1-мавзу:Таълим технологияларининг фармацевтик фанларни ўқитишдаги ўрни.
Режа:
Таълим технологиялари тўғрисида тушунча
Таълимда инновация тушунчаси
Фармацевтик фанларни ўқитишда педагогик технологияларнинг ўрни
Таянч иборалар: таълим технологияси, педагогик технология, ўқитиш методикаси, мотивация.
1.1. Таълим технологиялари тўғрисида тушунча
Таълим технологиялари ғояси янгилик эмас. Бундан 400 йил аввал чех педагоги Ян Амос Коменский таълимни технологиялаштириш ғоясини илгари сурган. У таълимни “техникавий” қилишга ундаган, яъни ҳамма нарса, нимага ўқитилса, муваффақиятга эга бўлсин. Натижага олиб келувчи, ўқув жараёнини, у “дидактик машина” деб атаган.
Бундай дидактик машина учун: аниқ қўйилган мақсадлар; бу мақсадларга эришиш учун, аниқ мослаштирилган воситалар; бу воситалар билан қандай фойдаланиш учун, аниқ қоидаларни топиш муҳимлигини ёзган.
Таълим назарияси ва амалиётида ўқув жараёнига технологик хусусиятни бериш учун 50-йилларда биринчи уринишлар қилиб кўрилган. Улар ўз ифодасини анъанавий ўқитиш учун мажмуали техник воситаларни яратишда топган.
Ҳозирги вақтда педагогик технология «ўқитишнинг техник воситалари ёки компьютерлардан фойдаланиш соҳасидаги тадқиқотлардек қаралмайди, балки бу таълим самарадорлигини оширувчи омилларни таҳлил қилиш, ишлаб чиқиш ҳамда усул ва материалларни қўллаш, шунингдек қўлланилаётган усулларни баҳолаш йўли орқали таълим жараёнининг асослари ва уни мақбуллаштириш йўлларини ишлаб чиқишни аниқлаш мақсадидаги тадқиқотдир» .
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб замонавий таълим тенденциялари амал қилинмоқда: 1
Таълимда фундаментализм;
Таълимни амалиётга яқинлаштириш;
Таълимнинг асосий вазифаси – талабанинг ўз-ўзини англаши ва ўз билимларини намоён қилиши учун шароит яратиш;
Табият қонунларига риоя қилиш;
Яхши натижаларга ориентация қилиш;
Шахсга йўналтирилган таълим;
Соғлиққа зарар етказмайдиган таълим;
Таълим олувчига педагог томонидан мадад
Методология деб, ҳар қандай фаолиятни (бизнинг мисолда таълим жараёнининг лойиҳасини тузиш ва ундан амалда фойдаланиш) амалга оширишда фаолият юритувчи учун йўлчи юлдуз, яъни унинг фаолиятига тамойил бўлиб хизмат қилувчи, фаолият якунида эришиладиган мақсад кўрсаткичлари билан фалсафанинг энг умумий ва мазкур фаолиятнинг хусусий қонунлар системасига айтилади. Буни яна, шу фаолиятнинг фалсафий асоси ҳам дейилади.
Методика - мақсадга эришиш жараёнида қўлланиладиган усул ва услубларни қўллаш йўриқномаси.
Усул – Мақсадга етишишда қўлланиладиган таълимий тадбирлар ёки ўқув жараёнини амалга оширишда қўлланиладиган услублар система (мажмуи)си .
Услуб – таълимий ва тарбиявий мақсадларга эришишда, муайян тўсиқни енгиб ўтиш учун қўлланиладиган тадбир ва чоралар система (русчада уни педагогик “приём” дейилади).
Модул - таълим-тарбия жараёнидаги ўқув материалининг ҳажми, олдига қўйилган мақсади, билимларнинг мантиқий боғлиқлиги ва фикрнинг тугалланганлигидан келиб чиқиб, иерархия поғоналарга ажратилган бўлаклари.
Педагогик технология - бу муайян лойиҳа асосида ташкил этиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини система сифатида қараб, ушбу мақсаднинг натижаларини кафолатловчи таълим жараёнига технологик ёндошадиган таълимий тадбирдир.
Фанни ўқитиш услубиётидан фарқли технология:
“қандай ўқитиш керак?” деган саволга жавоб бермай, балки аҳамиятли қўшимча бўлган
“натижавий қандай ўқитиш ва ўқув жараёнини қандай қилиб энг мақбул ташкил этиш керак? деган саволга жавоб беради;
аниқ шароитлардан келиб чиққан ва маълум натижага йўналган, аниқ педагогик ғояга лойиҳаланади;
ўз натижаларини қайта ишлаб чиқариши билан фарқланади;
таълим олувчилар ва таълим берувчига йўналтирлган дарснинг услубий ишланмаларидан фарқли ўлароқ, таълим олишда уларнинг ўз фаолиятлари ҳисобига ютуқ таъминланишига йўналтирилади.
Шахсга янгича қараш қуйидагилардан иборат:
– таълим жараёнида шахс объект эмас, субъект ҳисобланилади;
– ҳар бир таҳсил олувчи қобилият эгаси, кўпчилик эса истеъдод эгаси ҳисобланилади;
– этник маънавий қадриятлар (сахийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, виждон ва бошқалар) шахснинг устувор хислатлари ҳисобланади.
Муносабатларни демократлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
– таҳсил олувчи ва таълим берувчи ҳуқуқлариниҳрмат қилиш;
– хатони тузатишга имкон бериш;
– ўз нуқтаи назарига эга бўлиш ҳуқуқи;
– таҳсил олувчи ва таълим берувчи муносабати зайли: таъқиқламаслик; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буюриш эмас, ташкил этиш; чегаралаш эмас, эркин танлаб олишга имкон бериш.
Бугунги кунда ДТС асосида шакллантирилган таълим жараёнини замонавий педагогик технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган педагогик усулларни учта тоифага ажратилмоқда. Бу тоифадаги усуллар ўқув предметлари ўқув машғулотларининг лойиҳаларини тузганда ва педагогик технологияни таълим жараёнига жорий қилинаётганда, билим соҳаларининг хусусиятидан келиб чиқиб, керакли жойларида ишлатилади. Буларга қуйидагилар киради:
Биринчи тоифадаги усуллар “Анъанавий усуллар” деб аталиб, тингловчи-ёшларга билимларни “етказиб бериш” тамойилига асосланадилар. Уларга: “Айтиб бериш”, “Кўрсатиб бериш”, “Намойиш”, “Маъруза тақдимоти”, “Савол-жавоб”, “Тўрт поғонали усули” кабилар. Иккинчи тоифадаги усуллар “Интерактив” усуллар деб номланиб, билим олувчиларни билим эгаллашларида “Фаоллаштириш” тамойилига суянади. Учинчи тоифадаги усуллар “Ноанъанавий усуллар” дейилиб, таълим – тарбия жараёнини “Жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш” тамойилидан келиб чиқади (Методик тавсиянинг 6-бетида кўрсатиб ўтилган). Бу уч тоифадаги усуллар тарихан таркиб топиб, вақт ўтиши билан бири-биридан такомиллашиб, ўз даврининг талабига жавоб берганлар. Юқорида акс этирилган усулларнинг, “Педагогик технологиядан” ташқарисини амалда қўллаётганда, ижобий томонлари билан бир қаторда камчиликлари ва ноқулай томонлари мавжудлиги ўқув жараёнида аниқланган.
"Педагогик технология" қуйидаги тамойиллардан келиб чиқади:
Биринчиси - таълим-тарбия жараёнини лойиҳалашда ва шу лойиҳа асосида ўқув машғулотини амалга оширишда замона илмининг объектив борлиққа энг илғор ёндашуви бўлган "Системали (мажмуи) ёндашув" тамойилига ҳамда унинг қонун ва қоидаларига доимо амал қилиш. Зеро, ўқитишнинг "Педагогик технология усули" юз фоиз "Системалар назарияси" асосида яратилган
Иккинчиси - таълим-тарбия жараёнини лойиҳалашда ва унинг асосида ўқув машғулотини олиб боришда дидактика (таълим назарияси)нинг барча принциплари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқиш. Бунинг учун, ўқув машғулоти лойиҳасини тузувчи ва тузилган лойиҳа асосида ўқув машғулотини олиб борувчилар дидактикани яхши билишлари ва ундан педагогик амалиётда фойдалана олишлари шарт.
Учинчиси - ўқув машғулотининг лойиҳасини тузганда, бу жараённинг ажралмас ва таркибий қисмлари бўлган - "Мақсад ва мақсадчалар", "Уларга ажратилган вақт", бериладиган билимлар ичидаги "Таянч тушунчалар", "Дарс тури ва типи", "Педагогик услублар", "Ахборот технологиялари" ва "Дидактик материаллар" деган элементларини ўзаро узвий, яъни функционал боғлиқликда бўлган яҳлитлик сифатида кўриш.
Тўртинчиси - ўқув жараёнини лойиҳалашда ва ундан амалиётда фойдаланишда тингловчилар эгаллашлари шарт бўлган билимларни, ўзлари мустақил равишда топишларига урғу бериш. Яъни, педагог муайян соатда тингловчилар эгаллашлари шарт бўлган билимларни уларга айтиб бера қолмай, бу билимларни улар фаол фикр юритиб ўзлари топишларига эришиши лозим.
Бешинчиси - Педагогик технология тамойиллари асосида тузилган лойиҳа бўйича ўқув машғулотини амалга оширишда, эгалланадиган билимларни тингловчилар англашлари, хотирасида сақлашлари ва амалиётда қўллай олишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга эришиш. (Амалиётда қўллаш деганда фақат муайян бир ишни бажариб беришни тушуниб қолмай, эгалланган билимларни айтиб бериш ҳамда амалда қўллаш деб тушунилади).
Олтинчиси - ҳар бир ўқув машғулоти якунида эришиладиган натижаларнинг феъллар шаклида бўлиши. Бунинг учун, ҳар бир ўқув машғулотининг якунида тингловчи эришиши шарт бўлган иш ҳаракатлар тизими аввалдан белгилаб қўйилади.
Еттинчиси - ўқув машғулотининг якунида, олдиндан шу машғулот учун аниқланган баҳолаш тур ва мезонлари асосида барча тингловчиларнинг билимларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш
Педагогик технологияни ва унинг таркибий кисми бўлган ўқув машғулотларини лойиҳалашда ва амалиётга қўллашда қуйидаги учта тоифадаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи тоифадаги усуллар “Анъанавий усуллар” аталиб, тингловчи-ёшларга билимларни “етказиб бериш” тамойилига асосланади. Уларга: ахборотли – рецептив ёки иллюстратив – тушунтириш; репродуктив; муаммоли баён; эвристик ёки ярим тадқиқот ва тадқиқот, “айтиб бериш”, “кўрсатиб бериш”, “намойиш”, “маъруза тақдимоти”, “савол-жавоб” ва бошқалар киради.
Иккинчи тоифадаги усуллар ноанъанавий ёки “Интерфаол усуллар” деб номланиб, билим олувчиларни билим эгаллашларида “фаолллаштириш” тамойилига суянади. Уларга“муаммоли дарс”, “фикрий ҳужум”, “ақлий ҳужум”, “кичик гуруҳлар билан ишлаш”, “давра суҳбати”, “кластер усули”, “Б.Б.Б.”,”6х6х6”, (“3х3”, “4х4”, ...), “бумеринг”, “қора қути”, “бешинчиси ортиқча”, “ишбоб ўйин”, “ролли ўйин”, “баҳс-мунўзара”, “қарама-қарши муносабат”, “заковатли зукко”, “зиг-заг”, “чарҳпалак”, “зинама-зина” ва бошқа кўпдан-кўп усуллар киради.
Учинчи тоифадаги усуллар “Илғор ёки Замонавий усуллар” дейилиб, таълим – тарбия жараёнини “жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш” тамойилидан келиб чиқилади. Уларга: “йўналтирилган матн”, “дастурлаштириш”, “технологик харита усули” “модулли ўқитиш усули“ ва «лойиҳалаш усули» хамда ниҳоят барча усулларнинг афзаллик томонларини ўзида мужассамлаштирган “Педагогик технология” усули киради
1.2.Таълимда инновация тушунчаси
Инновация – бу таълим муассасасининг анъанавий ва умумамалий ривожланишдан фарқли равишда прогрессив ривожланишига ёрдам берувчи янгилик.
Таълимнинг самарадорлигини ошириш, шахснинг таълим марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайёргарлик кўрган, ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишда фойдаланиш қоидаларини ўзлаштирган ўқитувчилар керак. Бунинг учун фан ўқитувчиларини янги педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш, олган билимларини ўқув-тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини узлуксиз ошириб бориш лозим2.
Мамлакатимиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимини яратишдан иборат.
Шахс узлуксиз таълимда ва кадрлар тайёрлашда таълим хизматларининг истеъмолчиси ҳамда ишлаб чиқарувчиси сифатида намоён бўлади. Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсади ва ҳаракатга келтирувчи кучи-ҳар томонлама ривожланган баркамол инсондир.
Замонавий ўқитувчига қўйиладиган талаблардан бири дарс жараёнида самарали метод ва техник воситаларни қўллаш, педагогик маҳорат қирраларини ва таълимнинг илғор педагогик технологияларини пухта эгаллаган бўлишидир.
Ёш педагоглар мутахассислик бўйича мавжуд билимларидан ташқари ўқув жараёнларига қадам қўяр эканлар, педагогик ва психологик билимлар, технология ва ўқитиш методикаларига доир зарур педагогик билимларни эгаллаган бўлишлари керак.
Ана шуларни эътиборга олган ҳолда, ёш педагогларнинг малакасини оширишда асосий масалалар қуйидагича белгиланади:
- ўқитиш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи педагогик малакаларни шакллантириш;
- ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, гуманитар билимларни англашга йўналтирилган янги касбий тафаккурни шакллантириш;
- ўқитувчи фаолиятининг методологик асоси сифатида педагогик билимлар тизимини эгаллаш.
Бугунги кунда ўқувчини таълимнинг марказига олиб чиқиш зарур. Бунинг учун анъанавий таълимдан вўз кечиб, таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот технологияларни тадбиқ қилиш муҳимдир. Таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар ўқувчилар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб тахлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Бундай ўқув жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади.
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи, маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса ўқувчидан кўпроқ мустақиллик, ижодий ва иродавий сифатларни талаб қилади.
Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш, ўзлаштирган билимларни ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак.
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими орқали шахснинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишини кўзда тутади. Педагогик технологиялардан фойдаланишнинг асосий мақсади эса республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш истиқболли педагог кадрларга педагогика ва психология фанларига оид билимларни янада мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув-тарбия жараёнига қўллай олишга ўргатиш, шунингдек уларга педагогик маҳорат сирларини очиб беришдан иборат.
Таълим технологияляри бир қатор белгилар билан таърифланади:
Аниқ, мантиқий педагогик, дидактик ўқитиш мақсадларини ишлаб чиқиш;
Ўзлаштирилиши лозим бўлган ахборотларни тизимлаштириш, тартибга солиш, жипслаштириш;
Дидактик, техник ўқитиш ва назорат қилиш усулларини комплекс равишда қўллаш;
Ўқитишнинг диагностик функцияларини кучайтириш;
Сифатли таълимни кафолатлаш
Олийгох педагогининг профессионал ваколати – мутахассиснинг интеграл таърифи бўлиб, унинг хакконий вазиятда профессионал муаммолар ва типик профессионал вазифаларни хал қила олишидир.
