тозалаш жараёни қуйидаги холатларда олиб борилади: битта жихозда бир нечта дори воситаларини ишлаб чиқариш, битта дори воситасини лекин турли дўзаларда ва маълум вақт оралиғида битта сериядаги маҳсулотни чиқариш.
Тозалаш жараёнини текшириш учун намуналар олишнинг 4 хил усули мавжуд: тампон билан артиш, юзани ювиш (чайиш), эритувчи билан чайиш ва плацебо усулида олиш.
Тозалаш жараёнида қўлланиладиган аналитик усулларга хусусийлиги ва сезгирлиги (аниқлаш – LOD ва миқдорини аниқлаш – LOQ чегаралари), шунингдек уларни ишлатишдан аввал валидацияланганлиги (аттестациядан) каби талаблар қўйилган.
Аналитик усулнинг сезгирлиги қолдиқ учун мақбуллик (приемлемость) мезонидан паст бўлиши керак.
жадвал
Намуналарни тампон билан артиш усулда олиш
Афзаллиги
|
Камчилиги
|
Намунани эритади ва тўлиқ йўқотади
|
Намунани олиш вақтида тампон толалари қўшилиб қолиши мумкин
|
Катта юзалар учун ҳам қўлланилиши мумкин
|
Тампон материалининг тури эритиш коэффициенти ва хусусийлигини камайтириши мумкин
|
Аниқ юза учун, иқтисодий жиҳатдан қулай ва оддий
|
Намуна олиш техник сабабларга боғлиқ
|
Моддаларнинг қолдиғи, детергенлар ва микробиологик қолдиқларни аниқлаш мумкин
|
Катта жихозлардан ва уларнинг олиш қийин бўлган жойларидан намунани олиш қийинлиги
|
жадвал
Намуналарни юзани ювиш (чайиш) усулда олиш
Афзаллиги
|
Камчилиги
|
Намунани катта юзалардан олиш имконини беради
|
Аналитик таҳлил усулининг сезгирлигини камайтиради
|
Намуналарни олиш оддий ва қулай
|
Баъзида намуна хажми намунани қайси усулда олиш кераклигига таъсир этади, яъни намуна таркибидаги аниқланаётган контаминантнинг миқдори уни аниқланиш чеграсидан ҳам кичик бўлади, ва бунда намунани қуйилтириш керак ёки бошқа сезгир усул танлаш лозим
|
Зарар етказмасдан намуна олинади
|
Намуналарни олиш юзасини аниқлаш керак, чунки улар хисоблаш натижаларига ва мезонларга таъсир этади
|
Моддаларнинг қолдиғи, детергенлар ва микробиологик қолдиқларни аниқлаш мумкин
|
Намуналарни олиш методологиясини ишлаб чиқиш керак, сабаби улар натижаларга таъсир этади
|
Намуна олиш техник сабабларга унчалик боғлиқ эмас
|
Қолдиқлар жихознинг барча жойларида текис тарқалмаган бўлиши мумкин
|
Намуналарни хохлаган жойдан олиш имкони бор
|
Қолдиқ қолган жойни аниқлаш имкони йўқ
|
Намунани эритади ва тўлиқ йўқотади
On line монитрингига улаб ишласа бўлади
|
Барча контаминантлар сувда яхши эрийди деб тахмин қилинади
|
3-матн
Бошланғич материаллар
Бошланғич материал 2 хил бўлади: фаол фармацевтик субстанция (ФФС) (терапевтик хусусиятни белгиловчи дори воситасининг асоси) ва ёрдамчи модда (шакар, крахмал, инъекция учун сув ва б.).
Сифатли ФФС ни ишлаб чиқариш учун ICH Q7 тавсияномаси ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг технологияси GMP нинг қоидаларига мос келиши керак. АҚШ да ёрдамчи моддаларни ишлаб чиқариш учун фармакопея мақоласи ишлаб чиқилган – USP (1078) (“Goоd manufacturing practice for bulc pharmaceutical excipients”).
Ёрдамчи модда - ФФС га тегишли бўлмаган, аммо дори воситаси таркибига кирган ва ҳавфсизлиги (жумладан биологик) маълум усуллар билан текширилган моддалардир. Ёрдамчи моддалар қуйидаги холатларда ишлатилади:
маҳсулотни ҳимоялаш, хажмини белгилаш, турғунлиги ва биологик самарадорлигини ошириш учун;
маҳсулотни аниқлашни осонлаштириш учун;
бошқа самадорликни ошириш, ҳавфсизликни таъминлаш, фойдаланишга қулайлик ва бузилишини олдини олиш учун.
Улардан яна стабилизаторлар, консервантлар, эритувчилар ва б.сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Ёрдамчи моддалар деярли барча дори воситаларининг (таблетка, капсула, юмшоқ дорилар ва б.) таркибига кирган бўлиб, уларнинг сифати ёрдамчи модданинг сифатига бевосита боғлиқ (заррачалар катталиги, фракцион таркиби ва б.). Ёрдамчи моддалар сифати уларга қўйилган талабларга мос келиши керак, бу вазифа уни ишлаб чиқариётган корхона зиммасидадир. Ёрдамчи моддалар турғунлигини текшириш эса тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчининг бўйнидадир.
