• VI.МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ
  • VII. ГЛОССАРИЙ
  • Biotexnologiya




    Download 6,76 Mb.
    bet7/8
    Sana31.12.2019
    Hajmi6,76 Mb.
    #6938
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Тимол ............................................ 0,015

    Эвкалипт мойи .............................. 0,015

    Ялпиз мойи..................................... 0,015

    Этанол............................................. 1,8

    Глицерин ........................................ 2,1

    Твин-80............................................ 0,9

    Тозаланган сув................................ до 30,0

    Азот ................................................. 0,3-0,42

    Баъзи намуналарда норсульфазол ва стрептоцид ташқи кўриниши бўйича МҲ талабига жавоб бермади (кукунлар сариқ рангда бўлиб намлиги юқори эди). Уларнинг сақланиши ва хусусиятлари билан боғлиқ холда ўзгариш сабабларини аниқланг ва тушунтиринг. Сифатсиз дори воситалари билан юзага келадиган конфликтли вазиятларни таҳлил этинг, ечимини топинг ва вазиятдан чиқиб кетинг.



    Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:

    1. Норсульфазол сифатини баҳоланг.

    2. Таъсир этувчи моддаларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганинг

    3. Таъсир этувчи моддаларнингкимёвий формулаларини ёзинг

    4.Таъсир этувчи моддаларнинг миқдорини аниқланг
    2-Кейс. Дорихонага қуйидаги рецепт бўйича микстура келиб тушди:

    Rp.:Infusirhizomatis cum radicibusValerianae ex…..10,0

    Infusi foliorum Menthae piperite ex………4,0-200 ml

    Coffeini Natrii benzoatis..................................... ………...0,4

    Natrii bromidi...................................................... ………...3,0

    Magnesii sulfatis..................................................………...0,8

    Мазкур дори турини таҳлил қилиш усулларини танланг.
    Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:


    1. Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабаблар ва ҳал этиш йўлларини жадвал асосида изоҳланг (индивидуал ва кичик гуруҳда).

    Муаммо тури

    Келиб чиқиш сабаблари

    Ҳал этиш йўллари











    3-Кейс. Фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасининг сифатни таъминлаш бўлмига таблетка олиш учун бир неча сериядаги субстанция келиб тушди.

    Унинг физик кимёвий хусусиятларини ўрганиб, таҳлил усулларини келтиринг.



    Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:

    1. Дори моддаларнинг сифатини баҳоланг.

    2. Дори моддаларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганинг

    3. Дори моддаларнинг кимёвий формулаларини ёзинг

    4. Дори моддаларнинг миқдорини аниқланг
    Кейс ечими учун таклиф этилган ғоялар тақдимоти учун чизма намунаси

    Муаммо (асосий ва кичик муаммолар)

    Ечим

    Натижа










    4- Кейс: Замонавий педагогик атамалар топшириқ. Тингловчилар кейс билан танишадилар ва пастда кўрсатилган жадвал асосида унинг ечимини топадилар.
    “Фармакогнизия” кафедрасида “Замонавий педагогик атамалар” мавзусига бағишланган семинар -тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда Ҳозирги вақтда таълим жараёнида қўлланилаётган “методика”, “технология”, “интерфаол метод”, “стратегия”, “график органайзерлар” каби атамалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар-тренингда педагогик технологиялар соҳасига доир қатор изланишлар олиб борган мутахассис олимлар таклиф этилди.

    Модератор биринчи бўлиб сўз навбатини “методика” ва “технология” тушунчалари моҳиятини аниқлаштириб бериш учун педагогика фанлари доктори, профессор Ф.Ф.Урмановага берди. У ўз нутқида “Методика – қатъий кетма-кетликка (алгоритмик характерга), илгари ўрнатилган режа (қоида), тизимга аниқ риоя қилиш бўлиб, бирор бир ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси”ни, “технология - бу режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи”ни ифода этади, деган умумий фикрни берди. Шундан сўнг, “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А.Жабборов Ф.Ф.Урмановага шундай савол билан мурожаат этди: “Домла, кечирасиз, сизнингча, методика ва технологиянинг бир-биридан фарқи нимада?”. Ф.Ф.Урманова қисқа қилиб “Методика ўргатади, технология фаоллаштиради” деган жавобни берди. А.Жабборов жавобни тушунмасдан ҳайрон бўлиб, индамай қўйди. Олим унга “Нега сиз жавобдан қониқмадингизми?” савол назари билан қаради, М.Алиева эса индамади. Кафедра ўқитувчиси Г.Йўлдошева А.Жабборовга “Нимага тушунмайсиз, домла айтмоқчиларки, ўқитиш методикаси талабаларни фаоллаштира олмайди, технология эса таълим олувчини фаоллаштириб, ўйин асосида машғулотларни қизиқарли ўтишини таъминлайди” деб тушунтирган бўлди.