Педагогик амалиёт унумли, камунумли ва унумсиз бўлиши мумкин.
Унумли педагогик амалиёт марказида тингловчиларни кейинги касбий фаолиятларига тайёрлаш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш ётади.
Кам унумли педагогик ижодиётда педагог асосан ўз-ўзини мақташ, ўзини реклама қилиш билан шуғулланади.
Унумсиз педагогик амалиётида педагог ўз касбий фаолиятига расмиятчилик нуқтаи назаридан қарайди
Педагогларнинг иш натижаларига биноан уларни қуйидаги даражаларга ажратиш мумкин:
репродуктив – ўзи нимани билса тингловчиларни шунга ўргатади;
адаптив – ўз билимларини аудиториядаги тингловчиларга мослай олади;
билимларни тизимли моделлаштирувчи – курс бўйича билимлар системасини шакллантириш стратегиясини билади;
тизимли моделлаштирувчи ижодиёт – ўз фанини хар томонлама етук шахсни шакллантиришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқувчи ўз ишининг устаси.
2.3. Фармацевтик фанларни ўқитишда педагогик технологияларнинг ўрни
Фармация бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашнинг сифатини кўтаришда талабаларни илм-фан тараққиётининг энг сўнгги ютуқларидан хабардор қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бугун фан ва техника соҳасидаги янгиликларни ўқув дастурлари мазмунига тез киритиш талаб этилади ва бу орқали, замонавий билимларни шакллантиришга замин Ҳозирланади. Бундан ташқари замонавий ўқитиш технологиялари, улар билан боғлиқ методик ёндашувлар бўлажак ўқитувчиларда зарурий билимлар, муҳим қонуниятлар, кўплаб фундаментал тушунчаларни нисбатан енгил, чуқур ва мустаҳкам шакллантириш учун қулай шароит яратади.
Олий педагогик таълим муассасалари талабаларида касбий тайёргарликни шакллантириш ва уни ривожлантириш, мазкур жараёнга нисбатан тизимли, комплекс ёндашувни тақазо этади. Бўлажак ўқитувчининг чуқур билимга, самарали фаолият юрита олиш маҳоратига эга бўлиши маълум фан асослари борасида унда етарли назарий ҳамда амалий билимларнинг, таълим жараёнида янгиликлардан унумли фойдаланиш малакасининг қанчалик шаклланганлигига боғлиқдир.
Маълумки, бугун барча давлатлар таълимга имкон қадар кўп янгилик киритишга интилмоқда. Бугунги янгиликлар уларга уюшган, режали, оммавий ёндашувни талаб этади. Янгиликлар келажак учун узоқ муддатли инвестициялардир.
Новаторликка қизиқиш уйғотиш, янгилик яратишга интилувчан шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, унда ижодкорлик руҳи ва муҳити ҳукм суриши лозим. Ана шундай долзарбликдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда педагогиканинг мустақил соҳаси – педагогик инноватика жадаллик билан ривожланиб бормоқда.
Новаторлик ва янгилик – маданият, таълим ва умумийликда жамият ривожланишининг икки жиҳати. Анъаналар ва янгиликларнинг хилма-хил муносабатларига таяниб, маданиятшунослар жамиятни анъанавий ва замонавийга ажратиб кўрсатишади. Анъанавий жамиятда анъана новаторлик устидан ҳукмронлик қилади. Замонавий жамиятларда эса, новаторлик базали қадрият саналади.
Йигирманчи асрнинг сўнгги йилларида жаҳон миқёсида таълим соҳасида юзага келган қуйидаги “инқирўз”ли ҳолатлар “қўллаб-қувватловчи” таълимнинг муқобили сифатида “инновацион” таълимни ривожланишининг асосий сабабларидан бири бўлди. Турли давлатларда унинг хилма-хил шаклда намоён бўлишида қуйидаги умумий жиҳатлар ёрқин намоён бўлмоқда:
ижтимоий амалиёт ривожланиши эҳтиёжлари ва олий таълим битирувчиларининг реал тайёргарлик даражасининг ўзаро мослигини таъминлаш;
олий таълим муассасаларида янги мақсадларнинг қўйилиши ҳамда бошқарувнинг ташкилий тузилиш ва шаклларининг мураккаблашуви;
таълим жараёни субъектларининг қизиқиш ва имкониятларининг ортиши.
Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим олувчиларда келажаккка масъулият ҳиссини ва ўз-ўзига ишончни шакллантиришдир. Нормативли таълим “такрорланувчи вазиятларда фаолият хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштиришга йўналтирилган” бўлса, инновацион таълим янги вазиятларда биргаликда ҳаракатланиш қобилиятини ривожлантиришни кўзда тутади.
Илм-фан ва ишлаб чиқapишнинг жадал ривожланиши жамиятни иқтиcoдий тapaққий эттириш билан бир қaтopдa ижтимоий муносабатлар мазмунида ҳaм туб ўзгapишлapнинг pўй беришига замин яpaтмoқдa. Шунингдек, иқтисодий соҳада бўлгани сингари ижтимоий, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам технологик ёндашувни татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда. 3
Назорат саволлари
1. «Технология» тушунчасига изох беринг.
2. Инновация тушунчасига изох беринг
3. Бугунги кунда таълим тизимига қандай талаблар қўйилмоқда?
4. Новаторлик нима?
5. Таълим технологияларининг белгилари
6. Анъанавий усулларга таъриф беринг?
7. Интерфаол усулларнинг турларини санаб беринг
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.:Молия, 2012.- 199 б.
3. Файзуллаева Д.М., Ганиева М.А., Неъматов И. Назарий ва амалий ўқув машғулотларда ўқитиш технологиялари тўплами. Методик қўлланма / Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида инновацион таълим технологиялари сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013. – 137 б.
2-мавзу:Фармация фанларини ўқитишда интерфаол усулларнинг қўлланилиши
Режа:
Интерфаол усулларнинг қўлланилиши
Гурухларда ўқув ишларини ташкил қилиш
Кейс-стади усули
Таянч иборалар: фармация, таълим технологияси, педагогик технология, ўқитиш методикаси, информацион технология, мотивация, Кейс-стади.
2.1. Интерфаол усулларнинг қўлланилиши
Интерфаол усул – таълим жараёнида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчи ўртасидаги фаолликни ошириш орқали талабаларнинг билимларни ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади. “Интерактив” (интерфаол)-инглизча сўз бўлиб, “interact”- “inter”-бу ўзаро, “act”-бу “ҳаракат қилмоқ” маъносини англатади. Умумлатирганда эса “Интерактив” (интерфаол) –“ўзаро ҳаракат қилмоқ” маъносини англатади. Интерфаол таълим бу: -стратегия ва методология; -доимий мулоқотга асосланган методлар тизими; - биргаликдаги ўқиш ва фаол иштирок этишдир. Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунўзаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш ва ифодалаш имконияти, маърузалар сони камлиги, лекин семинарлар сони кўплиги, талабалар ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун топшириқлар бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқа методлардан иборат бўлиб, улар таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга эга.
Ҳозирда таълим методларини такомиллаштириш соҳасидаги асосий йўналишлардан бири интерфаол таълим ва тарбия усулларини жорий қилишдан иборат. Интерфаол усулларни қўллаш натижасида талабаларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрини баён қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот, мунўзара, баҳс олиб бориш кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради. Бу масалада америкалик психолог ва педагог Б.Блум билиш ва эмоционал соҳалардаги педагогик мақсадларнинг таксономиясини яратган. Уни Блум таксономияси деб номланади. (Таксономия-борлиқнинг мураккаб тузилган соҳаларини таснифлаш ва системалаштириш назарияси). Унга кўра тафаккурнинг ривожланиши билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, умумлаштириш, баҳолаш даражаларида бўлади. Булар қуйидаги белгилар ҳамда ҳар бир даражага мувофиқ феъллар намуналари билан ҳам ифодаланади, жумладан: Билиш-дастлабки тафаккур даражаси бўлиб, бунда талаба атамаларни айта олади, аниқ қоидалар, тушунчалар, фактлар ва шу кабиларни билади. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: қайтара билиш, мустаҳкамлай олиш, ахборотни этказа олиш, айтиб бера олиш, ёзиш, ифодалай олиш, фарқлаш, таний олиш, гапириб бериш, такрорлаш. Тушуниш даражасидаги тафаккурга эга бўлганда эса, талаба фактлар, қоидалар, схема, жадвалларни тушунади. Мавжуд маълумотлар асосида келгуси оқибатларни тахминий тафсифлай олади. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: асослаш, алмаштириш, яққоллаштириш, белгилаш, тушунтириш, таржима қилиш, қайта тузиш, ёритиб бериш, шарҳлаш, ойдинлаштириш. 4
Қўллаш даражасидаги тафаккурда талаба олган билимларидан фақат анъанавий эмас, ноаънанавий ҳолатларда ҳам фойдалана олади ва уларни тўғри 31 қўллайди. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: жорий қилиш, ҳисоблаб чиқиш, намойиш қилиш, фойдаланиш, ўргатиш, аниқлаш, амалга ошириш, ҳисоб-китоб қилиш, татбиқ қилиш, ҳал этиш. Таҳлил даражасидаги тафаккурда талаба яхлитнинг қисмларини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ажрата олади, фикрлаш мантиқидаги хатоларни кўради, фактлар ва оқибатлар орасидаги фарқларни ажратади, маълумотларнинг аҳамиятини баҳолайди. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: келтириб чиқариш, ажратиш, табақалаштириш, таснифлаш, тахмин қилиш, башорат қилиш, ёйиш, тақсимлаш, текшириш, гуруҳлаш. Умумлаштириш даражасидаги тафаккурда талаба ижодий иш бажаради, бирор тажриба ўтказиш режасини тузади, бирнечта соҳалардаги билимлардан фойдаланади.
Маълумотни янгилик яратиш учун ижодий қайта ишлайди. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: янгилик яратиш, умумлаштириш, бирлаштириш, режалаштириш, ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, комбинастиялаштириш, яратиш, тузиш, лойиҳалаш.
Баҳолаш даражасидаги тафаккурда талаба мезонларни ажрата олади, уларга риоя қила олади, мезонларнинг хилма-хиллигини кўради, хулосаларнинг мавжуд маълумотларга мослигини баҳолайди, фактлар ва баҳоловчи фикрлар орасидаги фарқларни ажратади. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: ташхислаш, исботлаш, ўлчаш, назорат қилиш, асослаш, маъқуллаш, баҳолаш, текшириш, солиштириш, қиёслаш.
Интерфаол машғулотнинг самарали бўлиши учун талабалар янги машғулотдан олдин унинг мавзуси бўйича асосий тушунчаларни ва дастлабки маълумотларни билишларини таъминлаш зарур. Интерфаол машғулотда талабаларнинг мустақил ишлашлари учун анъанавий машғулотга нисбатан кўп вақт сарфланишини ҳисобга олиш зарур. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим тажрибаларни ўрганиш асосида бу машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий- педагогик, илмий–методик ҳамда ўқитувчига, талабаларга, таълим воситаларига боғлиқ омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз моҳиятига кўра ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим. Ташкилий-педагогик омилларга қуйидагилар киради:
1 Ўқитувчилардан интерфаол машғулотлар олиб борувчи тренерлар гуруҳини тайёрлаш;
2 Ўқитувчиларга интерфаол усулларни ўргатишни ташкил қилиш;
3 Ўқув хонасида интерфаол машғулот учун зарур шароитларни яратиш;
4 Маърузачининг ҳамда иштирокчиларнинг иш жойи қулай бўлишини таъминлаш;
5 Санитария-гигиена меъёрлари бузилишининг олдини олиш;
6 Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш;
7 Давоматни ва интизомни сақлаш;
8 Назорат олиб боришни ташкил қилиш ва бошқалар.
Илмий-методик омилларга қуйидагилар киради:
1 ДТС талабларининг бажарилишини ҳамда дарсдан кўзда тутилган мақсадга тўлиқ эришишни таъминлаш учун мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол усулларни тўғри танлаш;
2. Интерфаол машғулот ишланмасини сифатли тайёрлаш;
3 Интерфаол машғулотнинг ҳар бир элементи ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ бўлишини таъминлаш;
4 Машғулотлар мавзуси ва мазмунини сўнгги илмий-назарий маълумотлар асосида белгилаш;
5 Талабаларнинг тайёргарлик даражасини олдиндан аниқлаш ва шунга мос даражадаги интерфаол машғулотларни ўтказиш;
6 Интерфаол машғулот учун етарлича вақт ажрата билиш ва бошқалар. Интерфаол машғулотлар ўзига хос ташкилий тузилишга эга бўлиб, уни ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича фаолият турлари алоҳида ажратилган ва ҳар бири бўйича алоҳида вазифалар белгиланган. Бунда бир машғулот жараёнида машғулотни олиб борувчи бир вақтда ушбу вазифаларни бажариши кўзда тутилади. Шу билан бирга бир машғулотни икки ёки уч педагог ёки ёрдамчилар биргаликда олиб бориши ҳам қўлланилади. Улар бажарадиган вазифаларига кўра қуйидагича номланадилар: - Модератор – таълим мазмунини яратувчи, модулларини ишлаб чиқувчи. - Тренер–талабаларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ўтказувчи махсус тайёргарликдан ўтган мутахассис. - Тютор–масофадан ўқитиш дастурларини яратувчиси ва бажарилишини таъминловчи. - Фасилитатор–дарсда кўмакчи, йўналтирувчи, жараёнга жавоб бермайди, хулоса чиқармайди. - Ментор–Устоз, ўргатувчи (якка ва гуруҳли тартибда). - Коуч–таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиришлари учун ёрдам кўрсатувчи репетитор, инструктор, тренер. Амалиёт давомида амалий машғулотни олиб боради, иш жараёнини назорат қилувчи, кузатувчи. (Коучинг-имтиҳонларга ёки спорт бўйича тайёргарлик кўриш). - Консултант–маслаҳат берувчи, тушунтирувчи, қўшимча маълумот берувчи. - Лектор–назарий маълумотлар билан таништирувчи. - Эксперт – кузатиш, таҳлил, текшириш, хулоса, тавсия, таклиф, мулоҳаза билдириш. - Инноватор–янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар жараёнига жорий қилувчи. -Менежер–ташкилий–педагогик ва иқтисодий масалаларни ҳал этувчи. -Спектер–кузатиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни баён қилиш. -Ассистент–машғулот учун тайёрланган воситаларни амалда қўллашга тайёрлаш, машғулот иштирокчиларига ёрдам кўрсатиб туриш. -Секретар–зарур маълумотларни ёзиб бориш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ўрнатилган тартибда сақлаш. -Технолог–педагогик технология мутахассиси. Замонавий педагогик технологиялар асосидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб боради. -Методист-таълим-тарбия методлари бўйича мутахассис. Дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга ошириш жараёнида методик масалаларни ҳал этиб боради.