Қадоқлов (ўраш учун мўлжалланган) материаллари бевосита дори воситаси билан контактда бўлади. Шунинг учун улар ҳам худди бошланғич материллари киби сифатли бўлиши керак.
Европа фармакопеяси талаби бўйича қадоқлов материаллари (контейнер - container) унинг ичидаги маҳсулотга таъсир кўрсатмаслиги керак.
Корхонага кириб келаётган хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, материаллар кириш назоратидан ўтказилади. Бу назоратнинг мақсади ишлаб чиқаришга сифатсиз ёки талабга жавоб бермайдиган маҳсулотларни кириб келишини олдини олишдан иборат.
Хом – ашёга субстанция, доривор ўсимлик, ярим тайёр маҳсулот киради, материалларга эса ёрдамчи ва тайёр маҳсулотларни ўраш учун мўлжалланган материаллар (бирламчи материаллар –дори моддаси билан бевосита таъсирлашадиган: ампула, банкалар, қопқоқлар, тублар, блистерлар; иккиламчи материаллар - картонлар, полимер, пленкалар, фольга ва б.) киради.
Европа фармакопеясида қуйидаги бирламчи қадоқлов материалларига талаблар (фойдаланиш сони, тиниқлиги, абсорбциялаш хоссаси, физика-кимёвий параметрлари ва назорат усуллари каби) келтирилган:
шишадан тайёрланган матеиаллар (флакон, бутилка, ампула ва б.);
пластикдан тайёрланган матеиаллар;
стерил пластикдан тайёрланган контейнерлар (инсон қони учун мўлжалланган);
стерил бир маротаба ишлатиладиган шприцлар;
стерил бир маротаба ишлатиладиган пластик шприцлар;
идишларни ёпиш учун мўлжалланган резина қопқоқлар ва б.
Шишадан тайёрланган матеиаллар бошқа талаблардан ташқари (ташқи назорат: шишанинг бутунлиги, идиш тагининг нотекислиги, бўйнидаги чизиғи), яна гидролитик турғунлик ва мышякга (сувли эритмалар учун мўлжалланган контейнерлар) текширилади. Гидролитик турғунлик материаллардан ажралиб чиқаётган ишқорларни титрлаш ёрдамида аниқланади.
Пластикдан (полиэтилен (қўшимчали ва қўшимчасиз), полипропилен, поливинилхлорид ва б.) тайёрланган матеиаллар эса маҳсулотнинг контеёнер юзасида абсорбцияланмаслиги, буғланувчи моддаларнинг ҳосил бўлмаслиги, керак бўлганда стериллашга чидамли бўлиши ва б. каби талабларга синовлардан ўтказилади. Ушбу кўрсаткичларни текширишда турли хил физик-кимёвий (рН ни аниқлаш, ёруғлик ва б. таъсирида пайдо бўлувчи ўзгаришлар) ва биологик усуллардан фойдаланилади.
Ёрдамчи материалларни ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида назорат олиб борилиши шарт: ишлатилаётган асбоблар, технологияси, технологик материаллари, ички назорат ўтказишнинг зарурлиги ва унинг таркиби, аниқлаш усуллари, назорат – ўлчов асбоблари. Ёрдамчи материаллар дунёнинг бирорта мамлакатида рўйхатдан ўтказилмайди, уларнинг сифати миллий фармакопеяларда келтирилган талаблар асосида баҳоланади (кириш назоратидан ўтказилади).
Назорат саволлари
1. Инновацион фаолияти деганда нимани тушунасиз?
2. Ўқитувчининг инновацион фаолиятни шакллантириш шартлари.
3. Креативлик нима?
4. Объектлар моҳиятини изоҳлаш.
5. Контаминаяция нима?
6. Тозаликни баҳолаш усуллари
7. Ёрдамчи моддалар
8. Қадоқлов воситалари
Фойдаланган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Use of Simulation in Pharmacy School Curricula, Health Workforce of Australia.https://www.hwa.gov.au/resources/publications. Accessed March 15, 2014.
4-Амалий машғулот: Фармацевтика фанларини ўзлаштиришда модулли ўқитиш технологияси.
Ишдан мақсад: Фармацевтика фанларини ўзлаштиришда модулли ўқитиш технологияси ривожлантириш
Масаланинг қўйилиши: Фармацевтика фанларини ўзлаштиришда модулли ўқитиш технологиясини қўллашни ўрганиш.
Ишни бажариш учун намуна
Модулли ўқитишнинг мохияти
«Модулли ўқитиш» термини халқаро тушунча - модул билан боғлиқ бўлиб («модул», лат. modulus), унинг битта маъноси фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган ахборот блоки сифатида тушунилади.
Модул – бу фаннинг фундаментал тушунчасини такдим этади: муайян жараёни ёки қонуни, бўлими, муайян катта мавзуси, ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳидир.
Модул – бу фаннинг бир ёки бир неча тушунчаларни ўзлаштиришга йўналтирилган, ишлаб чиқилган тамойиллар асосида шаклланган мантиқан тугалланган ўқув материалидир.
Модул ўқув жараёнини ташкил этиш шакли бўлиб, бунда ўқитиш ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги – модулларни босқичма-босқич ўзлаштиришга асосланади
Мақсадли йўналишлар
Таъриф
Концептуал асослар
|