    Ф.Ф.Урманова ўз чиқишини якунлагач, модератор сўзни педагогика фанлари доктори, профессор ДИ.Илесовга берди ва “замонавий педагогик технологиялар” ҳақида маълумот беришни сўради. Д.Илесов бугунги кунда кўплаб замонавий педагогик технологиялар мавжудлиги, уларга Ақлий ҳужум, Б-Б-Б, каскад, пинборд, кластер, зигзаг, тармоқлар, ўйинли технологиялар кабилар борлигини айтиб, уларга қисқа-қисқа изоҳ берди. Д.Илесов сўзини якунлагач, доцент В.Ганиев унга қуйидаги савол билан мурожаат этди: “Устоз, мени бир савол кўп вақтдан бери қизиқтиради: “Технология билан интерактив метод” тушунчаси бир нарсами? Ҳар доим уларни аралаштириб қўллайверамиз, шу тўғрими?”. Д.Илесов саволга қуйидагича жавоб берди: “Сиз манимча, саволни ман юқорида бир нечта технологияни санаб ўтганимдан келиб чиқиб беряпсиз. Уларни “технология” деб айтиш ҳам, “интерфаол методлар” деб номлаш ҳам мумкин” деган жавобни берди. Жавобни эшитгач, В.Ганиев “унда бирини қўллайверсак бўлмайдими?” деган савол назари билан қаради. Унга жавобан олима “Истаганигизни ишлатаверинг” деб жавоб берди. Шу билан Д.Илесов ҳам чиқишини якунлади.

    Сиз нима деб ўйлайсиз, семинар-тренинг олдига қўйилган мақсад тўлиқ амалга ошдими? Замонавий таълим-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳолда қўлланилаётган тушунчаларнинг моҳияти етарлича аниқлаштирилдими? Сиз мазкур тушунчаларни қандай изоҳлаган бўлар эдингиз? Семинар-тренингда қайси тушунча моҳиятига умуман эътибор қаратилмади? “Методика” ва “технология” тушунчаларини фарқлашга доир Ф.Ф.Урманова томонидан берилган жавобга сиз қандай муносабат билдирасиз? Д.Илесовнинг ўз нутқида Ақлий ҳужум, Б-Б-Б, каскад, пинборд кабиларни технология деб ишлатиши тўғрими? З.Зарипованинг “метод” ва “технология” тушунчаларига нисбатан айтан фикрини қандай баҳолайсиз? График органайзерларни “таълим воситаси”ми ёки “метод” сифатида талқин этиш мақсадга мувофиқми?

    Кейс ечими учун таклиф этилган ғоялар тақдимоти учун чизма намунаси

    Муаммо (асосий ва кичик муаммолар)

    Ечим

    Натижа










    5-Кейс. Касбий таълим методикаси бўйича яратилган адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатдики, уларда “таълим жараёни” тушунчасининг моҳияти турлича ёритилган.

    Таълим жараёни – бу:

    1. Талабаларга билимларни бериб, уларда кўникма, малакаларни бериш орқали у ёки бу даражада уларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш (ўқитиш)га қаратилган фаолият.

    2.Талабалар томонидан БКМнинг ўзлаштирилиши (ўқиши)ни таъминловчи жараёнини бошқаришга йўналтирилган ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти (чунки ўқитиш ва ўқитиш – таълимнинг ўзаро алоқадор ва ўзаро шартланган томонларидир).