Булардан асосийси-талабаларнинг мулоқот олиб бориш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантиради, талабалар орасида эмоционал алоқалар ўрнатилишига ёрдам беради, уларни жамоа таркибида ишлашга, ўз ўртоқларининг фикрини тинглашга ўргатиш орқали тарбиявий вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Дарс жараёнини лойиҳалашда ўқитиш методларини тўғри танлаш, яъни методларни дарснинг вазифалари ва мазмунига мослиги, ўқитувчи ва талабаларнинг имкониятларига мувофиқ бўлиши талаб этилади. Ўқитувчи дарснинг лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги топшириқларни кетма- кет бир бутунликда амалга ошириши керак. 1-босқич: Ўқитувчи дастур, дарслик, методик қўлланма ва синф талабаларининг умумий тавсифи билан танишиб чиқиши лозим. 2-босқич: Дарснинг асосий вазифалари мажмуасини: ўқитиш, таълимий мақсад, тарбиявий мақсад ва ривожлантирувчи мақсадларни ва вазифаларини белгилаш. 3-босқич: Дарснинг асосий босқичларини тўғри, аниқ ва изчилликда жойлаштириш. 4-босқич: Дарснинг ҳар бир босқичи мазмунидаги асосий ўринли ажратиб олиш. 5-босқич: Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитиш методларини, воситаларини, технологияларни танлаш. 6-босқич: Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитишнинг етакчи; умумсинфий, кичик гуруҳ ва индивидуал шаклини танлаб олиш. 7-босқич: Бўш ўзлаштирувчи ва тайёргарлиги кучли бўлган талабалар учун тафовутланган машқ ва вазифаларни танлаш. 8-босқич: Тегишли синф талабалари учун вақт меъёрларига мувофиқ уй вазифасининг мақбул ҳажмини танлаш.
2.2. Гурухларда ўқув ишларини ташкил қилиш
Олий мактаб замонавий талабларига жавоб берадиган ва ёш мутахассисларни тайёрлашда ўқитиш натижалари, ўқитиш жараёнидаги янги интенсив ўқитиш усулларини киритишга боғлиқ ва бу жараёнда тингловчиларнинг фаол иштирок этишлари мухим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида илғор педогогик технологияларни ўзлаштириш ва киритиш зарурлиги белгиланган. Ўзбекистон тиббий олий ўқув юртларида фармацевтларни замонавий тайёрлаш даври таълим тизимининг ислохатини чуқурлаштирилиши, ўқув машғулотларининг фаол формаларини киритилиши билан характерланади.
Янги инновацион технологияларни асосий мақсади – замонавий ахборот шароитларида янги авлодни ҳаётга тайёрлаш, турли ахборотларни қабул қилиш, уни тушунишга ўргатиш, руҳиятга таъсирини англаш, техник воситалар ва замонавий ахборот технологиялар ёрдамида коммуникацияларни новербал шакллари асосида муомала усулларини ўрганишдир.
Олий таълим доирасида ахборот технологияларни ишлатишнинг 3 та ўзаро боғлиқ соҳаларини ажратиш мумкин: аудитория машғулотлари учун, электрон кутубхоналар, Интернет.
Ўқув жараёнида компьютер технологиялари асосида ўқитилишини замонавий босқичида қўлланиши ўқитиш усули сифатида компьютерни галдан галгача эмас, балки мунтазам биринчи машғулотдан охиригисигача ишлатилиши кўзда тутилади.
Дунёнинг етакчи давлатларида (Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Франция ва бошқалар) 60 – йиллардан бошлаб медиа таълимга асосий эътибор қаратила бошлади, у талаба ва тингловчиларга медиамаданият дунёсига бемалол киришга ёрдам беради, оммавий ахборот воситалари тилини ўрганишда, медиаматнларни тахлил қилишни ўрганишда ёрдам беради.
Замонавий компьютер ва ахборот технологияларини иқтисодиёт, фан ва таълимнинг барча сохаларига кенг жорий этиш, халқаро ахборот тизимларига, шу жумладан, "Интернет"га кириб боришини кенгайтириш, юқори малакали программаловчи мутаххассислар тайёрлаш даражасини ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Вазирлар Махкамаси 23 май 2001 йилдаги қарори бунинг яққол далилидир.
Ҳозирги кунда мутахассислар, гурухлар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ёки муассасаларининг фаолияти, кўп жиҳатдан уларнинг қай даражада зарурий маълумот ва ахборотлар билан тўла таъминланганлигига, хамда ушбу маълумотлардан қай даражада самарали фойдалана олаётганликларига боглиқ бўлиб қолмокда.
Тингловчилар билимини бахолаш ва амалий кўникмаларни ўзлаштиришда қўлланиладиган замонавий ўқитиш усуллари:
кичик гурухларда ишлаш усуллари.
гурухда ўқитиш жараёнини оптимализациялаш усуллари (вазият масала, иш ўйин, конкурс ва презентациялар).
кўп функционал масалалар билан боғлиқ бўлган ўқитиш усуллари (клиник аудит, дисскурсия, кўникмаларни ўзлаштириш, исботларга асосланган тиббиёт ).
OSCE – оралиқ ва якуний назоратларни текширувчи усул – объектив структурланган клиник имтихон.5
Ўқитиш жараёнидаги мультимедия технологиялари.
Амалий машғулотларда қўлланадиган иш ўйинлари:
“Бўш звено”,”Асалари уяси”, “Юмалоқ стол”, “Ручка стол марказида”, “Галерея бўйича айланиш”, “Блиц - ўйин”, “Ноъмалумот”.
Масалаларнинг кўпфункционаллиги билан боғлиқ бўлган рақобат топшириқлар:
Иш ўйинлар: “Қопдаги мушук”, “Ким кўпроқ?”, “Ким тезроқ?”
Кроссворд ечиш усули.
Ўқув дискуссия шаклида машғулот ўтказиш.
Мультимедия технологияларидан презентация усуллари.
2.3. Кейс‑стади усули. Кейс‑стади инглизча сase – аниқ вазият, stadi – таълим cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради.
Ушбу метод дастлаб 1920 йилда Гарвард бизнес мактабида қўлланилган. Гарвард бизнес мактабининг ўқитувчилари бизнес йўналишидаги аспирантура бўлими учун тўғри келадиган дарсликларнинг мавжуд эмаслигини тез англайдилар. Ушбу масалани ечиш учун бизнес мактабининг ўқитувчилари томонидан қўйилган дастлабки қадам етакчи бизнес амалиётчиларидан интервью олиш ҳамда мана шу менежерларнинг фаолияти, унга таъсир этувчи омиллар юзасидан батафсил хисобот ёзиш бўлди. Маъруза тингловчиларга у ёки бу ташкилот тўқнаш келган конкрет вазият, ушбу вазиятни таҳлил этиш ва мустақил равишда ёки жамоа бўлиб мунўзара ташкил этиш асосида унинг ечими топиш тарзида тақдим этилар эди. Кейинчалик кейс методи бизнес йўналишидаги таълим муассасаларида кенг тарғиб этилган. Ҳозирги кунда эса, касбий компетентликни ривожлантириш нуқтаи назаридан мазкур метод тарафдорлари кўпайиб бормоқда. ХХ асрнинг 50 йилларидан бошлаб бизнес-кейслар Ғарбий Европа мамлакатларида оммалашди. Европанинг етакчи бизнес мактаблари INSEAD, LBS, HEC, LSE, ESADE ва бошқалар кейс-стади методи асосида дарс берибгина қолмай, кейсларни яратишда ҳам фаол иштирок эта бошлайдилар.
2000 йилларнинг биринчи ярмидан бошлаб чет эл олий ўқув юртларида табиий ўқув модуллар ва техник ўқув модулларни ўқитишда кейс-стади технологиясидан фойдаланиш тенденцияси кузатилиб, Ҳозирги кунда кейс-стади таълим технологияси муаммоли таълимнинг етакчи усулларидан бўлиб қолди., энг умумий тарзда кейс-стади технологиясининг моҳияти қуйидагича изоҳланиши мумкин: ушбу технология воситасида тингловчи (тингловчи)га реал ҳаётий вазиятни англаш таклиф этилади, айни пайтда бу вазиятнинг тавсифида нафақат у ёки бу амалий муаммо, балки шу муаммони ечиш натижасида эгалланиши зарур бўлган билимлар комплекси актуаллашиши ҳам кузатилади. Таъкидлаш жоизки, муаммонинг ўзи моҳиятан ечимга эга бўлмайди.
Кейс-стади методи – бу таълимдаги методик янгилик бўлибгина қолмай, балки унинг таълим тизимида кенг ишлатилиши замонавий таълим тизимидаги вазиятга ҳам боғлиқ. Айтиш мумкинки, ушбу технология асосан янги билим, кўникмаларни ўзлаштиришга эмас, ўқитувчи ва тингловчиларнинг умумий интеллекуал ва коммуникатив салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Бунга албатта, таълим тизимининг демократлашуви ва модернизациялашуви, педагогик креативликка очилган кенг йўл, уларда прогрессив тафаккур услубини ҳамда педагогик этика, педагогик фаолият мотивациясини шакллантириши ҳам мисол бўла олади.
Кейс-стади таълим технологияси таркибидаги кейсдаги ҳаракатлар тавсиф кўринишида берилиши мумкин, бунда тингловчидан ушбу тавсифни англаш, яъни тавсифланган вазиятнинг натижалари, самарадорлиги юзасидан мушоҳада юритиш талаб этилади. Акс ҳолда улар муаммонинг ечимлари сифатида таклиф этилади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам амалий ҳаракатлар моделини ишлаб чиқиш таълим олувчиларнинг касбий фазилатларини шакллантириш воситаси сифатида хизмат қилади.
Аммо ушбу методнинг таълим тизимида самарали қўлланилишида бир қатор қийинчиликлар ҳам кузатилади. Энг аввало, бундай қийинчиликлар педагог-кадрларнинг тегишли методнинг методологик асосига юзаки ёндашуви натижасида вужудга келади. Кўпинча, кейс-стади таълим технологияси остида таълим тизимига “сохта” вазиятлар, бошқача айтганда “ҳаётий” вазиятларнинг кириб келиши кузатилади, таълимий мунўзара эса “ҳаёт ҳақидаги суҳбат”га айланади. Аммо айни пайтда кейс-стади таълим технологияси ўқитувчининг касбий компетентлигини ошириш воситаси бўлиб, таълимнинг тарбиявий, таълимий ва тадқиқотчилик функцияларини бирлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Ушбу методнинг самарадорлигини оширувчи яна бир омиллардан бири унинг бошқа таълим методлари билан осон бирикишидадир.
Кейс-стади таълим методининг категориал аппаратини шакллантириш ундан фойдаланишнинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имкониятини беради ҳамда таълим жараёнида методнинг технологизациясига йўл очади. Кейс-стади таълим технологиясининг асосий тушунчалари қаторига “вазият” ва “таҳлил”, ушбу икки тушунчанинг уйғунлашувидан келиб чиққан “вазият таҳлили” киради. Фалсафий нуқтаи назардан “вазият” атамаси ўз ичига бир қатор контекстларни бирлаштиради. Шунинг учун, ушбу атама юқори даражадаги барқарорсизлик билан тавсифланувчи ва ўз таркибида бир қатор зиддиятларга эга бўлган муайян ҳолат сифатида изоҳланиши мумкин. Вазият аксарият ҳолларда ўзгариш мойиллигига эга бўлиб, унинг ўзгариши ушбу вазиятда иштирок этувчи инсонларнинг фаолиятига боғлиқ бўлади. Вазият инсонлар таъсирига нисбатан очиқ бўлиб, инсонларнинг хатти-ҳаракатлари эса бу вазиятда ўз мақсадларига эришишлари ва қизиқишларини қондиришларига боғлиқ бўлади. Вазиятлар шундай ижтимоий тизимларда “пайдо бўлади”ки, уларда хулқ-атворнинг қаттиқ детерминацияси кузатилмайди, ижтимоий соҳада кўплаб ижтимоий кучларнинг ўртасида ўзаро таъсир, рақобат ва кураш мавжуд бўлади. Шу туфайли вазиятлар таҳлилига асосланган ҳар қандай метод каби кейс-стади таълим технологияси плюрализм, ўз-ўзини англаш ва жамоавийлик, айни пайтда мустақилликни тақазо этади.
Кейс-стади методининг яна бир базавий категорияси бу “таҳлил (анализ)”дир. Таҳлил этиш категорияси объектни хаёлан бўлакларга бўлиш ёки илмий тадқиқ этиш сифатида тушунилиши мумкин. Анализнинг турли класификациялари мавжуд бўлиб оммавий анализ таснифини қуйидагича белгилаймиз: тизимли анализ, корреляцион анализ, факторли анализ, статистик анализ ва бошқалар. Умуман олганда айтиш мумкинки, анализнинг ушбу барча турлари кейс-стади технологияси доирасида қўлланилиши мумкин бўлиб, бу ҳолат технологиянинг имкониятларини янада кенгайтиради. Кейс-стадида вазиятни англаш, тафаккур қилиш жараёнида амалга ошиши мумкин бўлган бир қатор аналитик фаолият турлари иштирок этиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ўқитувчидан юқори даражадаги методологик маданиятни талаб этади.
Кейс-стади методи моҳиятан қуйидаги дидактик тамойилларнинг кетма-кетлигига асосланади:
Ҳар бир тингловчига индивидуал ёндашув, унинг эҳтиёжларини ва таълимий услубини инобатга олиш. Бу тамойил таълим жараёнини ташкил этмасдан аввал тингловчилар ҳақида максимал ахборотни олишни назарда тутади.
Таълимда максимал даражада эркинлик бериш (ўқитувчиларни танлаш имконияти, ўқув модулларни танлаш имконияти, топшириқлар ва уларни ечиш услубларини эркин танлаш имкониятининг мавжудлиги).
Тингловчиларни топшириқларни ечишда зарур бўлган кўргазмали материаллар билан етарли миқдорда таъминлаш (илмий мақолалар, видео ва аудио тасмалар, у ёки маҳсулотлар).
Асосий муаммолар атрофида жипслаштирилган назарий материални рационал узатиш.
Ўқитувчи ва тингловчи ўртасидаги фаол ҳамкорлик муносабатлари. Тингловчи исталган вақтда ўқитувчига савол билан мурожаат қилиши мумкин.
Тингловчи шахсининг кучли жихатларини ривожлантиришга урғу бериш.
Кейс-стади методи ўқитувчининг акс эттириш фаолиятининг маҳсули ҳисобланади. Интеллектуал маҳсулот сифатида у ўз манбаларига эга. Ҳаёт кейсларнинг энг асосий манбаси деган тезис ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак. Бу масалада фақатгина унинг кейснинг мазмуни ва шаклини қанчалик белгилаши мумкин экани ҳақидаги фикрлар мунўзарага сабаб бўлиши мумкин. Ижтимоий ҳаёт ўзининг турфа хил кўринишларида кейс стади таркибидаги муаммоли вазият сюжети, муаммоси ва омиллар (факториал) базасини шакллантириб беради. Кейс стадининг таркибий қисми – муаммоли вазият (кейс)нинг яна бир муҳим манбаи бу таълим тизимидир. У таълим ва тарбия мақсад ва вазифаларини, кейс стади технологиясининг таълимнинг бошқа методларига интеграциясини белгилайди. Ўқув модул бу кейсларнинг учинчи манбаидир. Айнан ўқув модул кейсларнинг икки асосий методологияни белгилаб беради. 6
Улар эса ўз навбатида аналитик фаолият ва тизимий ёндашув ҳамда муаммоли вазиятни ҳал этиш жараёнида кейс-стади технологияси таркибига интеграциялашган бошқа бир қатор илмий методлар билан белгиланади.
Кейс-стадининг муаммоли вазиятининг детерминацияси асосий манбалари турлича таснифга эга бўлиши мумкин.
