91
Ушбу мақолада гўштнинг иккинчи, яъни “жонивор танасининг овқат
сифатида истеъмол қилинадиган қисми” маъносида келган паремалар таҳлил
қилинди.
Ўзбек ошхонасининг тарихи бир неча минг йилликларга бориб
тақалади. Бугунги кунда ўзбек ошхонасининг овқатлари бутун дунёда
машҳур ҳисобланади. Ўзбекистон таомлари бундай шон-шуҳратга
оддий
масаллиқлардан тайёрланган эса-да, тўйимли ва мазали бўлиб пишишида
таомга мос қилиб танланган зираворлари туфайли эришган. Ошхона ўзбек
халқининг маданияти ва турмуши билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбек
ошхонасининг ўзига хос хусусияти унинг юқори каллориялигида бўлиб,
овқатларида ёғ ва гўшт миқдорининг кўп бўлиши билан боғлиқ. Қўй,
қорамол, эчки, от ва туя гўштлари ўзбекларда севиб истеъмол қилинади.
Балиқ гўштидан тайёрланган таомлар ўзбек ошхонасида асосий овқатлар
қаторига кирмайди. Чўчқа гўштининг эса мусулмон халқлари орасида
танаввул қилиниши таъқиқланган.
Гўштли таомлар рус ошхонасининг ҳам муҳим қисми ҳисобланса-да,
аммо уларнинг столларини бутун йил давомида
безамаган ва бу рус
халқининг диний қарашлари билан белгиланади. Рус халқи йилнинг 212
кунигача рўза тутган, рўза пайтида эса гўшт истеъмол қилинмаган. Рус
ошхонасида ўзбек ошхонасидан фарқли ўлароқ чўчқа гўшти кенг
қўлланилади ва бунда бирор-бир гўшт турига қатъий таъқиқ қўйилмайди,
уларда қорамол, қўй, товуқ, чўчқа ва балиқ гўштларини танаввул қилиш кенг
тарқалган.
Ҳар иккала халқда ҳам гўшт тўйимли маҳсулот саналиб, унинг
воситасида тайёрланган овқатлар ҳақиқий таом сифатида эътироф этилган.
Рус халқи рўза пайтида гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмагани учун
уларда “
Рыба — вода, ягода — трава, только мясо — еда” (“Балиқ – сув,
мева – ўт, фақат гўшт – овқат”), “
Без мяса щи – хоть штаны полощи”
92
(“Гўштсиз карам шўрвага ҳатто шимни ювса бўлар”) ёки шу мақолнинг
бошқача
варианти:
Пустые щи, хоть кнутом хлеши, пузыри не вскочат, брюха не обкормят!”
(“Қуруқ карам шўрвани қамчи билан урсанг ҳам кўпиги чиқмайди, қорин ҳам
тўймайди”) каби паремалар пайдо бўлган. Ўзбек халқида эса гўшт тановвул
қилишда чеклов бўлмаганлиги сабабли овқатга яхши гўшт солинса, таъми
мазали бўлади, агар ориқ мол гўштидан фойдаланилса таъмсиз бўлиб пишади
деган маънодаги мақоллар
вужудга келган, масалан: “
Яхши гўшт – яхши
шўрва, яхши сут – яхши қаймоқ”, “
Арзоннинг шўрваси татимас” – “Арзон,
ориқ гўштнинг шўрваси татимсиз бўлади” деб ҳисоблашган [4,16]. Шу билан
бирга гўштнинг тоза сўйилганини афзал кўришган “
Ноннинг икки кунлигини
е, гўштнинг бир кунлигини”.
“
Знает кошка, чьё мясо съела” (“мушук билади кимнинг гўштини
еганини”) ибораси ўз айбини англаб етган, хатосини тушунган, лекин уни тан
олишни истамаётган одамга нисбатан ишлатилади. “
Пишак гўштга етмаса –
“Пуф сассиқ” вар.: “
Мушукнинг қанорага бўйи етмаса, “пуф сассиқ” дейди”
(қанора – гўшт осиб қўйиладиган бир неча илгакли мослама; чангак), мазкур
мақолларни қилмаган ишига олдиндан мақтаниб юрадиган, қўлидан келмаган
ишга уриниб, уддасидан чиқолмай, одамлар ўртасида шармандаси чиққанда
“куракда турмайдиган” баҳоналар кўрсатиб, ўзини оқламоқчи бўладиган
ношуд, қуруқ мақтанчоқ одамларга қарата истеҳзо билан айтадилар [4. 241].
Ҳар иккала паремада “гўшт” лексемаси иштирок этган бўлиб,
кўчма