• Окис алюминия(алюминий оксид)
  • 32. Савол: Десорбция нима Жавоб
  • 33. Савол:: Кислоталар, ишқорлар, тузлар, оксидлар, асослар, анионлар, катионлар, уларнинг хоссалари
  • Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi




    Download 250,62 Kb.
    bet22/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
    Bog'liq
    Gazni quritish

    31. Савол: Адсорбция нима?
    Жавоб: Газ аралашмалари газ ёки буғларни ёки эритмалардан эриган моддаларни қаттиқ, ғоваксимон жисм ёрдамида ютиш жараёни адсорбция деб номланади. Ютилаётган модда адсорбтив, ютувчи модда эса – адсорбент деб аталади.
    Адсорбция жараёнининг ўзига хослиги шундаки – у селектив ва қайтар жараёндир. Жараённинг қайтар бўлишлиги туфайли адсорбент ёрдамида буғ – газ аралашмаларидан бир ёки бир неча компонентларни ютиш, сўнг эса махсус шароитда уларни адсорбентдан ажратиб олиш мумкин.
    Кимё, озиқ-овқат ва бошка саноатларда фаолланган кўмир, силикагел, алюмогел, цеолит, целлюлоза, ионитлар, минерал тупроқ (бентонит, диатомит, каолин) ва бошқа материаллар адсорбент сифатида ишлатилади. Албатта, адсорбентлар махсулот билан бевосита таъсирда бўлгани учун зарарсиз, мустахкам, захарлимас ва махсулотни ифлос қилмаслиги керак.
    Мажмуада қуйидаги турдаги адсорбентлардан фойдаланилади:
    Силикагеллар – бу кремний кислота гелини сувсизлантирилган махсулоти хисобланади.
    Активлаштирилган кумир- таркибида углерод бор ёғоч, торф, тошкўмир каби махсулотларни қуруқ хайдаш йўли билан олинади.
    Окис алюминия(алюминий оксид) – тупроқлар ва табиий тупроқсимон адсорбентлар қаторига кириб, мураккаб кимёвий металл оксидларидан бири.
    Цеолит – табиий ва сунъий минерал ҳолатда булиб, алюмосиликатнинг сувли бирикмаси хисобланади.

    32. Савол: Десорбция нима?
    Жавоб: Абсорбцияга тескари жараён, яъни ютилган компонентларни суюқликдан ажратиб олиш десорбция деб аталади.
    Агар ютиб олинган модда (масалан, газ, суюқлик) қаттиқ жисм таркибидан ажралиб чиқса, яъни қаттиқ жисм ―терласа, унда бу жараённи десорбция дейилади. Амалда десорбцияни 2 йўл билан амалга ошириш мумкин:
    1. Ҳароратни ошириш йўли билан.
    2. Ютадиган модданинг босимини камайтириш йўли билан.
    33. Савол:: Кислоталар, ишқорлар, тузлар, оксидлар, асослар, анионлар, катионлар, уларнинг хоссалари?

    Download 250,62 Kb.
    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi

    Download 250,62 Kb.