• «Ион»
  • 35. Савол: Сувнинг қаттиқлиги деганда нимани тушунасиз Жавоб
  • Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi




    Download 250,62 Kb.
    bet24/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
    Bog'liq
    Gazni quritish
    gender stereotiplar, Muxandislik psixologiyasi-kompy.info, blankresume, Qahhorov N Fizik kimyo, Mamarazokov S
    Анионлар, катионлар. Электролитларнинг сувдаги эритмаларида хам, уларнинг суюкланмаларида хам ионлар электр токини ташувчилардир. Электролит эритмаларига ёки суюкланмаларига доимий токка уланган электродлар туширилганда мусбат зарядли ионлар электр манбаининг манфий кутби (катод) томон тортилади, манфий зарядли ионлар эса электр манбаининг мусбат кутби (анод) томон тортилади. Шунга кура улар катионлар ва анионлар деб аталади.
    34. Савол: Суюкликларда электр утказувчанлик тушунчаси нима?
    Жавоб: Барча моддалар электр токи таъсирига муносабатига кўра икки гурухга: электр токи ўтказадиган ва электр токи ўтказмайдиган моддаларга бўлинади.
    Эритмалари электр токини ўтказадиган моддалар – электролитлар,
    Эритмалари электр токини ўтказмайдиган моддалар – электролитмаслар дейилади.
    Электролитлар – кислоталар, ишқорлар, тузлар.
    Электролитмаслар – қанд, спирт, жумладан тоза сув хам.
    «Ион» - атамаси грекча суз бўлиб, «борувчи» деган маънони билдиради.
    Электролитлар – Тузлар, кислота ва ишкорлар сувда эритилганда уларнинг молекулалари мусбат ва манфий ишорали ионларга ажралади. Ана шу ионларнинг тартибли харакати электр токининг ўтишини таъминлайди. Электролитларнинг ионларга ажралиши диссоциаланиш жараёни дейилади. Қанд, эфир, спирт ва бошка моддаларнинг молекулалари сувда эритилганда ионларга диссоциаланмайди.

    35. Савол: Сувнинг қаттиқлиги деганда нимани тушунасиз?
    Жавоб: Сувнинг қаттиқлиги деб, 1 литр сувда эриган Ca ва Mg тузларининг миқдорига айтилади. Сувнинг қаттиқлиги 3 хил: а) вақтинчалик, б) доимий, в) умумий бўлади.
    А) Вақтинчалик қаттиқлик сувда эриган Са(НСО3)2, Mg(НСО3)2 тузлар туфайли юзага келади. Шунинг учун карбонатли қаттиқлик ҳам дейилади. Сув қайнаганда бу қаттиқлик йўқолади. Саноатда бу қаттиқликни йўқотиш учун сувга тегишли миқдорда NaОН ёки Са(ОН)2 қўшилади.
    Б) Доимий қаттиқлик сувда эриган САСl2, CaSO4, MgCl2 ва MgSO4 тузлари туфайли юзага келади. Бу қаттиқлик сув қайнатганда йўқолмайди. Саноатда бу қаттиқликни йўқотиш учун сувга тегишли миқдорда Na2СО3 қўшилади.
    В) Доимий қаттиқлик ва вақтинчалик қаттиқликларнинг йиғиндиси умумий қаттиқлик дейилади.

    Download 250,62 Kb.
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi

    Download 250,62 Kb.