Кейс-стадини тузишнинг амалиётида асосан бир манбанинг усутунлик қилиши кузатилади. Ушбу ёндашув, манбаларнинг таъсирига кўра, кейс-стади технологияси доирасида кейсларни таснифига асос сифатида хизмат қилиши мумкин. Бунда амалий кейсларни ажаратиш мумкин, улар мутлақ ҳаётий вазиятларни тавсифлайди; бундан ташқари таълимий кейслар гуруҳини ҳам ажратиш мумкин, уларнинг асосий вазифаси таълим беришдир; илмий-тадқиқотчилик кейслари, тадқиқотчилик фаолиятини юзага келтириш мақсадини кўзловчи кейслар сарасига киради.
Амалий кейсларнинг асосий вазифаси – ҳаётий вазиятни мукаммал даражада акс эттиришдир. Моҳиятан ушбу кейслар тоифаси вазиятнинг амалий моделени шакллантиради. Бундай пайтда кейс-стадининг таълимий вазифаси тингловчиларда у ёки бу хулқ-атвор андўзларини қарор топтириш, қарор қабул қилиш ва маълум билим, кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган бўлиши мумкин. Табиийки бу гуруҳдаги кейслар максимал даражада кўргазмали ва мукаммал бўлиши керак. Унинг асосий мазмуни ҳаётни англаш ва оптимал фаолият юритиш қобилиятига эга бўлиш ҳисобланади.
Кейс-стади методи ўзида таълимий функцияни мужассам этсада, кейс-стадининг турли хилларида ушбу функциянинг намоён бўлиш даражаси турлича бўлади. Шунинг учун таълимий функцияси етакчилик қилаётган кейслар ҳаётни ўзига хос тарзда акс эттиради7.
Биринчидан, ушбу кейслар мутахассис кундалик ҳаётида кўп учрайдиган касбий фаолият давомида тўқнаш келиши мумкин бўлган типик вазиятлар тўпламини акс эттиради.
Иккинчидан, таълимий кейсларда биринчи ўринда таълимий ва тарбиявий вазифалар туради. Бу эса ҳаётни акс эттиришда маълум бир шартли ҳолатларни тақазо этади.
Айни шундай хусусиятлар тадқиқотчилик кейс-стади технологиясига хос бўлиб, унинг асосий мазмунини инсоннинг вазиятга тегишли янги маълумотга ва унда ўзини тутишнинг янги усулларига эга бўлиш ташкил этади. Унинг таълимий функцияси илмий тадқиқот кўникмаларини моделлаштириш методи воситасида эгаллашдан иборат бўлади. Шунинг учун бундай кейслар технологиясидан кадрларга дастлабки касбий билимларни беришда эмас, бевосита кадрлар малакасини оширишда, яъни мукаммал касбий кўникма ва малакаларга эга, тадқиқотчилик фаолиятига тайёр субъектлар билан ишлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кейс-стади методидан фойдаланишда ҳар бир кейснинг структураси (тузилиши) алоҳида аҳамияга эга бўлади.
Ҳар қандай кейс қуйидаги структурага эга бўлади:
вазият– муаммо, ҳаётдан мисол;
вазиятнинг контексти – хронологик, тарихий, жой контексти, ҳаракат иштирокчилари ўзига хосликлари;
муаллиф томонидан келтирилган изоҳ;
кейс-стади методи билан ишлашда топшириқлар ва саволлар тўплами;
илова.
Қайси турга киришидан қатъи назар кейс-стади технологияси ўзи ичига мана шу таркибий қисмларни олади. Уларнинг тўғри кетма-кетликда, зарур қонуниятлар асосида жойлаштирилиши технология самарадорлигини оширади. Шунинг учун кейс-стади технологиясини ишлаб чиқиш босқичларини алоҳида кўрсатиб ўтишни зарур деб билдик.
Кейс-стади методини ишлаб чиқиш босқичлари:
Таълимий мақсадлар тизимида ушбу кейснинг ўрнини белгилаш.
Кейснинг мавзусига бевосита даҳлдор бўлган институционал тизимни излаш.
Вазият моделини ташкил этиш ёки уни танлаш.
Тавсифни яратиш.
Қўшимча ахборотни тўплаш.
Яхлит матнни тайёрлаш.
Кейс-стади методини презентациясини тайёрлаш, мунўзарани ташкил этиш.
Кейслар билан ишлашнинг турли вариантлари бўлиб, улар ўқитувчининг креативлик қобилиятидан келиб чиқади. Қуйида кейс-стади технологияси асосида ташкил этилган машғулотларнинг энг умумий таснифи келтирилган.8
Машғулотни ташкил этиш босқичлари:
Биргаликдаги фаолиятга жалб этиш босқичи.
Унинг асосий вазифаси – умумий фаолиятга мотивацияни уйғотиш, ташаббус билдиришга ундаш.
Биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш босқичи.
Унинг асосий вазифаси – муаммони ечишга қаратилган фаолиятни ташкил этиш. Фаолият кичик гуруҳларда ёки индивидуал тарзда ташкил этилиши мумкин.
Биргаликдаги фаолият рефлексияси босқичи.
Унинг асосий вазифаси – кейс-стади технологияси билан ишлашнинг таълимий ва тарбиявий натижаларини таҳлил қилиш.
Кейс-стади методини амалга оширувчи ўқитувчи фаолиятининг босқичлари:
1) тайёргарлик босқичи;
2) асосий босқич: кейс-технологиясини амалга ошириш;
3) таҳлилий, баҳоловчи босқич.
Тайёргарлик босқичи. Аудиториядан ташқарида бажариладиган мураккаб илмий-тадқиқотчилик, услубий ва конструкциялаш фаолиятини ўз ичига олиб, ўқитувчи ҳаракатларининг қуйидаги изчиллиги билан боғлиқ бўлади:
кейсни яратади (агар тайёр кейсдан фойдаланилмаса);
таълим технологиясини лойиҳалаштиради ва режалаштиради;
тингловчиларни тайёрлайди, уларнинг кейс билан мустақил ишлаши учун ўқув ва услубий таъминотни ишлаб чиқади.
Кейс – технологиясини лойиҳалаштириш.
Ўқитувчи ҳаракатларининг изчиллиги:
Ишчи дастур асосида ўқув машғулоти шакли, тури ва вақтини белгилайди (амалий машғулот/мустақил иш/ ўқув амалиёти).
Ўқув машғулоти мақсадини ойдинлаштиради, ўқув машғулотидан кутиладиган натижалар ва педагогик вазифаларни белгилайди.
Таълимнинг оптимал моделини (белгиланган вақтда ва қарор топган шароитларда қўйилган мақсаднинг амалга оширилишини ва прогнўз қилинадиган ўқув натижаларига эришишни кафолатлайдиган оптимал таълим методлари, шакл ва воситалари мажмуи)ни танлайди.
Яратилган кейс эксперт текширувидан ва баҳосидан ўтиши керак. Қуйидагилар текшириш усуллари бўлиши мумкин:
1. Кейс лойиҳасининг корхона ходими томонидан кўриб чиқилиши ва унда баён қилинган ахборотнинг реал вазиятга мувофиқ келиши, шунингдек келтирилган фактлар талқини ва шу кабиларнинг текширилиши.
2. Экспертлик баҳоси ва ҳамкасблар фикрлари, ўқитувчи-кейсологнинг кейснинг таълимдаги қиммати хусусидаги фикри, уни текширишнинг иккинчи усулидир.
Тингловчилар томонидан кейсни ечиш босқичлари:
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, агар тингловчиларнинг кейсни ҳал этиш технологияси икки босқичдан иборат бўлса, таълимий мақсадларга эришишда янада кўпроқ самарага эришиш мумкин:
Биринчи босқич – кейсни ҳал этиш бўйича индивидуал (аудиториядан ташқари) иш.
Иккинчи босқич – кейс билан биргаликда жамоа бўлиб (аудиторияда) ишлаш.
Биринчи босқич – кейсни ҳал этиш бўйича индивидуал иш
Тингловчи мустақил равишда:
1) кейс материаллари билан танишади;
2) тақдим этилган вазиятни ўрганади, изоҳлайди ва асослайди;
3) муаммо ва муаммо ости муаммоларни ажратади, вазиятни тадқиқ ва таҳлил қилиш усулларини танлайди;
4) берилган амалий вазиятни таҳлил қилади; ажратилган муаммони ҳал этиш усуллари ва воситаларини белгилайди ва асослайди;
5) таклиф этиладиган қарорни амалга ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади.
Иккинчи босқич – кейс бўйича жамоа бўлиб ишлаш.
Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, биргаликда кейс устида ишлашади:
1) гуруҳ аъзоларининг вазият, асосий муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақидаги турли тасаввурларини мувофиқлаштиришади;
2) ечимнинг таклиф этилган вариантларини муҳокама қиладилар ва баҳолайдилар, қўйилган муаммо нуқтаи назаридан ушбу вазият учун энг мақбул вариантни танлашади;
3) муаммоли вазият ечимига олиб келадиган танланган ҳаракатлар йўлини амалга оширишнинг аниқ қадамба-қадам дастурини батафсил ишлаб чиқадилар;
4) тақдимотга тайёрланадилар ва намойиш этиладиган материални расмийлаштиришади.
Кейсни ечиш натижаларини кичик гуруҳлар томонидан тақдимотини ўтказиш:
1) реал вазият ечимига доир ўз вариантларини тақдим этадилар;
2) танланган ҳаракатлар йўлини изоҳлайдилар ва ечимнинг тўғрилигини асослайдилар;
3) бошқа гуруҳ аъзоларининг саволларига жавоб берадилар ва ўз таклифларини асослайдилар.
Жамоа бўлиб кейс устидан ишлаш:
гуруҳлар таклиф этган ечимлар вариантларининг муҳокамаси;
таклиф этган ечимларнинг ўзаро баҳоланиши;
таклиф этилган ечимларнинг хаётийлиги ва амалга оширилиши мумкинлигига биргаликда (тингловчилар ва ўқитувчи) баҳо берилиши ҳам мумкин.
Кейс-стади методининг таълим жараёнида қўлланиши қуйидаги натижаларга эга бўлади: ушбу метод кенг таълимий имкониятларга эга бўлиб,уларни қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин – таълимий натижалар: улар билимларни, кўникмаларни ўзлаштириш билан боғлиқ ва тарбиявий натижалар: улар ўз навбатида таълимнинг шахсий самарадорлигига эришиш, тингловчиларнинг ўзаро таъсир жараёнида ўзида янги шахсий ва коммуникатив, касбий фазилатларини кашф этиши.
Кейс-стади методининг моҳиятини очиб берувчи кўплаб илмий ишлар нашр этилган. Бироқ уни амалиётда қўллашга доир кейс топшириқларини етарли деб бўлмайди.9
Назорат саволлари
1. Интерфаол таълим жараёни деганда нимани тушунасиз?
2. Интрефаол стратегиялар деганда нима тушунасиз? Фикрларингизни мисоллар билан ифодаланг?
3. Интерфаол ўқитиш муҳити нима?
4. Қайси интерфаол ўқитиш методларини биласиз? Таснифини келтиринг?
5. “Бумеранг” технологияси қайси босқичлардан ташкил топган?
6. “Инсерт” усули ҳақида нима биласиз?
7. Кейс стади усули нима?
Фойдаланган адабиётлар
H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
Accreditation Council for Pharmacy Education. Accreditation Standards and Guidelines for the Professional Program in Pharmacy Leading to the Doctor of Pharmacy Degree. Accessed December 10, 2013.
https://www.acpecredit.org/pdf/FinalS2007Guidelines2.0.pdf.
Andersen, E., & Schiano, B. (2014). Teaching with cases: A practical guide. Boston, MA: Harvard Business Press Books.
BU Center for Excellence and Innovation in Teaching. (2015). Using case studies to teach. Retrieved from http://www.bu.edu/ceit/teachingresources/usingcasestudiestoteach
Ганиева М.А., Файзуллаева Д.М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами. Методик қўлланма / Серия “Ўртамахсус, касб- ҳунар таълими тизимида инновацион технологиялар”. – Т.: ТДИУ, 2013. – 95 бет.
3-мавзу:Педагогнинг инновацион фаолияти
Режа:
1. Ўқитувчини инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Ўқитувчининг инновацион фаолиятни шакллантириш шартлари.
Таянч иборалар: инновация, хусусий янгилик, диагностика, қолиплаштириш, ўкитувчининг инновацион фаолияти, аксиология, акмеология, креативлик, рефлексия.
Ўқитувчини инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари.
Янгилик киритишнинг тизимли концепцияси муаллифлари инновацион жараёнларнинг икки муҳим шаклини фарқлайдилар. Биринчи шаклга янгилик киритишни оддий ишлаб чиқиш киритилади. Бу илк бор маҳсулот ўзлаштирган ташкилотларга тааллуқлидир. Иккинчи шаклга янгиликни кенг кўламда ишлаб чиқиш тааллуқлидир. Янгилик киритиш ҳам ички мантиқ, ҳам вақтга нисбатан қонуний ривожланган ва унинг атроф-муҳитга ўзаро таъсирини ифодалайдиган динамик тизимдир. Педагогик инновацияда "янги" тушунчаси марказий ўрин тутади. Шунингдек, педагогик фанда хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликка қизиқиш уйғотади. Хусусий янгилик аниқланишича, жорий замонавийлаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни кўзда тутади. Мураккаб ва прогрессив янгиланишга олиб келувчи маълум унсурларнинг йиғиндиси шартли янгилик ҳисобланади. Маҳаллий янгилик конкрет объектда янгиликнинг фойдаланиши билан белгиланади. Субъектив янгилик маълум объект учун объектнинг ўзи янги бўлиши билан белгиланади. Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. Янгилик - бу воситадир: янги метод, методика, технология ва бошқалар. Р.Н.Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб туриши мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди.
Педагогик инновацияда Р.Н.Юсуфбекова инновацион жараён тузулмасининг уч блокини фарқлайди: Биринчи блок - педагогикадаги янгини ажратиш блоки. Бунга педагогикадаги янги, педагогик янгиликнинг таснифи, янгини яратиш шарт-шароити, янгиликнинг меъёрлари, янгининг уни ўзлаштириш ва фойдаланишга тайёрлиги, анъана ва новаторлик, педагогикадаги янгини яратиш босқичлари киради. Иккинчи блок - янгини идрок қилиш, ўзлаштириш ва баҳолаш блоки: педагогик ҳамжамиятлар, янгини баҳолаш ва уни ўзлаштириш жараёнларининг ранг- баранглиги, педагогикадаги консерваторлик ва новаторлик, инновация муҳити, педагогик жамиятларнинг янгини идрок этиш ва баҳолашга тайёрлиги. Учинчи блок - янгидан фойдаланиш ва уни жорий этиш блоки, яъни янгини тадбиқ этиш, фойдаланиш ва кенг жорий этиш қонуниятлари ва турларидир.