    3.Ўқитувчининг талабалар томонидан БКМни онгли ва пухта ўзлаштирилишига йўналтирилиб, бу жараёнда билимларнинг мустаҳкамланиши, ақлий ва жисмоний меҳнат маданияти элементларини ўзлаштириш, дунёқарашни бойитиш ва талабалар хулқ-атворининг шаклланишини таъминловчи раҳбарлиги ва ҳаракатларининг изчиллиги.

    4.Талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигида БКМни ўзлаштириш, қобилиятларини ривожлантириш ва дунёқарашларини шакллантиришга қаратилган фаол билиш фаолияти.



    Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:

    1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.

    2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқланг.

    3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.

    4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.

    5. Ечимни баён этинг.

    иштирокида муҳокама қилинади.

    6-Кейс. Марказий Осиё давлатларида индивидуал таълим усулдан қадим даврларда унумли фойдаланганлар.

    Ушбу („Меъмор” романининг “Устоз ва шогирд” ) бобидан келтирилган парчада индивидул таълим олиш учун борган толибнинг синовдан ўтганлиги ҳақида ҳикоят қилинган. Зулфиқор синовдан қандай ўтди.

    Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар: „Меъмор” романининг “Устоз ва шогирд” бобидан келтирилган парча .

    Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:

    1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.

    2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқланг.

    3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.

    4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.

    5. Ечимни баён этинг.



    7-Кейс. Касбий таълим методикаси дарсида ўқитувчи талабаларга: “Ўртоғингдан кўчирма!”, “Ўзинг ёз, бировларнинг дафтарига қарама!”, “Оббо, кўчирадиган одамингни ҳам топибсанми-а! Унинг ўзи хатто кўчириб олишни ҳам қойиллата олмайди-ю!” сингари заҳарханда сўзлар билан бир неча бор қаттиқ танбеҳ берди.

    Бошқа синфда эса ўқитувчи дарсига йўл-йўлакай, албатта, аммо таъсирли қилиб: “Талабалар бир-бирингиздан беркитманглар, бу яхши эмас, ҳеч ким сизлардан кўчираётгани йўқ!”, - деди.

    Талабаларга тавсия этиладиган материал:“Педагогик талаб” ва унинг моҳиятини ёритишга оид материаллар.

    Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:

    1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.

    2. Манбалар асосида муаммонинг ечимини топинг.

    3.Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.

    4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга ҳаракат қилинг.

    5. Ечимни баён этинг.



    Амалий топшириқлар


    1. Субстанциияларнинг фармакопея мақоласи бўйича сифатини баҳоланг.

    2. Наъматак меваларини вақтинча фармакопея мақолалари асосида сифатини назорат қилинг.

    3. Фармацевтика фанини ташкил қилиш фанидан “фармацевтика фаолиятини лицензиялаш” мавзуси бўйича ФСМУ усулини қўлланг.

    4. Фармацевтика фанини ташкил қилиш фанидан “фармацевтик ташкилотлар назорати” мавзуси бўйича “Инсерт” усулини қўлланг.

    5. Фармакогнозия фанидан “Алкалоид сақловчи доривор ўсимликлар таҳлили” мавзусида “кластер” усулини қўлланг

    6. Фармакогнозия фанидан “Флавонидлар сақловчи доривор ўсимликлар таҳлили” мавзусида “Блиц-сўров” усулини қўлланг

    7. Фармацевтик кимё фанидан “Гетероциклик бирикмалар таҳлили” мавзусида “муаммоли вазият” усулини қўлланг

    8. Токсикологик кимё фанидан “Наркотиклар таҳлили” маърузалар жараёнида “ақлий хужум” усулидан фойдаланиб талабаларнинг билимини баҳоланг



    VI.МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ


    Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

    Тингловчиларнинг мустақил иши ўрганилаётган мавзу юзасидан маълумотларни ахборот технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланган холда йиғиш, олинган маълумотларни мустақил равишда ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва амалиётда қўллай олишдан иборат бўлиб, унинг шакллари турли кўринишда бўлиши мумкин. Мустақил ишга мўлжалланган мавзулар қуйида келтириритилган.

    Тингловчиларнинг мустақил ишига шунингдек, битирув малакавий ишларини бажарилиши борасида олиб борадиган фаолияти ҳам киради.

