Модулли ўқитиш тамойиллари
Фаолиятлик тамойили – модулларни фан бўйича ёки тизимли фаолият ёндашув асосида тузиш
Модуллилик тамойили – модулли дастурларнинг ўзгарувчанлиги ва мосланувчанлиги таъминланади.
Тизимли квантлаш тамойили – модул материалини тизимлашни талаб қилади
Мотивация (қизиқиш уйғотиш) тамойили - талабанинг ўқув-билим олиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат бўлади
Тенглилик тамойил – педагог ва талабанинг ўзаро муносабатидаги тенгликни белгилайди
Муаммолик тамойили – муаммоли вазиятлар яратиш ва машғулотларни амалий йўналтирилганлиги орқали таъминланади
Когнитив-визуаллик (кўз билан кузатиладиган) тамойили – ўқитишдаги кўргазмалар нафақат сурат вазифасини, шу билан бирга когнитив вазифаси ҳам бажариши керак.
Хатоликларга таяниш тамойили – ўқитиш жараёнида хатоликларни излаш учун вазиятлар яратилади
Ўқув вақтини тежаш тамойили –ўқув вақти заҳираси яратилади.
Технологик тамойил –ўқитишнинг режалаштирилган натижаларига эришиш кафолатланади.
Узвийлик тамойили – ўқув режадаги соатлар мослиги таъминланади.
Модулли ўқитишнинг блок-схемаси
Назорат саволлари
Модул ўқитиш тамоиллари.
Модул ўқитишнинг мохияти
Модул ўқув жараёнини ташкил этиш шакли
Модулли ўқитиш технологияси
Модулларни босқичма-босқич ўзлаштириш
Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияси
Фойдаланган адабиётлар
Navikienė Živilė. Modular Training In Vet System: Concept, Principles, Features 2014-07-31. ISBN-13: 978-3-659-58022-2. LAP LAMBERT Academic Publishing
Исянов Р.Г. Кластерный подход в формировании модульной компетентности преподавателей высших образовательных учреждений. − Ташкент: ТГПУ, 2014. − 69 с.
5-Амалий машғулот: Фармацевтика фанларини уқитишда муаммоли вазият усули.
Ишдан мақсад: Муаммоли таълим мохияти, муаммоли вазият. Муаммоли таълим шартлари ва асосий методларини ўрганиш.
Масаланинг қўйилиши: Фармацевтика сохасидаги муаммоли вазиятларни ўрганиш мисолида муаммоли ўқитиш технологиясини қўллаш.
Ишни бажариш учун намуна
Муаммоли ўқитиш технологияси
Муаммоли ўқитиш америкалик файласуф, психолог ва педагог Дж.Дьюннинг назарий қоидаларига асосланади ва XX асрнинг 20-30-йилларида тарқала бошлади. Дж.Дьюн ўқитиш учун қуйидагиларни асос қилиб белгилади: ижтимоий, конструкциялаш, бадиий ифодалаш, илмий-тадқиқий. Бу асосларни амалга ошириш учун қуйидагилар тавсия этилади: сўз, санъат асарлари, техник қурилмалар, ўйинлар ва меҳнат.
Бугунги кунда, муаммоли ўқитиш деганда машғулотларда педагог томонидан яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга, малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларга тааллуқли, чунки бу ерда шахс субъект сифатида қаралади, муаммоли вазиятларнинг мақсади - педагогик жараёнда ўзига хос қизиқиш уйғотишдир.
Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг энг табиий самарали усулидир, чунки илмий билимлар мантиқи ўзида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш этади.
Муаммоли вазиятлар киритилиб, анъанавий, баён этиш ўқув материалининг энг оптимал таркиби ҳисобланади. Педагог муаммоли вазият яратади, ўқувчини уни ечишга йўналтиради, ечимни излашни ташкил этади. Муаммоли ўқитишни бошқариш, педагогик маҳоратни талаб этади, чунки муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши индивидуал ҳолат бўлиб, табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган ёндашувни талаб этади.
«Муаммоли ўқитишнинг» блок-схемаси.
Муаммоли ўқитишнинг технологик схемаси
БКМ–билим, кўникма, малака
АФУ – ақлий фаолият усуллари
Муаммоли ўқитиш, ижодий жараёндан ностандарт илмий-ўқув масалаларни ностандарт усуллар билан ечишни тақазо этади. Талабаларга машқ учун бериладиган масалалар, олинган билимларни мустаҳкамлаш ва малакалар ҳосил қилиш учун хизмат қилса, муаммоли масалалар эса фақат янги ечимлар излашга қаратилади.
Назорат саволлари
Муаммоли таълим технологияларининг ўқитишдаги аҳамияти.
Муаммоли таълим турлари
Муаммоли вазият методи
Муаммоли таълим технологияларининг қандай имкониятларга эга?
Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш неча босқичда кечади?
Муаммоли вазиятнинг турлари
Муаммоли вазифаларни ташкил қилиш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.:Молия, 2012.- 199 б.
3. Ахмадалиев С.Й. Касбий йўналтирилган муаммоли
ўқитиш технологияси. "Таълим технологиялари" журнали.2016 й.№1.
|