Аёвсиз бемаромлик қонунида педагогик жараён ва ҳодисалар тўғрисидаги яхлит тасаввурлар бузилади, педагогик онг бўлинади, педагогик янгилик баҳоланади ва у янгиликнинг аҳамияти ва қимматини кенг ёяди. Ниҳоят амалга ошиш қонуни янгиликнинг ҳаётийлиги бўлиб, у эрта ё кеч, стихияли ёки онгли равишда амалга ошади. Қолиплаштириш (стереотиплаштириш) қонуни шундан иборатки, унда педагогик инновация фикрлашни бир қолипга тушириш ва амалий ҳаракатга ўтиш тенденциясига эга бўлади. Бундай ҳолатда педагогик қолип (стереотип) қолоқликка, бошқа янгиликларнинг амалга ошиш йўлига тўсиқ бўлишга мажбур бўлади. Педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонунининг моҳияти шундаки, унда янгилик янги шароитларда қайта тикланади. Педагогик инновация тадқиқотчилари инновация жараёнининг икки типини фарқлайдилар: Инновациянинг биринчи типи стихияли ўтади, яъни инновацион жараёнда унга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинмайди, уни амалга оширишнинг барча шарт шароитлари тизими, усуллари ва йўлларига онгли муносабат бўлмайди. Инновациянинг иккинчи типи онгли, мақсадга мувофиқ, илмий асосланган фаолият маҳсулидир. Олий мактаб инновацион жараёнлари негизида қуйидаги ёндашувларни белгилаш мумкин: маданиятшунослик жиҳатидан (инсонни билишнинг устувор ривожланиши) ёндашув; шахсий фаолият жиҳатидан (таълимдаги янги технологиялар) ёндашув;
кўп субъектли (диалогик) ёндашув, касбий тайёргарликни инсонпарварлаштириш; индивидуал - ижодий (ўқитувчи ва тингловчиларнинг ўзаро муносабатлари) ёндашув. Олий мактабда инновацион фаолиятнинг субъекти ўқитувчи, унинг шахсий имконияти ҳисобланади. Унга қуйидагиларни киритади: ўқитишнинг Ҳозирги ва келгуси босқичлари учун қабул қилинган ўқув - тарбия жараёнининг мақсади, вазифаси ва кўрсатмаларини англай билиш; интеллектуал меҳнатнинг янги тадбирларини эгаллаш; мақсадга мувофиқ касбий ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таҳсил олиш, қийинчиликларни аъло даражада енга билиш, ўсиш ва мустаҳкам ўрин эгаллашнинг кенгаяётган интеллектуал ва касбий имкониятлари, истиқболлари билан қониқиш, ўзининг социал роли функциясини бажаришида фаол муносабатда бўлиш ва ҳоказо. Инновацион педагогик жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўз-ўзини бошқариши ва ўзини- ўзи сафарбар қила олиши ҳисобланади. Унинг энг муҳим йўналишларидан бири тингловчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш. Бундай йўналиш тингловчиларнинг ўқув ишларини фаоллаштириш, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш фаоллигини ўз ичига олади. Таянч йўналишлар - таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви, уларнинг ўзаро алоқаларида янги тамойилларга ўтиш. Шундай қилиб, инновацион фаолият омиллари назарияси таҳлили унинг энг муҳим йўналиши гуманистик аксиология экан деган хулосага олиб келади. Инновацион фаолиятга аксиологик ёндашув инсоннинг ўзини янгилик яратиш жараёнига бахшида қилиши, унинг томонидан яратилган педагогик қадриятлар жамини англатади. Аксиология инсонга олий қадрият ва ижтимоий тараққиётнинг бирдан- бир мақсади сифатида қарайди.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмаси. Ўқитувчининг инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият натижаси сифатида қаралади. Инсонларнинг профессионализми, шахс ривожланишининг гуллаган давридаги психик қонуниятлари, профессионализмга етишдаги баландликлардан ўта олиш масалалари мухимдир.. Объектив омилларга олинган таълимнинг сифатини, субъектив омиллари эса инсоннинг истеъдоди ва қобилиятини, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал қила олишидаги масъулияти, мутахассисларга ёндашувини киритади. Юксак профессионализмга эришишнинг омиллари сифатида қуйидагилар кўрсатилади:
истеъдод нишоналари;
уқувлилик;
қобилият;
истеъдод;
оила тарбияси шароити;
ўқув юрти;
ўз хатти-ҳаракати. Акмеология илмий нуқтаи назардан профессионализм ва ижод муносабатида олиб қаралади. Бунда қуйидаги категориялар фарқланади:
ижодий индивидуаллик;
ўзининг ўсиш ва такомиллашиш жараёни;
ўз имкониятларини амалга ошириш сифатидаги креатив тажрибаси. Ўқитувчининг ижодий индивидуаллиги қуйидагилардан иборат: интеллектуал - ижодий ташаббус;
билимлар кенглиги ва чуқурлиги интеллектуал қобилия ти; зиддиятларга нисбатан хушёрлик, ижодга танқидий ёндашув, вужудан яратувчиликка курашчанлик қобилияти;
ахборотларга ташналик, муаммолардаги ғайри одатийликка ва янгиликка бўлган ҳис-туйғу, профессионализм, билишга бўлган чанқоқлик . Ижодий индивидуализмни рўёбга чиқаришнинг асосий вазифаларини қуйидагича белгилайди:
ижтимоий моҳият касб этган маданиятни бойитиш;
педагогик жараён ва шахс билимларини янгилаб туриш;
самарали ва аҳамиятли меьёрларни белгилайдиган янги технологияларни топиш;
шахснинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўзини ўзи намоён қила олиши асосида ўз ривожланишини таъминлаш; Шу тариқа ўқитувчининг ижодий индивидуаллигини шакллантириш шахс ривожланиши ва янгиланишининг динамик инновацион жараёни сифатида тушунилади. Ижодий индивидуалликни характерлайдиган самарали ўз-ўзини англаш қуйидагиларни қамраб олади: ўзини бошқаларга қиёс қилиш асосида ўз шахсининг бетакрор эканлигини англай олиши; ўзи тўғрисидаги креатив кўринишлар ва тасаввурлари тўплами; индивидуал креатив ўзига хосликларнинг бир бутунлиги ва уйғунлиги , ички бирлиги; шахснинг ўз ривожланишидаги динамиклик ва доимийлик жараёни ва унинг ижодкор сифатида шаклланиши; шахс ўзини намоён қила олиши ва ўзининг муайян ишларни амалга оширишга Ҳозир турганлиги; ижодкор сифатида ўзини бахшида қила олиши ва шахсий ҳамда ижтимоий вазиятларда ўзининг ўрнини англай олиши. Инновацион фаолият тузилмаси таҳлилида акмеологик ёндашув ўқитувчининг касбий маҳорати чўққиларига эришувида унинг шахси ривожланиш қонуниятларини очиш имконини беради. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг энг муҳим тавсифи креативликдир. Креативлик термини англия-америка психологиясида 60-йилларда пайдо бўлди. У индивиднинг янги тушунча яратиши ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, хислатини билдиради.
Ж.Гилфорд креативликни тавсифлайдиган қатор индивидуал қобилиятларни кўрсатади:
фикрининг равонлиги;
фикрни мақсадга мувофиқ йўллай олиши;
ўзига хослик (оригиналлик);
қизиқувчанлик;
фаразлар яратиш қобилияти;
хаёл қила олиш, фантастлик (фантазия.).
Ўқитувчи фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичларини белгилаш мумкин: Биринчи босқичда тайёр методик тавсияномалар тузуккина кўчирилади; иккинчи босқичда мавжуд тизимга айрим мосламалар (модификациялар), методик усуллар киритилади; учинчи босқичда ғояни амалга ошириш мазмуни, методлари, шакли тўла ишлаб чиқилади; тўртинчи босқичда ўқитиш ва тарбиялашнинг ўз бетакрор концепцияси ва методикаси яратилади. Ўқитувчининг инновация фаолияти тузилмасидаги энг муҳим компонент бу рефлексиядир. Рефлексия ўқитувчининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ва таҳлил қила олиш деб қаралади. Педагогикага оид адабиётларда рефлектив жараёнларни изоҳлашнинг икки анъанаси мавжудлиги айтилади:
объектлар моҳиятини изоҳлашга ва уларни конструкциялашга олиб келадиган онгнинг рефлектив таҳлили;
шахслараро мулоқот маъносини тушуниш рефлексияси; Бу билан боғлиқ равишда педагог олимлар қуйидаги рефлектив жараёнларни фарқлайдилар:
ўз-ўзини ва бошқаларни тушуниш;
ўз-ўзига ва бошқаларга баҳо бериш;
ўз-ўзини ва бошқаларни изоҳли таҳлил қилиш.
Рефлексия (лотинча Reflxio- ортга қайтиш ) субъектнинг ўз (ички) психик туйғу ва ҳолатларини билиш жараёни сифатида қаралади. Фалсафа ва педагогикага оид адабиётларда рефлексия шахснинг ўз онгидаги ўзгаришларни фикрлаш жараёни деб ёзилади. Психологик луғатда шундай изоҳ берилади: "Рефлексия - фақат субъектнинг ўз- ўзини билиши ва тушуниши эмас, балки бошқалар унинг шахсий хислатлари, ҳис қилиш туйғуси ва билиш (когнитив) тасаввурларини билиш ҳамда тушунишини аниқлаб олишини ҳам англатади.
3.2. Ўқитувчининг инновацион фаолиятни шакллантириш шартлари.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини шакллантириш шартлари. Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир. Инновационлик очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдиради. Ўқитувчининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда тутади. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг тайинли мулоқоти акс фикрларга нисбатан беғараз муносабат, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив)га эга бўлади. Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини билиши ва яратувчилиги мавзу (мотив)лар муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради. Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини туғдиришдир. Мулоқотнинг янги вазияти - бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини, дунёга, педагогик фан, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилиятидир. Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у педагогик тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб боради. Бундай вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб боради, ҳиссий туйғулари ривожланади. Кейинги шарти - бу ўқитувчининг маданият ва мулоқотга шайлиги. Ўқитувчининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга қаратилгандир. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши инновацион фаолият шартларидан биридир. Янги муносабатлар анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга бўйсуниш каби унсурлардан ҳоли бўлиши лозим. Улар тенгларнинг ҳамкорлиги, ўзаро бошқарилиши, ўзаро ёрдам шаклида қурилган бўлиши даркор. Улар муносабатларидаги энг муҳим хусусияти бу ўқитувчи ва талабанинг ижоддаги ҳамкорлигидир.
Инновацион фаолият қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланади:
касбий фаолиятнинг онгли таҳлили;
меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув;
касбий янгиликларга нисбатан шайлик;
дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш;
ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилишларини касбий фаолиятида мужассам қилиш. Демак, ўқитувчи янги педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи инновация фаолиятига бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади: ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методология ва ўқув жараёни технологиясининг тубдан янгилашни талаб қилади. Бундай шароитда ўқитувчининг инновация фаолияти педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади;
таълим мазмунини инсонпарварлаштириш доимо ўқитишнинг янги ташкилий шаклларини, технологияларини қидиришни тақазо қилади;
педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан ўқитувчининг муносабати характери ўзгариши. Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик (оптимальность), юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш имкониятлари киради Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янгини, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ, шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар. Мақбуллик меъёри ўқитувчи ва талабанинг натижага эришиш учун сарфланган куч ва воситаларини билдиради. Натижалилик ўқитувчи фаолиятидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради. Педагогик янгилик ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. Педагогика янгиликни дастлаб айрим ўқитувчиларнинг фаолиятига олиб кирилади. Кейинги босқичда - синалгандан ва объектив баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ этишга тавсия этилади.. Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан белгиланади. Қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интил иш; пешқадамликка интилиш; ўз камолотига интилиш ва бошқалар; 10
креативлик. Бу – ҳаёлот (фантастлик), фараз; қолиплардан ҳоли бўлиш, таваккал қилиш, танқидий фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, ўзича мушоҳада юритиш, рефлексия;
касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини эгаллаш қобилияти; педагогик тадқи қот методларини эгаллаш қобилияти; муаллифлик концепцияси фаолият технологиясини яратиш қобилияти, зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилияти; ижодий фаолиятда ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти ва бошқалар;
ўқитувчининг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият суръати; шахснинг ижодий фаолиятдаги иш қобилияти; қатъиятлик, ўзига ишонч; масъулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар. Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион фаолиятга Ҳозирлиги меъёрларини белгилашга имкон берди : инновацион фолиятга бўлган заруриятни англаш; ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик; шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; ижодий муваффақиятсизликларни енгишга шайлик; инновацион фаолиятни ижро этиш учун технологик шайлик даражаси; инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка таъсири; касбий рефлексияга бўлган қобилият.
Олий мактабдаги инновация жараёнлари характери киритилган янгиликлар хусусиятлари, ўқитувчиларнинг касбий имкониятлари, янгилик киритиш ташаббускорлари ва иштирокчиларининг инновацион фаолиятлари хусусиятлари билан белгиланади. Инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири-ўқитувчи шахсидир. Ўқитувчи-новатор сермаҳсул ижодий шахс бўлиши, креативликни, кенг қамровли қизиқиш ва машғулликни, ички дунёси бой, педагогик янгиликларга ўч бўлиши лозим. Ўқитувчини инновацион фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга оширилиши лозим: янгиликни идрок қилишга инновацион шайликни шакллантириш; янгича ҳаракат қила олишга ўргатиш. Инновацион фаолиятни ташкил этишда тингловчиларнинг ўқув-билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга. Инновация жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари, бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий мактаб ўқув жараёнини замонавий педагогика ҳамда психология фанлари ютуқлари асосида жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.
Назорат саволлари
1. Ўқитувчини инновацион фаолияти деганда нимани тушунасиз.
2. Ўқитувчининг инновацион фаолиятни шакллантириш шартлари.
3. Креативлик нима?
4. Объектлар моҳиятини изоҳлаш
5. Онгнинг рефлектив таҳлили
6. Шахслараро мулоқот маъноси.
7. Педагог олимлар вазифалари
Фойдаланган адабиётлар
1. H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Use of Simulation in Pharmacy School Curricula, Health Workforce of Australia.https://www.hwa.gov.au/resources/publications. Accessed March 15, 2014.
3. Kärkkäinen, K. and S. Vincent-Lancrin “Sparking Innovation in STEM Education with Technology and Collaboration: A Case Study of the HP Catalyst Initiative”, OECD Education Working Papers, No. 91, 2013. OECD Publishing. http://dx.doi.org/10.1787/5k480sj9k442-en. -128 p.
4.Юзликаева Э.Р. Теория и практика подготовки учителя к диагностической деятельности: Автореф. дис. … доктора пед. наук. – Ташкент: ТГПУ, 2012. – 42 с
4-мавзу: Педагогик технологияларнинг илмий асослари.
Режа:
1. Педагогик технологияларнинг илмий назарий асослари.
2. Педагогик технологиялар моҳияти.
3. Педагогик технологиянинг асосий аспекти.
Таянч иборалар: педагогик технологиялар, изчиллик, технологик жараён, илмий концепция, укитиш технологияси, касбий тайёргарлик.
4.1. Педагогик технологияларнинг илмий назарий асослари.
Педагогикага оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, Ҳозирги даврда педагогик технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмдан мустаҳкам ўрин эгаллади, лекин уни педагогиканинг мукаммал луғатлари (тезаурус) даги ўрни ҳали номаълумлигича бўлмай қолмоқда. Педагогик технология тушунчасининг шаклланиши ва ривожланиши тарихида турли қарашлар мавжуд бўлган: у техник воситалар ҳақидаги таълимот деб ҳамда ўқитиш жараёнини лойиҳалаштирилган ҳолда изчил ва мунтазам ташкил этиш деб талқин қилинган. Ҳозир педагогик технологияларнинг бир қанча таърифлари мавжуд. Муаллиф педагогик технологияни амалиётга татбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси сифатида белгилайди. У педагогик тизим технологиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бунда асосий диққат ўқув- педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратилади, дидактик вазифа ва ўқитиш технологиялари тушунчасидан фойдаланилади. Педагогик технология таълим жараёнига жадаллик билан кириб бораётган бўлса ҳам, унинг мақоми ноаниқлигича қолиб кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг ишларида фан ва амалиёт оралиғидан ўрин эгалламоқда.