    Мустақил ишни бажариш натижалари баҳоланади. Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар тингловчиларнинг машғулотларда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради.


    Мустақил таълим мавзулари

    1. Фармацевтика фанларини ўқитишда педагогик технологияларнинг ўрни



    2. Фармацевтика фанларини ўқитишда педагогнинг инновацион фаолияти

    1. Фармацевтика фанларини ўқитишда лойиҳалаш услубини тадбиқ этиш

    2. Фармацевтика фанларини ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш.

    3. Фармацевтика фанларини ўқитишда интерфаол таълим услубини тадбиқ этиш

    4. Фармацевтика фанларини ўқитишда амалий ўйин услубидан фойдаланиш

    5. Фармацевтика фанларини ўқитишда аxбoрoт теxнoлoгиялaрини қўллаш

    6. Фармацевтика фанларини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш

    7. Фармацевтика фанларини ўқитишда мультимедиа тақдимотларини яратишнинг методик асослари

    8. Фармацевтика фанларини ўқитишда электрон дарсликлар яратишнинг методик асослари

    9. Фармацевтика фанлардан электрoн ўқув-метoдик мaжмуaси, унинг тузилмaси вa тaркиби.

    10. Фармацевтика фанларини ўқитишда чет эл тажрибасини ўрганиш ва тадбиқ этиш

    11. Фармацевтика фанларини ўқитишда интернет тармоғидан фойдаланиш

    12. Фармацевтика фанларини ўқитишда маъруза, амалий машғулотларини ташкил этишнинг методик асослари

    13. Фармацевтика фанларини ўқитишда тингловчилар билимини аниқлаш ва баҳолаш мезонлари

    14. Фармацевтика фанлари бўйича кейс стадия усулининг қўлланилиши

    15. Ўқув машғулотини технология жиҳатдан лойиҳалаш.

    16. Масофавий таълим технологиялари

    17. Ўйин технологиялари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари

    18. Таълимни ривожланишида педагогнинг аҳамияти, психологик мулоқот ва унинг турлари

    19. Бошқарувда илоғор педагогик технологияларни қўллаш муаммолари.

    20. Хусусий фанларни ўқитишнинг ўзига хос муаммолари.

    21. Педагогик технология тушунчаси, унинг таърифлари ва мазмун моҳияти.

    22. Педагогик технология турлари ва унинг методикадан фарқлари ҳақида.

    23. Инновацион технологиялар-таълим самарадорлигининг омили сифатида.

    24. Турли педагогик технологиялар бўйича дарс ишланмаларини тайёрлаш.

    25. Педагогик технологияларни қўллаш жараёнида ишлатиладиган кўргазмали ва тарқатма материалларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар.


    VII.ГЛОССАРИЙ




    Термин

    Ўзбек тилидаги шарҳи

    Инглиз тилидаги шарҳи

    3D виртуал муҳит

    Бу онлайн 3D муҳит бўлиб, унда фойдаланувчилар ўзаро ёки атроф муҳит билан мулоқотга қиришиши учун персонаж ёки аватарларни назорат қилишади.

    3D virtual worldAn online 3D environment in which users control a character or avatar to interact with each other and with the surrounding environment.

    Академик амалиёт

    олийтаълим соҳасидаги академик ходимлар (кадрлар)нинг жамоавий маъсулятлари, айнан (хусусан) фан, махсус тадқиқот/стипендия фани, академик бошқарув фаолиятларини таълим бериш, ўқитиш (ўргатиш) ва умумлаштириш (ахборот бериш) учун ва, баъзилар учун, хизмат талаблари учун маъсулятларини акс эттириш (ифодалаш) учун ишлатиладиган атама.

    Academic practiceA term used to describe the collective responsibilities of academic staff in higher education, namely those for teaching, learning and communicating the subject, discipline-specific research/scholarship, academic management activities and, for some, service requirements.


    Йўл очиб (имконият) берувчи курс

    ноанъанавий шахслар, одатда кексалар, талабалар, учун олий таълимга йўл очиб берувчи квалификация

    Access course A qualification for non-traditional, usually mature, students, as a route into higher education.

