93
“
Эшак эти гўшт бўлмас, савдогар ҳеч дўст бўлмас”,
“
Ўпка, юрак гўшт эмас, ҳисоблашган дўст эмас”,
“
Қорин гўшт бўлмас, сипоҳи – дўст”,
“
Ичак-қорин гўшт бўлмас, лаганбардор дўст бўлмас”,
“
Бақа эти гўшт бўлмас, сипоҳидан дўст бўлмас”,
“
Қўзиқорин гўшт бўлмас, домла-имом – дўст”.
Ушбу мақолларда
ишкамба (
ичак-қорин, қорин), эшак эти, бақа эти,
ўпка, юрак, қўзиқорин гўшт ўрнини босмайди, яъни санаб ўтилган
масаллиқлардан тайёрланган овқат мазали чиқмайди деган хулоса образли
тарзда ифодаланган.
Рус паремаларида гўшт турларининг номи ҳам алоҳида санаб ўтилган
ва улар турли хил мазмунда қўлланган. Масалан: меҳмон ва меҳмондўстлик
ҳақида – “
Замест хозяина — баранина, замест хозяйки — сайки” (Уй
эгасининг эвазига – қўй гўшти, уй бекасининг эвазига – буғдой нон);
предметларнинг моҳияти (табиати) ҳақида: “
По барину и говядина, а по
говядине и вилка” (Хўжайинга қараб мол гўшти, мол гўштига қараб санчқи);
камбағаллик, очлик ҳақида: “
С маслом и подметка бараниной покажется”
(Ёғ билан пойафзал таглиги ҳам қўй гўштидай туюлади).
Шундай қилиб, ўзбек ва рус халқ паремаларида “гўшт” лексемасининг
қўлланилган холатларидан шу маълум бўлдики, ушбу маҳсулот ҳар иккала
халқ вакиллари учун севимли ҳамда кўплаб овқатларининг асосий
компоненти ҳисобланади. Бошқа ҳеч қандай маҳсулот гўштнинг ўрнини
босолмаслиги, унинг мазасини бера олмаслиги тан олинган.