Ҳар бир педагог реал педагогик жараённи ташкил этишдан олдин ўқув жараёни ҳақида технологик даражада билимлар тизимини билиб олган бўлиши шарт. У фан ва амалиёт оралиғида тамойилларни олға сурувчи, методлар ишлаб чиқувчи, уларни изчил қўллаш каби масалалар билан шуғулланувчи -алоҳида фан бўлиши керак, деб ҳисоблайди, уларсиз педагогик жараён асосланмай қолади (технология реал ўқитиш жараёни сифатида). Айрим муаллифлар ўқитиш технологияларига фан ва санъат оралиғидаги фан деб қарайдилар, бошқалари уни лойиҳалаш билан боғлайдилар. Шундай қилиб, бир ёндашувда ўқитиш технологиялари ўкитишнинг барча воситаларини қамраб олган қандайдир жиҳўзлаш сифатида ҳам белгиланади. Унда технология ўқув жараёнини техниклаштиришни тақазо қилади. Бошқа ёндашувда технологияга таълим амалиётини янги ёки замонавийлаштирилган билимлар билан таъминлашнинг усули сифатида қарашга имконият беради. Бунда технологияга таълимнинг илмий тамойиллари ва амалиётини татбиқ этиш сифатида қаралади. Технология тушунчаси 60-йиллардаги Америка ва Ғарбий Европада таълимни ислоҳ қилиниши билан боғлиқ равишда кириб келди. Технологик ёндашувлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ўқитиш технологиялари бўш технологияланганлиги бўйича қолиб кетмоқда. Бир қатор технологияларда назарий асослар кучайтирилган, амалий томони у қадар ойдинлаштирилмаган. Т.А.Балло технологиянинг бир томонини, яъни ўқитишда топшириқли ёндашувни ёритади. Педагогик технологияда ҳали кўп аниқланмаган масалалар бор, бу муаммони тадқиқ этиш ўқитиш технологиясининг тушунчаси ва методологик моҳиятини аниқлаш билан боғлиқ.
4.2. . Педагогик технологиялар моҳияти.
Педагогик технологиянинг асосий аспекти. Педагогик технология ўзига хос ва потенциал яратиладиган педагогик натижаларга эришиш учун педагогик тизимнинг барча ташкилий томонларига алоқадор назарий ва амалий (таълим тизими доирасида) тадқиқотлар соҳаси сифатида белгиланади. Педагогик технология моҳиятини ёритиш учун педагог-дидактикачилар томонидан берилган таърифларга тўхталишни мақсадга мувофиқ деб топамиз. «Педагогик технология – психологик ва педагогик ўгитлар йиғиндиси бўлиб, шакллар, методлар, усуллар, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг махсус тўпламидир. «Педагогик технология – педагогик мақсадларга эришишда фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳўзлар ва методологик воситаларда амалда бўлишнинг тизимли йиғиндиси ва тартибини билдиради». «Педагогик технология – ўзида турли муаллифлар (манбалар)нинг барча таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма ҳисобланади». Бу таърифлар таҳлилидан педагогик технология натижани қўлга киритиш учун таълим доирасида зарур бўлган воситалар тизимини режалаштириш ва татбиқ этиш деган хулосага келиш мумкин. Таълим технологияси деганда таълимнинг белгиланган мақсади ва талабанинг билим даражасига кўра ўқув фаолиятини бошқаришнинг назарий лойиҳаси ва педагогик тизимнинг амалда бўлишини таъминловчи зарур воситалар тизими тушунилади. Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технология бирор назария ва мақсад асосида ишлаб чиқилади. Педагогик тизимнинг амалда бўлиши, унинг мосланувчанлиги ҳамда талабанинг шахсий хусусиятлари, уларнинг технологик ва индивидиуал меъёрлари билан боғланган. Бунда ушбу технологияларнинг мослашувчанлиги, уларнинг вариативлиги, талаба хатти-ҳаракатларининг босқичлилиги муҳим аҳамият касб этади. ўқитиш технологияси сатҳида ўқув жараёнининг барча компонентлари ёритилади. Шахсга йўналтирилган технология асосида тингловчиларнинг интеллектуал ва эмоционал-мотивацион ривожланиши, билим ва касбий малакалар шаклланиши, таълим жараёнига қадрият сифатида ёндашиш муносабатини таъминлаш, фаолликни ошириш, ўз-ўзини англаш ва мустақиллигини шакллантириш ётади. Бу тадқиқотларни таҳлил қилган ҳолда ушбу таърифни бериш мумкин: Педагогик технология таълим мақсадларига эришиш ва шахснинг ривожланишига қаратилган педагогик фаолиятни муттасил равишда ривожлантириш тизими лойиҳасидир. 11Олий таълимни ислоҳ қилиш бу масалаларга илмий асосланган нуқтаи назардан ёндашишга мажбур этади. Ҳар қандай лойиҳалаш, ўқитишнинг илмий асосланган воситалари бўлгани ҳолда унинг технологиклиги ҳисобланмайди. Лойиҳалаш методологик функция бажаради. У талабанинг психик ривожланиш қонуниятлари, ўқув жараёнининг ривожланиш хусусиятлари ва педагогик бошқарув усулларининг тадқиқот воситаси сифатида майдонга чиқади.
Олий ўқув юртида таълимни такомиллаштириш мақсадида педагогик мулоқотнинг янги шакллари, ахборотларнинг таркибий қисмларини қайта ишлаб чиқиш, ўқув фаолиятини бошқаришнинг янги шакллари талаб қилинади. Технологик тараққиёт бугунги кунда ижтимоий жараёнларни кузатиб боришга қодир энг муҳим компонентлардан биридир. Педагогик таълим технологиясини яхшилаш жамият маданий савиясини ва унинг иқтисодий қудратини шакллантириш шартидир. ўқитиш технологияси таълимнинг фаолиятини таъминлайди, билимларни меҳнат жараёнига татбиқ этишни таъминлайди, педагогнинг онглилигини қолипга туширади, унинг жадал ҳаракат қилишига ва ҳаёт йўлига таъсир кўрсатади. Касбий ўқитиш технологияси шахсни интизом, ирода ва ихтисосликка бўлган қизиқишни юзага келтиради.
Мутахассисга бўлган ҳар томонлама талабни қаноатлантиришга қаратилган таълим технологиялари педагог ва талабанинг ҳамкорлигига тезликда мосланган психологик-педагогик шарт-шароитларни амалга оширишга йўналтиради. Мутахассисларни касбий тайёрлаш технологик тамойили бўлажак касбига қаратилган мақсадлар, мазмун функциялари, ўқитиш методларидир. Шундан келиб чиққан ҳолда педагогик технологиялар ишлаб чиқилади. Педагогик технологиялар таърифларига бўлган турли ёндашувлар шуни кўрсатадики, ҳақиқатдан ҳам ўқитиш технологиялари фан ва ишлаб чиқариш ҳамда ўқув-педагогик жараён оралиғидан ўрин олади. Бу касбий дидактик тайёргарлик тизимидаги билимларнинг мустақил соҳаси бўлиб, у ўқитишнинг дидактика назарияси ва амалиёти билан чамбарчас боғланган. У ўқув фаолиятини бошқариш жараёнини лойиҳалаш ва конструкциялаш функцияларини ўзида қамраб олади. ўқитиш технологияси таркибига ўкув жараёнини бошқаришнинг аниқ усуллари, бошқариш ва ўқитишнинг айни истиқболли тадбирлари ҳақидаги ҳам назарий, ҳам амалий билимлар киритилади. ўқув жараёнининг бориши шароитларига мос равишда уларнинг изчиллиги белгиланади. ўқитиш технологияси, ўқитиш назарияси, ўқитиш техникаси. Улар ўкув фаолиятини бошқариш ҳақидаги педагогик соҳалардир, улар умумлаштирилган даражасига кўра амалга оширилади.
4.3. Педагогик технологиянинг асосий аспекти.
Педагогик технология таълим истиқболининг жараёнлаштирилган аспектидир. Ўқитиш технологиясини белгилаш – бу касбий фаолият соҳасидаги таълимий ва такомиллашиш самарасини таъминловчи ўкув жараёнини меъёрий бошқариб туришдир. Илмий адабиётларда педагогик технологиянинг уч аспекти тўғрисида фикр юритилади: илмий, тавсифий, амалий. Илмий аспектда ўқитишнинг мақсади, мазмуни ва методлари илмий асосланади, педагогик жараён лойиҳалаштирилади. Тавсифий аспектда режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришишнинг мақсади, мазмуни, методлари ва воситаларининг иштироки асосида алгоритм жараёни ишлаб чиқилади. Амалий аспектда педагогик технология жараёни амалга оширилади.
Таълим амалиётига нисбатан педагогик технологиянинг уч сатҳи белгиланади: умумпедагогик, хусусий методик, локал (модул).
Умумпедагогик технология яхлит таълим жараённи ифода қилади. Хусусий методик технология бир фан доирасидаги ўқув –тарбия жараёнини амалга ошириш методлари ва воситаларидан иборат бўлади. Локал (модул) технология ўқув тарбия жараёнининг махсус бўлимларига технологияни татбиқ қилишни ифода қилади. Бу технология хусусий дидактик ва тарбиявий вазифаларни ҳал қилишга қаратилади. Педагогикада ўқитиш технологиялари билан бирга таълимий технологиялар ҳам ўрин олган. Таълимий технологиялар мазмун-ахборот аспектни билдирса, ўқитиш технологияси жараёнга алоқадор деб ҳисобланади, яъни улар орасида ҳали ҳам аниқ фарклар белгиланмаган. Педагогик технология тингловчиларнинг тайёргарлик даражасига, уларнинг ахборотлар билан танишгашшк ва амалий тайёргарлигига мосланган бўлиши лозим. Касбий таълим тизимида ўқитиш технологиялари фундаментал ва амалий билимларнинг ўзлаштирилишини, ҳаракатларнинг рефлективлигани акс эттиради ва ўз касбий фаолиятини шакллантиради. Педагогик технология ўқитувчи ва талаба фаолияти билан белгиланади. Фаолиятнинг бундай турларига кўра педагогик технологиянинг тузилмаси аниқланади. Педагогик технологиянинг тузилмаси. У концептуал асос, таълим жараёни мазмуни, технологик жараёндан иборат бўлади. Ҳар бир педагогик технология муайян илмий концепцияга асосланади. Педагогик технологиянинг илмий концепцияси таълим мақсадларига эришишнинг фалсафий, психологик, ижтимоий-педагогик ва дидактик асослашларни қамраб олади. Таълим жараёни мазмуни таълим жараёнининг умумий ва аниқ мақсадлари, ўқув материали мазмунидан иборат бўлади. Технологик жараён ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқитувчи фаолияти, талаба фаолияти, ўқув жараёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёни диагностикасини қамраб олади. 12
Тадқиқотчилар ҳар қандай педагогик технологияларни қаноатлантирадиган мезонларни белгилайдилар. Изчиллик педагогик технологиянинг мезони сифатида жараённинг мантиқийлиги, педагогик технологиянинг барча қисмларининг ўзаро боғликлиги, яхлитлигани ўз ичига олади. Педагогик технологиянинг мезонларидан бири бошқарувга асосланганлигидир. У ўқув жараёни диагностикаси, уни режалаштириш ва амалга оширишни лойиҳалаш, ундаги ўқитиш методлари ва воситалари билан ўзгартириб туришдан иборат бўлади. Педагогик технологиянинг самарадорлик мезони таълим жараёнининг конкрет шароитларида олинадиган юксак натижаларни кўзда тутади. Қайта тиклаш педагогик технологиялар мезонларидан биридир. Унда педагогик технологияларни бошқа ўқув юртларида қўллаш имконияти тушунилади. Шундай қилиб, олий мактабда мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги мураккаб ва доимий ҳаракатдаги тизимни ташкил этади..
У бўлуси педагогнинг интеллектуал ривожланиши, фаол ўқиши, ижодий шахснинг ривожланиши, тафаккурнинг касбий йўналганлигани идрок қилиш, ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишда тадқиқий (илмий) тамойилларни амалга ошириш билан боғланган. Бўлғуси педагогнинг технологик тайёргарлиги олий ўқув юртида педагогик технологияларни амалга оширишни талаб қилади. Олий ўқув юрти таълим жараёнида фойдаланиладиган ва кенг тарқалган педагогик технологиялар: муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг табақалаштирилган ва индивидуал технологияси, программалаштирилган ўқитиш технологияси, компъютер ахборот технологияси, муаллифлик технологиясидир.
Назорат саволлари
1. Педагогик технологияларнинг илмий назарий асослари.
2. Табақалаштирилган ўқитиш моҳияти
3. Педагогик технологиянинг асосий аспекти
4. Педагогик технологияларнинг турлари
5.Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияси
6. Педагогик технологиянинг тузилмаси.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Vassiliou A, and at all. Report to the European Commission on. New modes of learning and teaching in higher education. Luxembourg. 2014. ISBN: 978-92-79-39789-9 doi:10.2766/81897
2.Brown S. Learning, Teaching and Assessment in Higher Education: Global Perspectives. 2015. UK.-345p.
3. Уразова М.Б. Бўлажак касбий таълим педагогини лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш: Автореф. дис. … доктора пед. наук. – Ташкент: ТГПУ, 2015. – 80 с
4.Рулатова Р.М. Maxsus pedagogika (Darslik). -Т.: «Fan va texnoIogiya», 2014,368 bet.
5-мавзу: Муаммоли ўкитиш технологияси
Режа:
1.Муаммоли таълим мохияти
2. Муаммоли вазият.
3. Муаммоли таълим шартлари.
4.Муаммоли таълимнинг асосий методлари.
Таянч иборалар: муаммоли технологиялар, укув муаммоси, ижодий сухбат, муаммоли вазият, муаммоли баён, мустакил фикр.
5.1. Муаммоли таълим мохияти
Муаммоли ўкитиш бу такомиллашган ўкитиш технологиясидир. Ҳозирги олий мактабдаги самарадор ўқитиш технологияси - бу муаммоли ўқитишдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий- тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли ўқитиш ижодий, фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади. Муаммоли ўқитиш жараёнида талабанинг мустақиллиги ўқитишнииг репродуктив шаклларига нисбатан тобора ўсиб боради. Ҳозирги псдагогикага оид адабиётларда муаммоли ўқитишнинг турли таьриф ва тавсифлар бор. Муаммоли ўқитиш мантиқий фикрлар тадбирлари (таҳлил, умумлаштирш) ҳисобга олинган ўргатиш ва дарс бериш усулларини қўллаш қоидалари ва талабаларнинг тадқиқот фаолиятлари қонуниятларининг (муаммоли вазият, билишга бўлган қизиқиш ва талаб...) тизими сифатида изоҳланади.