    Аккредитация

    талаб этиладиган (зарурий) стандартларга жавоб беради(ган) деб сертификатлаштирилган (масалан, аккредитациядан ўтган дастур муайян стандартлар ёки мезонларга жавоб берувчи сифатида ташқи (ваколатли) орган томонидан тасдиқланган дастурдир.

    Accreditation Certified as meeting required standards (e.g. an accredited programme is one that has been approved by an external body as meeting certain standards or criteria). Achieving approach to learning See strategic approach.

    Эришиш (ёки ютуқ) мотивацияси

    вазифа(масала) да ўзиб кетиш хохиши (масалан, вазифа(масала) қизиқиш уйғотмаган ҳолларда ҳам олий даражалар, юқори натижаларни қўлга киритиш) (шунингдек ташқи мотивация ва ички мотивацияга ҳам қаранг).

    Achievement motivation Adesire to succeed at a task (e.g. obtaining high grades, even when the task does not inspire interest) (see also extrinsic motivation, intrinsic motivation).

    Ташқи мотивация

    даражаларни қўлга киритган, ташқи мукофотлар билан тақдирланган талабаларга алоқадор бўлиб, у(талаба)ларнинг ўзгалар томонидан маъқулланиши ёки маъқулланмаслигини билдиради. (шунингдек эришиш (ёки ютуқ) мотивацияси ва ички мотивацияга ҳам қаранг

    Extrinsic motivationTypifies students who are concerned with the grades they achieve, external rewards, and whether they will gain approval from others (see also achievement motivation, intrinsic motivation).

    Ички мотивация

    муаммолар, мураккаб вазифа ва масалаларни ҳал қилишни хуш кўрадиган, фанни ўзлаштиришни ҳохлайдиган, қизиқувчан ва ўрганишни ҳохлайдиган талабаларни билдиради. (шунингдек эришиш (ёки ютуқ) мотивацияси ва ташқи мотивацияга ҳам қаранг).

    Intrinsic motivationTypifies students who enjoy a challenge, want to master a subject, are curious and want to learn (see also achievement motivation, extrinsic motivation).

    Таълимга муайян мақсадга эришиш жиҳатидан ёндашиш

    Стратегик ёндашувга қаранг

    Achieving approach to learning. See strategic approach.

    Таълимга стратегик ёндашув

    қўйилган вазифа эҳтиёжларига қараб ўз ўқиш услубини мослаштириб оладиган талабаларни билдиради. Бунда кўзланган мақсад вазифанинг реал мақсадига нисбатан ташқи ҳисобланади, чунки у улар ўқишда юқори натижаларни кўрсатаётганлиги учун эмас, балки ўзлари учун юқори баҳоларни олишга йўналтирилган. У шунингдектаълимга муайян мақсадга эришиш жиҳатидан ёндашиш номи билан ҳам маълум.

    Strategic approach to learning Typifies students who adapt their learning style to meet the needs of the set task. Intention is external to the real purpose of the task, as it focuses on achieving high marks for their own sake, not because they indicate high levels of learning. Also known as the achieving approach.

    Ҳатти-ҳаракатни ўрганиш

    Реал лойихалар билан гурухлар ёрдамида таълим олиш харакати

    Action learningAn approach to learning involving individuals working on real projects with the support of a group (set) which meets regularly to help members reflect on their experience and to plan next actions.

    Ҳатти-ҳаракатни тадқиқ этиш

    Ўз амалиёти асосида тадқиқотлар ўтказиш


    Action research Researching one’s own practice in a cyclical manner. See Chapter 28, Case study 1.

    Фаол ўрганиш

    Ўқув жараёнини изчил ўрганиш


    Active learning A process of engaging with the learning task at both the cognitive and affective level.

    Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури

    – кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишдир, яъни, Республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамият қуриш йўлидан изчил илгарилаб бориш; мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти, асосан хом ашё йўналишидан рақобат-бардош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, давлат ижти-моий сиёсатида шахс ман-фаати ва таълим устивор-лигини қарор топтириш, миллий ўзликни англаш-нинг ўсиб бориши, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқи-мизнинг интеллектуал ме-росига ҳурмат уйғотиш, республиканинг жаҳондиги мавқеи ва обрў-эътиборини мустаҳкамланиб боришиги эришиш.