Муаммоли ўқитишнинг моҳиятини ўқитувчи томонидан талабаларнинг ўқув ишларида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва ўқув вазифаларини, муаммолариии ва саволларини ҳал қилиш оркали янги билимларни ўзлаштириш бўйича уларнинг билиш фаолиятини бошқариш ташкил атади. Бу эса билимларни ўзлаштиришнинг илмий-тадқиқот усулини юзага келтиради. Маълумки, ўқитишнинг ҳар қандай асосида инсон фаолиятининг муайян қонуниятлари, шахс ривожи ва улар негизида шаклланган педагогик фаннинг тамойиллари ва қоттдалари ётади. Инсоннинг билиш фаолияти жарасни мантиқий билиш зиддиятларини ҳал қилишда объектив конуниятлари дидактик тамойилларга таянади. Ўқитишшшг Ҳозирги жарасни таҳлили психолог ва педагогларнинг фикрлаш муаммоли вазиит, кутилган хайрат ва маҳлиё бўлишдан бошланади, деган хулосалари ҳақиқатга яқин эканлигини кўрсатади. Ўкитиш шароитида инсоннинг ўша психик, эмоционал «ҳиссий ҳолати унга фикрлаш ва ақлий ишлаш учун ўзига хос туртки вазифасини бажаради.13
5.2. Муаммоли вазият.
Муаммоли вазият муайян педагогик «воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос ўкитиш шароитида юзага келади. Шунингдек, ўрганилган мавзулар хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай вазиятларни яратишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарур. Шундай қилиб, ўқитишда муаммоли вазият шунчаки «фикр йўлидаги кутилмаган тўсик» билан боғланган ақлий машаққат ҳолати эмас. У билиш мацсадлари махсус такўзо килган аклий таранглик ҳолатидир. Бундай вазият негизида аввал ўзлаштирилган билим излири аа янги юзага келган вазифани ҳал килиш учун аклий ва амалий ҳаракат усуллари ётади. Бунда ҳар қандай машаққат муаммоли вазият билан боглиқ бўла бермаслигиии таъкидлаш ўринли бўлади. Янги билимлар аввалги билимлар билан боғланмаса, аклий машакқат муаммоли бўлмайди. Бундай машақкат ақлий изланишни кафолатламайди.
Муаммоли вазият ҳар қандай фикрлаш машаққатларидан фарқ қилиб, унда талаба машаққат талаб қилган объект (тушунча, факт)нинг унга аввал ва айни вақтда маълум бўлган вазифа, масала бўйича ички, яширин алоқаларини англаб стади. Шуидан қилиб, муаммони хосиятининг мохпяти шундаки, у талаба таниш бўлган маълумотлар ва янги фактлар, ҳодисалар (қайсики, уларни тушуниши ва тушунтириш учун аввалги билимлар камлик килади) уртасидаги знддиятдир. Зиддият билимларни ижодий ўзлаштириш учун ҳаракатлантирувчи кучдир. Муаммоли вазиятнинг белгилари қуйидагилар: • талабага нотаниш фактнинг мавжуд бўлиши; • вазифаларни бажариш учун налабага берилидиган кўрсатмалар, юзага келган билиш машаккатини ҳал килишда уларнинг шахсий манфаатдолиги. Муаммолн вазиятдан чиқа олиш ҳамма вақт муаммони, яъни номаълум эканлигини, унинг нутқий ифодаси ва ечимини англаш билан боғланган. Муаммоли вазнятнинг фикрий тахлил қиладиган бўлсак, мустақил ақлий фаолиятидир. У талабани интеллектуал машаққат келтириб чиқарган сабабларни тушунишга, унга кириш, муаммони сўз билан ифодалаш, яъни фаол фикр юритишни белгилашга олиб кслади. Бу уринда изчиллик ёрқин кўринади аввало муаммоли вазият юзага келади, сўнг ўқув муаммоси шаклланади. Ўқитиш амалиётида бошқа вариант - ўша муаммо ташқи кўрииишда муаммоли вазият юзага келишша мунофик келгандай бўладнган варнант ҳам учрайдм. Факрлар, лукмалар назарай қоидалар зиддияглари шаклидаги саволлар кўринишидаги муаммони ифодаси одатда «нимага» саволига жавоб бўладиган муаммоли вазиятнинг мавжудлигини акс эттиради. Муаммо уч таркибий қисмдан иборат: маълум (берилган вазифа асосида), номаьлум (уларни топиш яиги билимларни шакллантиришга олиб келади) ва аввалги билимлар (талабалар тажрибаси). Улар номаълумни топишга йўналган қидирув ишларини амалга ошириш учун зарурдир. 14
Аввало талабага номаълум бўлган ўқув муаммоси вазифаси белгиланади ва бунда унинг бажарилиш усуллари ҳамда натижаси ҳам номаълум бўлади, лекин талабалар ўзларидаги аввал эгалланган билим ва кўникмаларга асосланиб туриб кутилган натижа ёки ечилиш йўлини излашга тушади. Шундай қилиб, талабалар биладиган вазифа ва унинг мустакил хал килиниш усули ўкув муаммоси бўла олмайди, иккинчидан, бирор вазифанинг счилиш усулларини ва уни излаш воситаларини билишмаса ҳам ўқув муаммоси бўла олмайди. Ўқув муаммосининг мухим белгилари қуйидагилар:
• янги билимларни шаклланпшришга олиб келадиган номаълумнинг булиши;
• талабаларда номаълумни топши йўлида талантни амалга оширши учун зарур бўлган муайян бплим заҳирасининг бўлиши.
Ўқув муаммосини счиш жараёинда талабалар аклий фаолиятининг мухлм босқичи унинг ечилиш усулини ўйлаб тониш ёки гипотеза килишш ҳамда уни асослашдир. Укув муаммоси муаммоли саволлар билан изчпл ривожлантприб борилади ва бунда ҳар бир савол уни ҳал қилинишида бир босқич бўлиб хизмат қилади. Муаммонинг таркибий қисмлари, маьлум ва номаьлумиинг ўзаро муносабати характери билимга бўлган эҳтиёжни келтириб чикаради ва фаол билишга бўлган изланишга ундайди. Таъкидлаш жоизкн, муаммоли ўкитишнинг зарурий шарти талабаларда унинг натижасини излаш жараёнига бўлган ижобий муносабитни вужудга келтириш ҳисобланади. Талабаларнинг муаммоли ўқитишдаги ижодий ва қидирув билиш фаолияти муаммоли вазият пайдо қилинганда талабалар машғулотда муаммони ифодшшб беришдан иборат бўлади, яьни билишдаги қийинчиликларнинг пайдо бўлиши моҳиятини (яъни ушбу дамда унга нима маълум бўлса) сўз билан ифодалаб беради, сўнгра муаммонинг ечилиш усулларини қидиради ва бунда турли тахминларни олға суради, талабалар ҳақиқий деб топган тахминлардан бирини фараз сифатида асос қилиб олади ва уни исботлайди, изланиш муаммо ёки вазифа бажарилгандан сўнг тугалланади.
Шахс билиш фаолиятининг изланиш даврини махсус схемаларда ифодалаш мумкин: муаммоли вазият - укув муаммоси - ўкув муаммосини ечиш учун изланиш - муаммонинг ечилшии. Муаммоли ўқитиш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишнинг муҳим томони шундаки, бунда ўқитувчи унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий функциясини яхши англаб олган бўлиши талаб қилинади. Ўқитувчи ҳеч қачон талабаларга тайёр ҳақиқатнн (ечимнн) бериши керак эмас, балки уларга бнлимларни олишга туртки бериши, машгулотларда ва ҳаёт фаолиятларида зарур бўлган ахборот, воқеа, вақт ва ҳодисаларни онгида кайта ишлашларига ёрдам бериши лозим бўлади. Муаммоли ўқитиш билимларни онгли ва мустаҳкам ўзлаштириш, атроф-муҳитга ўзининг фаол муносабатини белгилаб олишда талабалар билиш фаолиятини жонлантиришда катта имкониятларга эга. Муаммоли ўқитишда ўкитувчи талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил этади, шундагина талабалар фанларни таҳлил қилиш асосида мустақил равишда интеллектуал машаққатларни ҳал қилиш, хулоса чиқариш ва умумлаштириш, қонуниятларни шакллантириш, кўлга киритилган билимларни янги вазиятга татбиқ этишга интилади. Айрим ҳолларда ўкитувчи талабаларда нафакат кизиқши уйготиши керак, балки ўкув« муаммосини ўзи ҳал қилиб қўймаслиги ва бошка ҳолларда талабаларнинг ўкув муаммосини ечишдага мустацил ишларига рахбарлик килиш лозим, натижада талабаларда билимларга мустақил эришиш қобилияти шаклланади ҳамда гипотеза қўйиш ва уни исботлаш орқали янги ақлий ҳаракат усулларини топади, билимларни бир муаммодан бошқа кўчириш кўникмасини ҳосил қилади, диққат ва тасаввурлари ривожланади. Талабалар муаммоли ўкитиш жараёнида муаммоли вазиятда ўқув материалларини идрок қилиш орқали билим ва ақлий ҳаракат усулларини ўзлаштирар экан, ўрганилганларни мустакил таҳлил қилар экан, гипотезалар қўйиш ва уларни исботлаш орқали ўқув муаммоларини шакллангирар экан, унда талабаларнинг интеллектуал фаоллиги таъминланади. Шундай қилиб, муаммоли ўкитишнинг вашфаси талабалар томонидан билимлар тизими ва аклий ҳамда амалий фаолиятлари усулларини самарали ўзлаштиришга хамкорлик килиш, уларда янги вазиятда олинган билимларни ижодий кўллаш малакасини хосил килиш, билиш мустацшишги ўкув ва тарбия муаммоларини ҳал килшидир. Ўкув жараёнининг амалий тахлили муаммоси ўқитишнинг ўзига хослигини белгилаш имкониятини очади.
Муаммоли ўқитишнинг моҳияти таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлгаи ахборотларни ўқитувчининг махсус ташкил килишидан иборатдир. Муаммоли ўкитишни ташкил этишнинг биринчи шарти ўқув ахборотларининг такомиллашиб бориши гизимидир. Муаммоли ўкипшшнинг иккинчи шартида муаммоли ўқитиш амалга оширилади ва унда ахборотнинг ўқув вазифасига ўтказилиши вақтида уни ечиш усулини танлаш имконияти кўзда тутилади. Муаммоли ўкитишнинг учинчи шарти таьлим олувчининг субьектин мавқеи, уларнинг билиш мақсадларини англаб етиши ва карор қабул қилиши, масалани ҳал қилиш иа натижани қўлга киритиш учун ўзларининг иҳтиёрида бўлган воситаларни баҳолай билишидир.
Муаммоли ўкитишга асосланган ўқув машғулотларини ўтказиш методикаси унда кўлланадиган методларни асослаб беришни талаб қилади. Бунда: ижодий, қисман-ижодий эвристик, ахборотларни муаммоли баён қилиш, ахборотни муаммоли бошлаш орқали баён қилиш асосий методлар ҳисобланади. Ижодий метод таълим олувчининг ижодий мустақиллигини тўла амалга оширади. Унда талаба ўқитувчининг берган вазифасини бажаради, айни вақтда ўзлари ҳам ўқув муаммосини шакллантиради, ўзлари мустақил гипотезани ечишга ҳаракат қиладилар, излаиишни амалга оширади ва проиард натижага эришадилар. Шу тариқа ижод методи қўллаш билан талабалар фаолияти олимларнинг илмий- тадқиқот фаолиятига яқинлашади.15
Ўқитувчи фақат талабаларнинг илмий изланишларига умумий раҳбарлик килади, вазифалар эса уларнинг мустақил ўқув- билиш хатти-ҳаракатларининг тўла даврийлигиии кўзда тутади: ё таҳлилгача ахоороглар ишилади ёки ечилишига қадар ўқув муаммоси қўйилади ҳамда ечимлар текшириб кўрилади ва янги билимлар жорий қилинади.
Ижодий методдан ўрганилаётган курснинг умумий асосларини қамраб олган энг муҳим мавзуларни ўтишда фойдалапиш тавсия килинади. Бу эса бошқа барча материалларнинг тобора онгли ўзлаштирилишига олиб келиши лозим. Шунингдек, бундай методда машғулот ўтказиш учун ўқитувчи танланган бўлим ёки мавзу талабаларнинг идрок килишларига қулай бўлишини назарда тутиши лозим бўлади. Ижодий метод таълим олувчидаги узок вақтни ва махсус шароит яратилишини талаб қилади.
Улар маъруза матнини тайёрлаш ва семинарга тайёргарлик кўриш, у ёки бу масаланинг назарий ҳолатини (адабиётлар билан бирма-бир ишлаш, ҳужжатларни архивдан ўрганиш) ўрганиш, кўргазмали қуроллар, дидакгик материаллар тайёрлаш ва бошқалардир.
Қисман ижодий метод мураккаб муаммони бўлакларга ажратиб, унинг қулай масалаларинн босқичма-босқич аниқлаб олишда қўлланади ва унда ҳал қилинган ҳар бир босқич (қадам) масаланинг кейинги босқичини ечишда асос бўлиб хизмат қилади. Бунда талабалар ўкув муммосининг қўйилишида, гипотезани тахмии қилиш ва исботлашда фаол киришадилар. Уларшшг фаолияти репродуктив ва ижодий унсурларини ўзида камраб олади. Бунда ўқитишнинг қидирув (изланиш) суҳбат, талабаларнинг жавоблари ва тўлдиришларига қўшимча қилган ҳолда ўқитувчининг фактларини кузатнш ва умумлаштириш усуллари қўлланади. Бу ҳолларда талабаларнинг репродуктив ва қидирув (изланиш) фаолиятининг мунофпқлигига муҳим аҳамият касб этади. Улар бирор босқпчдаги ўқув муаммосининг мустақил ҳал қилишдан то улардан аксарияти ечилгунга қадар кучли ўзгариб туриши мумкнн. Машгулотларда ижодий суҳбатни қўллаш мақсадга мувофиқ топилади. Талабалар бундай суҳбат жараёнида ўзларида аввалдан мавжуд бўлган билимлари, ижодий фаолияти тажрибасига асосланган ҳолда ўқитувчи раҳбарлигида муаммони излайди ва мустақил равишда унинг ечимини топадлар.
Талабалар ўз ташаббуслари билан саволларга жавоб берадилар ёки ўз чиқишларида турли мулоҳазаларни билдирадилар, муаммонинг ечилишидаги ўз вариантларини илгари сурадилар, ҳодисалар ўртасидаги ранг-баранг, алоқаларар борасида баҳслашадилар, бошқаларнинг фикрига танқидий муносабат билдирадилар. Бу жараёида ўқитувчининг талабаларга ёрдам бериш даражаси уларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриш даражасига боғлиқ бўлади. Ижодий суҳбатга тайёрлашда ўқитувчининг унга ўта масъулият билан ёндошиши талаб қилинади. Ўқитувчи бундай суҳбатга олдиндан жиддий тайёргарлик кўриши лозим: аввалдан шундай саволлар ўйлаб топиши керакки, улар талабанинг у ёки бу ҳодсанинг моҳиятини англаб етиш ва унинг ечилнш йўлларини башорат қила олсин. Ўқитувчи талабаларнинг умуман муаммони ечиш учун етарли даражада тайёргарлик кўриб- келмаслигини ҳам кўзда тутиши ва бундай вақтда содда ва мураккаблаштириб борувчи қўшимча саволларни тайёрлаб қўйиши лозим, бундай саволлар орқали талабалар ижодий ҳал қилиши шарт бўлган вазифаларни қисмларга ажратпш ҳам зарур бўлади, яьни муаммо кичик муаммоларга бўлинади ва муаммоли вазифа ечилади. Ўқитувчи бундай вазиятда вазминлигини сақлаши, талабаларга тезроқ ёрдам бериш, камчилигинн тузатиш ва янглиш фикр билдирганларга танбеҳ беришга шошилмаслиги, балки қўшимча саволлар билан ўзларининг хатосини англашга ва тўғри қарор қабул қилишга эришиш мақсадга мувофиқдир. Ижодий суҳбат давомида камроқ тайёргарлик кўрган, жонли фикр олишувларда, шунингдек, индамасликни хуш кўрадиган талабаларга алоҳида ахамият бериш лозим. Бундай талабаларнинг ҳулқларини кўзда тутган ҳолда улардан ҳам «нидо чиқиши»га эришиш мақсадида улар учун ҳам аввалдан саволлар тайёрлаб қўйиш маъқул бўлади. Ижодий характердаги суҳбат ўкув-тадкиқот ишларининг зарурий боскичи ҳисобланади. Унда талабаларнинг ўзида тадқиқот ишлари унсурлари мавжуд бўлгаи қисман-ижодий фаолиятнинг бажарилишини талаб қиладиган муаммоли характердаги мантиқий масалалар диққатни жалб қилади.
Материални муаммоли баён килиш. Бунда ижод ўқитувчи томонидан амалга оширилади ва тобора фаоллаштириб борилади. Ўқитувчи янги материални баён қилишда унинг ечилишини ўзи таьминлайди. Бунда ўқитувчи зиддиятларни таъкидлайди, уни барчага эшиттирб муҳокама қилади, ўз мулоҳазаларини билдиради, ҳақиқатни фактлар, мантиқий исботлар тизнми ёрдамида асослайди. Ўқитувчи бу тадбирларни муваффақиятли амалга ошира олса, талабалар унинг фикрлари боришига диққат билан қўшилиб боради, муаммоларнпнг ечилиш оқимига қўшилиб кетади, бирга фикр юритади, бирга ҳаяжонланади, шу тариқа машғулотнинг қатнашчисига айланади. Бунда ўқитувчи талабанинг билиш жараёнини саволлар бериш, саволга савол бериш йўли билан бошқаради ва шу орқали аудиториядаги ўрганилаётган материаллар бўйича зиддиятларга диққатни жалб қилади ва талабаларни ўйлаб фикр юритишга мажбур қилади. Ўқитувчи тушунилмаган саволни ҳал қилишидан олдиноқ талабалар ўзларича ўз жавобларини тайёрлаб қўядилар ва уни маълум муддат ўтгач ўқитувчининг фикри ва хулосаси билан тақкослайдилар. Материални муаммоли баён қилиш ахборотни баён қилишдан тубдан фарқ қилади, чунки унда у ёки бу ҳодисанинг белгилари, хоссалари, тушунчалари, қоидалари шунчаки тасвирлаб бсрилади, тайёр хулосалар баён қилинади. Ўқув ахборотларининг муаммоли баёни методидан фойдаланишнинг бошқа варианти фан тараққиёти тарихидаги у ски бу қонуннинг олимлар томонидан кашф этилиши йўлини ёритиб бериш бўлиши ҳам мумкин. Ўқув жараёмида кенг таркалган методлардан бири - шартли равишда ўкув ахборотларининг баёнини муаммоли бошлаш дсб номланадиган методдир. Материални муаммоли баён қилиш мстодидан бу метод муаммоли кам фақат материални баён қилиш бошидагина яратилиши билангина фарқланади. Кейинчалик материал ахборот усулида баён қилинади. Албатта, бу метод юқорида талабаинг ижодий излаииш фаолияти, айниқса, ижодий методида кўринган кўникмаларни ҳосил қилишга имконият бермайди, лекин талабаларнинг машгулот ибтидосида олган илхомлари барча материални фаол идрок қилишга, унга юқори қизиқиш уйғотишга бевосита туртки беради. Юқоридаги барча методлар орасида бу метод ўзинннг оддийлиги билан ажралиб туради.
5.3. Муаммоли таълим шартлари.
Муаммоли вазиятни ташкил қилишда қуйидаги эҳтимол кўринган дидактик мақсадларни ҳисобга олиш зарур: ўкув материалига талабалар диққатини жалб қилиш, уларнинг билишга бўлган кизиқишини уйготиш, талабаларнинг билиш фаолиятини жонлантириш, уларни интеллектуал зўриқиш машаққатларига олиб келиш, талабалар томонидан эгалланган Ҳозирги билим, малака ва кўникмалар келажакда юзага келадиган билишга бўлган талабларини қондира олмаслигини кўрсата билиш, талабаларга ўқув муаммолариии таҳлил қилишга, унинг ечилишидаги энг рационал йўлларни аниқлашда ёрдам бериш керак. Ўқув жараёнидаги муаммоли вазиятнинг бир неча турлари фарқланади:
1. Талабалар қўйилган вазифанинг ечилиш усулини билмайдилар, муаммоли саволга жавоб беролмайдштр.
2. Талабалар аввал олган билимларини янги шароитда фойдаланиш заруриятига дуч келадилар.
3. Вазифанинг назарий жиҳатдан ечилиши мумкин бўлган йўли ва танланган усулнинг амалий жиҳатдан қўллаш қийинлиги орасида зиддият юз беради.
4. Вазифанинг бажарилишида натижага амалий эришиш ва талабаларда уни назарий жиҳатдан асослашга билим етишмаслиги ўртасида зиддият юз беради. Адабиётларда муаммоли вазият яратишнинг қуйидаги кўп учрайдиган усуллари қайд қилинади:
• ҳодисалар, ўрганилаётган тушунчалар моҳиятини тушунтириш учун муаммоли вазифалар кўйиш;
• олипган билимларнинг амалий тадбики усулларини топиш учун муаммоли вазисра кўйиш;
• талабаларни ҳодисалар ва характлар орасидаги зиддиятлар ва номувофикликларни тушунтириб беришларига ундаш;
• илмий тушунчалари ва ҳаётий тасаввурлари орасидаги зиддиятни келпшриб чиқарадиган факт ва ходисаларни таҳлил қилишга уидаш;
• талабаларни факт, ходиса, хатти-харакатлар, хулосаларни солиштириш, киес қилишга ундаш;
• талабаларни гўё тушуниб бўлмайдиган характердаги ва фан тарихиди илмий муаммонинг кўйилишига сабаб бўлган фактлар билан таништириш. Муаммоли вазиятни вужудга келтиришнинг юқорида келтирилган усуллари унинг бошқа вариантларига чек қўймайди. Ҳар бир ўқитувчи ўзининг амалий фаолиятида ўқув материаллари билан ижодий ишлаш жараёнида уни ташкил қилишнииг турли имкониятларини қидириши ва топиши мумкин. Талабаларнинг фикрлари тобора киёмига ета бориб, муаммоли вазият уларда маълум хиссий Ҳозирликни вужудга келтиради, мустақил амалга оширилган билиш жараёнидан, кашфиётлардан қониқиш ҳосил қилади. Хайратга тушиш, тушкунлик ёки шодлик ҳиссиётлари муаммоли вазиятни тўгри ташкил килиш белгилари бўлиб хизмат қилади. Маълумки, юқори кўтаринкилик билимларни самарали ўзлаштириш, ҳақиқатни кидириш ва унга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Муаммонинг мураккабилиги, талабаларнинг билим савияси на малакасн, уларнинг ижодий фаоллиги кўникмалари, дидактик мақсадга йўналганлигига қараб муаммоли ўқитишда талаба ва ўқитувчи ўзаро муносабатларининг турли вариантлари бўлиши мумкин, яьни муаммолиликнииг турли сатҳлари амалда бўлиши мумкин.
Педагогикага оид адабиётларда асосан муаммолиликнинг уч сатҳи ҳақида фикр юритилади:
Биринчи сатхда ўкитувчи ўзи муаммони қўяди, уни шакллантиради ва талабаларни мустақил равишда унинг ечилиш йўлини қидиришга йўналтиради.
Иккинчи сатхда ўкитувчи фақат муаммоли вазиятни вужудга келтиради, талабалар эса муаммони мустақил шакллантирадилар ва ечадилар.
Учинчи сатҳ - олий сатҳ бўлиб, унда ўқитувчи шундай қоидани кўзда тутади: муайян муаммони кўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни «рўбарў» қилади ҳамда уларми мустақил ижодий фаолиягга йўналтиради, уларни бошқаради ва иатижани баҳолайди. Талабалар эса муаммони мустақил англайдилар, уни шакллантирадилар, унинг ечилиш усулларини тадқиқ қиладилар. Уқув муаммосинипг қўллашш жараёипни осонлаштириш уни муайян тартибга риоя килиши лозим булади.
5.4. Муаммоли таълимнинг асосий методлари.
Муаммоли вазифаларни ташкил қилишдан олдин талабаларнинг сабаб-окибит алоқаларини ўрната олиш усулларини эгаллаганлигига ишонч ҳосил қилиш, талабаларнинг муаммоли вазиятни таҳлил қила олиш даражасини ўрганиш шартдир. Шунингдек, ўқитувчи талабалар эътиборига фақат улар учун қулай бўлган муаммоларни қўймаслиги ҳам мумкиидир. Шу билан биргаликда муаммонинг ечилиши уни тўғри қўя билишга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини унутмаслик зарур. Бу қоидаларни амалга ошириш аввало ўқув материалининг мазмун хусусияти билан боғлиқдир. Унинг таркиби ва тузилмасига қатор талабларни қўйиш мумкин. Ўқув материали қуйидаги мазмунни қамраб олади:16
• янгилик унсурлари (янги тушунчалар, яиги белгилар, хусусияшлар, ноомаълум тушунчаларнинг жиҳатлари, янги алохалар, ҳаракатланишнинг янги усуллари);
• фактлар, билиш вазифалари ва масалалари, зиддиятлари кўринишидаги материалларни қамраб олган маълум ва янги билим ўртасидаги зиддият;
• умумпедагогик ва дидактик тамойилларни хисобга олган педагогик назариянинг методологик асослари материални мавзуга мукофик баён қилиши.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўқитиш жараёни фақат «муаммоли» ёки «номуаммоли» методлар ёрдамидагина амалга ошмайди, балки унинг самарали бориши учун хилма-хил методларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Ўқитувчн машғулотининг мақсади, ўқув материалларининг мазмунини тўплаш, аудиторияда қатнашган талабаларнинг характери, уларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни тинглаш ҳамда бирини иккинчиси билан боғлашни амалга оишради. Шундагина ўкув жараёнининг юқори самарадорлиги таъмииланади.
Шунингдек, муаммоли ўқитишнинг самарадорлиги кўп жиҳатлардан талабаларнинг ижодий фаолиятга, муаммони нфодалаш на ечишга бўлган тайёргарлигига боғлик бўлади. Уларни ижодий фаолиятга жалб қилишда муаммолилик баёнидан аста-секин тадқиқот ишларига ўтиш, муаммоли укитишнинг барча методлари занжирида аста-секин оддийдан мураккабга утиш тавсия этилади.
Агар ўрганилаётган курснинг (бўлим, мавзунинг) моҳиятини, улардан фойдаланишнинг зарур методик материаллари ва коидаларини талабалар билмаса ва англамаса, ўқитувчи уларнинг ижодий фаолиятини ташкил эта олмайди. Демак, муаммоли ўқитиш етарли даражада самарали бўлиши учун у яхлит ўқув- тарбия жараёнинииг узвий қисми бўлиши керак. Муаммоли лекциялар ўтказиш жараёнида талабаларда ижодий фаолиятга зарур бўлган мотивлар, қимматли йўл-йўриқлар ва йўлланмаларнинг шаклланганлиги муҳим ўрин эгаллайди.
Таъкидалаш жоизки, ўкув фаолияти мотивларининг доираси жуда кўп мотивлар йиғиндиси бўлса-да, улардан икки гуруҳи белгиловчи ҳисобланади. Туртинчи гурухга махсус мотивлар пшаллуқли. Улар талабалар томонидан барча ҳаётий эҳтиёжларни чуқур англаш, мутахассис бўлиб етишиши учун билимларни эгаллашнинг ижтимоий зарурлнгини тушунишни қамраб олади. Бу гуруҳ мотивларини ўқитувчи курснинг амалий характери ва касбий йўналганлигини намойиш қилиш орқали талабаларнинг тушунчаларини амалда қўллаш орқали кучайтириш мумкин. Иккинчи гурух мотивлари ўқув фанлари ва билишга бўлган қизиқиш билан боғланган. Бу гуруҳ мотивлари моҳиятини ўқитувчи талабалардаги ўкув фанларига бўлган қизиқишни билиш тўғрисидаги билимларни шакллантириш орқали кучайтириш мумкин. Бунинг учун лекция жараснида хатти-ҳаракатларнинг намунавий усуллари, тушунчалар тизиминкнг мантиқий усуллари, аниқланмалар, хислатлар ва бошқа исботловчи курилмаларинииг «тушунчалар асосида хулосалар» хатти-ҳаракатлари шаклланишининг дидактик қимматини белгиловчи ўкув материалига урғу берилади.
Талабаларда юқорида баён килинган малакаларни шакллантириш учун лекцияни ўтказиш учун шундай тайёргарлик кўриш кўзда тутилиши керакки, улар тайёр билимларни чаққонлик билан ҳаракат усулларига айлантира олсин. Бу дидактик мақсадга эришиш учун талабаларнинг ечимларни қандай шакллантиришларига, у ёки бу ифода қайси талаблар асосида қониктирилаётганига, дастлабки омил, аргументлар, хулосаларга диққатни жалб қилиш лозим. Ўқитишнинг бу методини маъруза ўқишнинг ахборот - тасвирий ёндашувдан қисман ижодий ва ижодий методга ўтиш орқали амалга ошириш мумкин, улар талабаларда лекциянинг турли босқичларида ва шароитларида муайян билиш машаққатларини туғдирадики, улар ўқитиш жараснида аввал шаклланган билим ва кўникмаларни жорий этиш ҳамда қайта ишлаш асосида муваффақиятли ҳал килинади. Талабаларни ижодий фаолиятга тайёрлаш тизимида ўқитувчининг лекция жараёнида уларга эътибор қаратиш, ўқув-билиш фаолиятига мос кўрсатмаларни бера олиши муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда лекцияда ўқув фани мазмунининг умумий-таълимий қимматини исботлаш билан бирга унинг шахс интеллекти, дунёқараши, билимларни таснифлаш ва кўллаш усуллари, улардан тежамли фойдаланиш ҳамда тўғри баҳолай олиш тарбиясига таъсир этишни ҳам исботлаш лозим бўлади.
Назорат саволлари
Муаммоли таълим технологияларининг ўқитишдаги аҳамияти.
Муаммоли таълим турлари
Муаммоли вазият методи
Муаммоли таълим технологияларининг қандай имкониятларга эга?
Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш неча босқичда кечади?
Муаммоли вазиятнинг турлари
Муаммоли вазифаларни ташкил қилиш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Vassiliou A, and at all. Report to the European Commission on. New modes of learning and teaching in higher education. Luxembourg. 2014. ISBN: 978-92-79-39789-9 doi:10.2766/81897
3.Brown S. Learning, Teaching and Assessment in Higher Education: Global Perspectives. 2015. UK.-345p.
4. Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.:Молия, 2012.- 199 б.
|