    National training programm - to make a radical reform of the system of training, the democratic state of the Republic and the steady progress towards the construction of a just civil society; the implementation of fundamental changes in the economy of the country, the national economy, particularly in the direction of raw materials through the path of production of competitive products, the establishment of the rule of the benefit of the state social policy and education, the rich ethnic, cultural and historical tradition and heritage of the attention of the authority and position of respect in the world to go from strength to strength.

    Кадрлар тайёрлаш­нинг миллий модели

    Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти таълим соҳасидаги хизматланинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи.

    Давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафолатлари.

    Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.

    Фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи

    Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, тайёргарлик сифати ва нисбатан қўйиладиганталабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техник жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.



    National training model - its main components are as follows;

    Person - The training system subjects and objects in the field of consumers and implementation of their services.
    The state and society - education and training system regulating the activities to monitor and guarantee the preparation and adoption

    Continuous education - training base of qualified competitive staff, include all types of education, state educational standards, as well as the structure of the system retraining.


    Science - training and development of highly qualified specialists using modern educational and information technologies.
    Production- The need for personnel as well as quality of training and basic requirements of the customer in terms of financial, logistical training system participants.


    Таълим технологиялари

    - бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида талаба(талаба)ларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларни интенсив шакллантириш жараёнидир.

    Educational Technology - this trainer, education of students affect their particular circumstances, and it will act as a pre-defined intensive process of formation.


    Технология

    – юнонча “теҳне”, яъни “маҳорат”, “санъат” ва “логос” – “фан”, деган сўзлардан олинган. Унинг ёрдамида манбаларда сифат ўзгаришлар рўй беради. Технология - бирор ишда, маҳоратда, жараёнда, санъатда қўлла­нила­ди­ган йўллар, услублар тўпламидир (талқинли луғат).

    Technology - is the Greek word "technical," that is the "master" and "Logos" - "science". Changes as sources. Research, technology, skills and techniques used in the process, a set of methods.


    Технологияни ўрганиш

    ахборотларни ўзлаштириш-да объект ҳақидаги умумий маълумотларни бир тизим-га келтириб ахборотга айлантириб олгандан кейин ахборотлар орасидаги ўзаро алоқадорлик қонуниятла-рини очиш жараёни. Ана шу қонуниятлар ахборот-лар йиғиш, тизимлаш, қайта ишлаш ва узатиш каби босқичларни босиб ўтишга тўғри келади ва улар орқали режалашти-рилган натижаларга эриши-лади. Бу жараён ахборот-ларни ўзлаштиришнинг технологик босқичи дейи-лади.

    Асосий тушунчалар: Инновация, хусусий янги-лик, диагностика, қолип-лаштириш, ўқитувчнинг инновацион фаолияти, аксиология, акмиология, креативлик, рефлексия.



    Learning technology - general information about the development of the information object after receiving information brought into the process and interconnection of between informational laws.

    Basic concepts: innovation in the private diagnostics, innovation educational activities, axiology, acmiology, creativity, reflection.

    Инновация

    янгиланишни, ўзгаришни амалга жорий этиш жараё-ни ва фаолияти. (инглизча инновацион – киритилган янгилик, ихтиро).

    Илмий техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, техно-логия, бошқарув ва меҳ-натни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалари ва доираларида қўлланишини акс эттиради



    Innovation- Updating.

    Change in process of activity.



    Updating оn the basis of scientific and technical achievements and advanced experience in the field of engineering, technology, management, news, as well as their different reflection.

    Концепция

    мақсадга этишишнинг хомаки режаси мазкур соҳада мавжуд қонуниятлар билан асослаб берилган босқич концепция ёки илмий асосланган тахмин дейилади.

    Concept - the purpose of drawing up the plan with the current legislation in this area is the concept stage

    Ихтиро қилиш

    - яъни янгилик яратиш

    Invent - the creation of innovation

    Ихтиро

    – янгича ғоя, техник эчим бўлиб, амалиётда техника-нинг исталган соҳасидаги муайян муаммони ҳал қилиш имконини берувчи ижодий фаолият маҳсули.

    Invention - new ideas and technical solutions, creative product that allows to solve the specific problem.



    Download 6,76 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 6,76 Mb.